36
тарзда баҳо бериши шарқда – араб ва туркий тилшуносликда, ҳақиқатан
ҳам, лисон ва нутқ ҳодисаси фарқланганлигини кўрсатади.
«Ат-туҳфа» асрининг муаллифи отдаги сон категориясига алоҳида
эътибор қаратади. Отдаги жамлик, кўплик ва бирликнинг ифодаланиши
асарда батафсил ёритилган. Худди шу каби эгалик категорияси, келишик
тизими (категорияси) ҳам кенг тарзда ёритилади. Муаллифнинг бу
граммактик категория бўйича қараши ҳозирги ўзбек тилшунослигидаги
шу категория бўйича қарашдан жиддий фарқ қилмайди, дейиш мумкин.
Феълнинг тусланиши уч замон шаклида (ўтган, ҳозирги ва келаси
замон) ҳамда уч шахс
шакли асосида амалга оширилади, деяр экан,
муаллиф ҳозирги кун тилшунослигида шахс-сон категориясини замон
категорияси билан биргаликда, уни тўла ажратмай туриб қараш лозимлиги
ҳақида айтилаётган фикрни ўша пайтдаёқ таъкидлаган дейиш мумкин.
Сифат, сон, олмош, феъл категорияси ҳақидаги, унинг ясалиши, барча
шакли борасидаги қараши, юкламага оид фикрининг ҳаммаси ўзбек тили
морфологияси бўйича «Ат-туҳфа» асари муаллифининг жиддий
талқинини кўрсатади. Бу китобда ўзбек тили морфологияси жуда жиддий
тарзда тадқиқ этилган. Муаллифнинг морфология соҳасидаги қараши,
ҳозирги ўзбек тилшунослигидаги морфологияга
оид назарий билимни
бойитади, дейиш мумкин.
Хуллас, ўзбек тили морфологиясининг тилшунослик тарихила чуқур
ўрганилиши, талқини ҳақида гапирганда, айниқса, «Ат-туҳфа» асарига
батафсил тўхталмаслик мумкин эмас. Чунки, морфологик кузатиш бу
китобдаги тарзда, бошқа манбада кенг ва асосли ҳолда маълумот бермаган.
Асарда ҳар бир грамматик шаклнинг турли
хил маъно қиррасига эга
эканлиги, турли хил вазифа бажариши каби кўп ҳолат тўла ўз ифодасини
топган.
Алишер Навоийнинг морфологик қараши унинг «Муҳокамат ул
луғатайн» асарида қисман ўз ифодасини топган дейиш мумкин. Алишер
Навоий турк (ўзбек) тилининг шуҳратини оламга ёйиш билан бирга,
умуман, тилшуносликнинг энг муҳим масаласига нисбатан ўз фикрини
ҳам айтиб ўтган, ўз муносабатини билдирган.
Алишер Навоийнинг морфологик
қараши унинг қуйидаги фикрида,
талқинида ўз ифодасини топган:
37
а) бор сўзни уч туркумга ажратади: феъл, исм ва ҳаракат (ёрдамчи).
Бунда Навоийнинг феълга алоҳида эътибор қаратгани анча муҳим;
б) феълнинг биргалик нисбатдаги шаклига алоҳида эътибор беради
(орттирма нисбат ясовчи
-т
қўшимчасига диққат қилади);
в) мазмуний синтаксис бўйича илк маълумот берган.
Кўринадики, Алишер Навоий ўз даврида тилшуносликнинг бошқа
сатҳига тўхталиш билан бирга, морфологик сатҳга оид ўз талқинини
беради. Ўзбек тили морфологиясига доир ўз қарашини баён қилади.
Ўзбек тилшунослигида морфологияга оид тадқиқот ўрта асрда ҳам у
ёки бу тарзда олиб борилди. Маълумки, ўрта асрда тилшунос кўпроқ
луғатчилик билан шуғулланган. Бироқ луғат тузиш мураккаблиги ўз-
ўзидан сўзнинг морфологик шаклини ҳам билишни, уни ҳисобга олишни
тақозо этади. Жумладан, рус тилшунослигида сўзни уяга бирлаштириш
асосида луғат тузиш 20 асрнинг иккинчи ярмидан бошланган бўлса, ўзбек
тилшунослигида бундай луғат тузишга XIV асрда асос солинган. Яъни
«Санглоҳ», «Бадойи ул-луғат» даги луғат Мақ.асида феъл асосан
Достарыңызбен бөлісу: