360
заҳотиёқ
каби пайт ҳолини ҳам тўлдирувчи бўлак сифатида қўллаш
мумкин. Бироқ нутқда, юқорида келтирилган каби,
Али тажанг буришиқ
пешонасини силаб, лаб-лунжини тутолмай, кулиб юборди
мисолидаги
ҳаракат тарзи шаклини тушириб, уни шунга яқин маъно берувчи ҳолат
равиши билан алмаштирганимизда мазкур
шакл орқали ифодаланган
услубий-таъсирий маъно маълум нозиклик билан фарқланади:
Али
тажанг буришиқ пешанасини силаб, лаб-лунжини тутолмай бирдан
кулди.
Ҳаракат тарзи шаклининг, кўриб ўтганимиздек, равиш лексема билан
қуйидаги муносабати кўзга ташланади:
1) равиш лексемани эслатиб турувчи восита сифатида намоён бўлади;
2) равиш лексема билан
бир синтактик яхлитликда яшаб, муайян
маънони ифодалаш учун хизмат қилади ва нутқий-контекстуал
маънодошлик муносабатида бўлади.
Ҳаракат тарзи шакли ўзбек тилининг зотий хусусиятини намоён
этувчи воситадан бўлганлиги боис бошқа ноқардош тилдан ўзбек тилига
матн таржимасида маънони бўрттириш ва таъсирчанлигини оширишда
қўл келса, ўзбек тилидан чет тилига матнни ўгиришда
эса баъзи бир
муаммоли вазиятни келтириб чиқаради.
Маълумки, флектив тил гуруҳига кирувчи инглиз тилида ҳаракат
тарзи шакли каби феъл кесимни модификация қилувчи грамматик восита
мавжуд эмас. Шунга кўра, ўзбекча матндаги ҳаракат тарзи шакли
маъносининг инглизча матнда қай тарзда берилиш имконияти ва шу
имкониятни юзага чиқарувчида қайси воситадан фойдалана билиш
лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз.
Инглиз тилида ҳам
«Аuxiliary verbs»
мавзуси остида ўрганилувчи
to
be, to do, shall, will, should, would
каби ёрдамчи (кўмакчи) феъл бор, лекин
унинг гапдаги имконияти ва вазифаси ўзбек тилидаги ҳаракат тарзи
шаклидан бутунлай фарқ қилади. Аввало, у дарак гапдан сўроқ гап ҳосил
қилишда ёрдамга чақириладиган восита сифатида изоҳланади:
- I go to the Karshi University every day.
-Whery do you go?
Шунингдек, у нутқда от (кенг маънода)+феъл типидаги қўшма феъл
ясашда, от кесимнинг кесимлик кўрсаткичи
вазифасини бажаришда ва
361
замон маъносини ифодалашда хизмат қилувчи восита сифатида намоён
бўлади:
Достарыңызбен бөлісу: