25
масаласини кун тартибига қўйди. Шу даврда ўзбек тилшунослигида икки
йўналиш ёрқин ажралиб чиқди:
1) ўзбек тили қурилишини бошқа, жумладан, систем-структур таҳлил
усули билан ўрганиш;
2) синхроник формал тавсиф методи воситасида европа тили андозаси
асосида ўрганилган ўзбек тилини ўз онтологик
хусусияти асосида қайта
текшириш ва шу асосда ўзбек тили қурилишининг янги – соф ўзбекона
формал синхроник тавсифини бериш.
Биринчи йўналиш, асосан, профессор С.Н.Иванов (1922–1999) ва
Ш.Раҳматуллаев, улар издоши илмий фаолияти билан боғлиқ бўлиб,
бугун ўзбек тилшунослигида қўлланилаётган экспериментал, статистик,
дескриптив, инженер, семантик лингвистика йўналишидаги ишларда ўз
аксини топди. Ундан бугун Европада ҳам тан олинаётган ўзбек
субстанциал тилшунослигигина ўзбек тилининг барча сатҳининг яхлит
тавсифини бериш даражасига кўтарилди ва қўлингиздаги иш ҳам,
жумладан, унинг маҳсули.
Иккинчи йўналиш, жумладан, академик А.Ҳожиевнинг 70- йиллардан
кейинги илмий изланиши билан боғлиқ.
Ўзбек субстанциал тилшунослиги, унинг илдизи, таҳлил тамойили
қўлимиздаги ишининг биринчи бобида махсус таҳлил
этилиши сабабли
бу ерда биринчи йўналиш устида тўхталинмайди ва иккинчи йўналиш
ҳақида айрим мулоҳазани баён қилиш билан чекланилади.
Ўзбек тилшунослигида проф. Айюб Ғуломов (
синхроник формал
тавсиф
методи
)
талқинининг
«ревизия»си
(тўлдириш,
такомиллаштириш, янгилаш в.ҳ.) ўтган асрнинг 60- йили ўртасида
бошланди, 70- йилга келиб анча кучайди, 1980 йилда оммавий нусхада
нашр этилиб, олий таълим тизимида кенг ёйилган дарсликда ёрқин
аксини топди
1
. Бу ўзбек тилшунослигида иккинчи йўналишнинг –
синхроник формал тавсифий метод ва унинг бирлигини – лисоний бирлик
табиатини ўзбек тилининг субстанциал хусусияти асосида қайта кўриб
чиқиш ҳаракатининг илк босқичини ташкил этади, дейилса, хато
бўлмайди. Чунки бу босқичда ҳали лисоний бирлик табиати масаласи
1
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., И.Расулов, Худойбердиев Д. Ҳозирги ўзбек
адабий тили. – Т.: Ўқитувчи, 1980.
26
кўтарилмаган, лекин Айюб Ғуломов ва устознинг раҳбарлигида
бажарилган илмий ишда берилаётган талқинга эътироз, ўзгача талқин
берила бошлади. Жумладан, мазкур дарсликда асосланган терминологик
аниқлик билан бирга формал тавсифий метод учун тамоман янги бўлган
илмий тушунча –
категориал ва нокатегориал (функционал) шакл
тушунчаси киритилиб, формал тавсифий методни ўзбек тилига
мувофиқлаштиришга ҳаракат этилди. Албатта, бунда ҳали
нокатегориал
шакл
тушунчаси мавҳум ва бундай шаклни ажратишнинг умумлингвистик
ва фалсафий-гносеологик асоси ишлаб чиқилмаган эди
1
. Шунинг учун ўз
изланишининг иккинчи босқичида (1990- йилдан бошлаб) академик
А.Ҳожиев ўзбек тилида лисоний бирликнинг ўзбекона (туркона) табиати
ва шу нуқтаи назардан ўзбек тилшунослигининг долзарб масаласи устида
қизғин изланиш олиб бормоқда. Олим кейинги йилларда шу йўналишда
30 га яқин жиддий илмий Мақ.а эълон қилди, энди ўзбек тилининиг
онтологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда аниқланган лисоний бирлик
табиатига таяниб ўзбек тили қурилишининг тўлиқ формал тавсифини ҳам
беради деб умид қилиш мумкин. Бундай тавсиф ўзбек тили морфологик
тизимининг яна бир янги талқини бўла олади. Бунда бир масала устида
тўхталиб ўтиш зарур. Айни бир манбага
турли нуқтаи назардан
ёндашилганда, кузатувчи/тадқиқотчи унинг, табиийки, турли томонини
кўради ва шу томони хусусияти асосида ҳукм/хулоса чиқаради. Онгли,
қатъий илмий тадқик методологияси соҳиби ўзи ёндашган нуқтаи
назардан берилган таъриф/ҳукм/хулосанинг н и с б и й , манба моҳиятини
т у г а л эмас, балки тадқиқотчи ёндашган нуқтадан акс этишини уққан
бўлади. Илмий тадқиқотда, хусусан, миллий
истиқлол шарофати билан
кўпфикрлиликка, мажбурий мафкуравий зўравонликдан ҳур фикрлиликка
ўтиш жараёнида буни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керак. А.Ғуломов
тадқиқ усулини ривожлантириб, янги давр талабига мослаштириш, ўзбек
тили қурилишининг у оммалаштирган европача таҳлил усулида ўзбекона
1
Феълнинг функционал формалари/шакли нокатегориал шакл эмас, улар ўзига хос функционал
категория ва, ўз навбатида, яна ҳаракат номи, сифатдош, равишдош категориясига бўлинади. Чунки
нокатегориал шакл, худди шунингдек, атиги
битта шаклли категория
тушунчалари алоҳида – лисоний
бирликлар табиати нуқтаи назаридан – асосланиши керак. Бу ҳақда қаранг: Менглиев Б.Р. Морфологик
воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари: филол.фан.номз.дисс. ...автореф. –Т.,
1996.
27
талқинини яратиш устида қунт билан изчил ҳаракатда бўлган тилшунос
А.Ҳожиев бу Мақ.асида:
Достарыңызбен бөлісу: