316
келишига кўплаб мисол келтириш мумкин: 1
. Қилмиш – қидирмиш.
2.
Бу бола бўладиган. З. Дуб дарахтининг эгилгани – сингани.
Равишдошнинг гап кесими вазифасида келиши анъанавий
синтаксисда қўшма гап учун меъёрий ҳолат эди:
Баҳор келиб, кунлар исиб
кетди.
Формал-функционал таҳлилда юқорида кўрсатилган ҳолатда
равишдошнинг кесим вазифасида келиши инкор этилса-да, уюшган
кесимнинг луғавий асоси ёки уюшган гапнинг кесими мавқеида келиши
тўла-тўкис тан олинади. Демак, ҳаракат номи, сифатдош ва равишдошга
ўзлигини сақлаган ҳолда кесим вазифасида келиш ёт эмас. Шундай қилиб,
саналган шакл ички зиддиятининг биринчи сирасини қуйидагилар ташкил
этади:
“кесим вазифасидагина келиш”
+
о
феълнинг кесим
ҳаракат номи, сифатдош,
шакли
равишдош
Ҳаракат номи, сифатдош, равишдош, ўз навбатида, феълни феъл
билан ёки феълдан бошқа сўз туркуми билан боғлаш белгиси асосида ҳам
зиддият қаторини ташкил этади. Бунда фақат феълни феъл билан боғлашга
(бир феълни иккинчисига тобелантиришга) хизмат қилувчи равишдош, бу
белгига нисбатан нейтрал бўлган сифатдош ва ҳаракат
номига қарама-
қарши туради, яъни:
“феълни феълга тобелантириш”
+
0
равишдош
сифатдош ва ҳаракат номи
Сифатдош ва ҳаракат номининг бу белгига нисбатан нейтраллиги
сифатдошнинг ҳам феъл, ҳам бошқа сўз туркуми билан боғлана олиши ва
317
тарихан, кўп ҳолда ҳозир ҳам ҳаракат номидан фарқланмаслиги билан
боғлиқ.
Сифатдош ва ҳаракат номи шаклининг ўзаро қоришуви туркий
тилнинг қадимги давридан ҳозиригача хос. Ғ.Абдураҳмонов XI асрда
сифатдош ва ҳаракат номи шаклини фарқлаш қийинлигини таъкидласа,
1
ҳозирги ўзбек тилшунослиги тадқиқотчиси
«Акасининг келганини эшитиб,
Дилбар хурсанд бўлди»
каби бирикувда
-ган
шаклинининг ҳаракат номи
вазифасида келаётганини қайд этмоқда.
2
Сифатдошни ҳаракат номидан фарқлаш тарихан анча мушкул бўлса-
да, ҳозирги тил учун унинг ўзаро фарқланиши ўзига
хос грамматик
хусусият касб этган. Сифатдош бошқа сўз билан ҳам битишув, ҳам
мослашув (аниқроғи – туркий изофа)
3
усули билан алоқага кириша олса,
ҳаракат номи, бошқа исм билан фақат мослашув усули билангина
бирикади:
Бу азоблардан қутулишнинг иложи борми?
(Ў.Ҳош.)
Феълнинг луғавий шакли тизимида алоҳида бир парадигма сифатида
ажратилаётган ўзгаловчи категорияси шаклининг категория ичида ўзаро
муносабати юқорида кўриб ўтилди. У
феълни маълум бир синтактик
функцияга мослаштиради ёки феълни бошқа сўз билан боғлашга хизмат
қилади, яъни том маънода синтактик вазифа бажаради. Аммо бундай
синтактик моҳият битта сўз туркуми
доираси билан чегараланган,
қолаверса, феълнинг ўзгаловчи категорияси шакли ўзи қўшилиб келаётган
ўзакнинг луғавий маъносига нисбатан ҳам тўла фарқ деб бўлмайди.
Хусусан, ҳаракат номи, сифатдош, равишдош шаклининг феълнинг
луғавий маъносига таъсири шунчалик кучлики, қатор тилшунос,
жумладан, И.И.Мешчанинов
4
равишдош ва сифатдошни алоҳида сўз
туркумига ажратган бўлса, В.В.Виноградов ва
унинг давомчиси
5
сифатдош, равишдош, ва ҳаракат номини гибрид (икки сўз туркумининг
1
Абдураҳманов Г. Исследования по старотюркскому синтаксису ( XI век) –М.: Наука, 1967.
2
Ғуломов А. Ўзбек тили морфологиясига кириш. Ҳозирги замон ўзбек тили курсидан
материаллар. –Т.: Фан, 1953; Ҳожиев А. Инкор ифодаловчи воситалар ва феълнинг бўлишсиз формаси //
Ўзбек тили ва адабиёти, 1970, 4- сон, –Б. 43–45.
3
Майзель С.С. Изафет в турецком языке. –М., –Л.: Изд. АН СССР, 1957; Салаев Р.Б. Ўзбек
тилида исми фоиллар: филол. фан. номз. дисс. автореф. –Самарқанд, 1994.
4
Мещанинов И.И. Члены предложения и части речи. –Л.: Изд. Наука, 1978.
5
Виноградов В.В. Русский язык. Грамматическое учение о слове. –М. –Л.: ГУ-ПИМП РСФСР,
Учпедгиз, 1947.
318
маъноси чатишган) сўз сифатида баҳолайди. Шу сабабли ўзгаловчи
категориясини – биз том маънода феъл келишиги деб айта олмаймиз.
Чунки келишик луғавий маънога таъсир этмайди. Ўзгаловчи категорияси
шакли эса луғавий маънога феълни бошқа сўз туркумига маъно жиҳатидан
якинлаштириш даражасида таъсир этади. Шунинг учун уни моҳиятан
келишик категорияси билан тенглаштириш мумкин эмас.
Достарыңызбен бөлісу: