Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет199/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

қазиб бўлди
бирлиги 
ўрнини 
қазиди
феъли билан тўлдириш мумкин. Бундай вазиятда кескин, 
«тугалланиш» маъноси йўқолиб, ҳаракат аниқликдан-ноаниқликка, 
муайянликдан-мавҳум (номуайян)ликка қараб ўзгариб боради. Далил 
сифатида, 
Азиз кўчада тўхтади
гапини олиб кўрайлик. У қуйидагича 
кенгайиш хусусиятига эга: 
1.
Азиз кўчада бутунлай тўхтади. 
2.
Азиз кўчада тўсатдан тўхтади. 
3.
Азиз кўчада ҳозиргина тўхтади. 
Бироқ 
тўхта
феъли 
-(и)б+бўл
ҳаракат тарзи билан шаклланганда, 
унинг семантикасидаги мисолда кўрсатилган мавҳум нуқта ойдинлашади. 
Ҳаракат тарзи шакли билан шаклланган семемада «тўсатданлик», 
«ҳозиргина» семаси йўқолади. Семантикада юз берган ўзгариш 
лексеманинг синтактик қобилиятини торайтиришга сабаб бўляпти. 
Юқорида таъкидланганидек, ҳаракат тарзи шаклининг етакчи феъл 
луғавий маъносига таъсири турлича бўлади. Гоҳ ҳаракат тарзи шакли 
етакчи феълнинг аташ семасига таъсир қилса, гоҳ ифода семасига таъсир 
ўтказиши мумкин. Масалан, 
Мажлис тамом бўлиб кишилар... тарқала 
бошлади
мисолида ҳаракат тарзи шакли етакчи феълнинг аташ семасига 
таъсир қилган бўлса, 
Ана Арслонбек жаноблари токчадан бир тахта 
қоғоз олиб, ўқий кетди
мисолида эса ҳаракат тарзи шакли етакчи феълнинг 
аташ ҳамда ифода семасига таъсир ўтказган. 
Нутқда мустақил лексема унинг ёрдамчи лексема сифатида 
воқеланадиган тарз маъносига турлича таъсир ўтказади. Баъзи мустақил 
феъл асосида юзага келган кўмакчи феълда аташ семаси кўпроқ сақланиб 


357 
қолиши мумкин, айримида эса ифода ёки вазифа семаси барқарор бўлади. 
Шунингдек, ҳаракат тарзи шаклининг мустақил феъл лексема билан 
бирика олиши фақат унинг грамматик маъноси билангина эмас, етакчи 
феълнинг мазмун силсиласи билан ҳам белгиланади. Чунки унинг ўзаро 
мувофиқлиги шаклнинг нутққа киритилишига асос бўлади. 
Тилшунос А.Ҳожиев 
тур
кўмакчи феълининг -
(и)б
равишдоши билан 
бирикканда ифодалайдиган беш маъносини ва -
а/й
равишдоши билан 
бирикканда ифодаланадиган уч маъносини фарқлайди ва таҳлил давомида 
тур
кўмакчи феъли -
(и)б
равишдоши билан бирикканда «етакчи феълдаги 
ҳаракатнинг маълум белгили вақт ичида, бирор ҳаракат ёки ҳодиса амалга 
ошгунча бажарилиши – «вақтинча» деган маънони билдиради», – деб 
таъкидлайди
1
. Таҳлил учун 
Сиз ўқишга кетганингизда, дарахтларга ўзим 
қараб тураман
мисоли берилади. Мазкур гапда «вақтинча» маъноси 
-
б+тур
ҳаракат тарзи шаклига тегишлига ўхшаса-да, 
Сиз ўқишга 
кетганингизда
парчаси нутқдан соқит қилинса, гапнинг иккинчи қисмида 
«давомийлик» маъноси «вақтинча» маъносидан узилган ҳолатда юзага 
чиқади. Бу каби синтактик омилнинг лексемага таъсирини белгилашда 
лисоний сатҳда соф ва тажалли жиҳатни фарқлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Кузатиш давомида юқорида келтирилган мисол
Дарахтларга мен қараб тураман. 
Одатда дарахтга мен қараб тураман. 
Дарахтларга мен ҳар куни қараб тураман
тарзида ўзгартирилса ҳам, 
ундаги «давомлилик» маъноси «вақтинча» маъносидан холи равишда 
юзага чиқаётганлигига амин бўлиш мумкин. 
Тур
мустақил лексемаси семемаси ҳаракатли ёки ҳаракатсиз ҳолатга 
кўра ҳам фарқланар экан, ёрдамчи лексема вазифасида келган 
тур
воситали ҳаракат тарзи шакли биргина семема асосида - «бирор маконда, 
нарсада бўлмоқ» семаси таъсирида шаклланади. Масалан, 
Сиддиқжон 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет