Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет213/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Синтактик категория 
9- §
.
 Эгалик категорияси 


386 
Эгалик категорияси тадқиқи тарихидан
. Эгалик категорияси 
воситасининг ясалиши, мазмуни, қўлланиши, ўзаро муносабати ўзбек 
тилшунослигида етарлича тадқиқ қилинган ва бирор тилшуносни бефарқ 
қолдирмаган. 
Туркийшуносликда 
Н.К.Дмитриев, 
С.Н.Иванов, 
Н.А.Баскаков, А.К.Боровков, Ҳ.Неъматов; ўзбек тилшунослигида 
Ш.Шоабдураҳмонов, 
А.Ғуломов, 
Ш.Раҳматуллаев, 
Ғ.Зикриллаев, 
Ғ.Абдураҳмонов, У.Турсунов каби қатор олим томонидан эгалик 
шаклининг миқдори, тури, тартиби, ўрни, бирикиши, мазмун томони, 
ўзаро ва бошқа категориал шакл билан муносабати, сўз туркуми билан 
алоқаси ўрганилган
1
.
 
Эгалик шакли
. Эгалик категориясининг кўрсаткичи қуйидаги: 
-(и)м, 
-(и)миз, -(и)нг, -(инг)из, -(и)си.
Эгалик аффикси таркибида берилувчи 
–лар
шахс ҳақида эмас, балки эгалик қилинаётган нарса/предмет ҳақида 
маълумот ташигани учун, шу нарсанинг кўплигига ишора қилганлиги 
туфайли уни бу категория билан боғлаб бўлмайди. Масалан, 
...Антей 
кучни ердан олади, Саид Аҳмад ...уларнинг мақтовидан

Мақтови 
сўзшаклидаги 
–лар
мақтовнинг кўплигини кўрсатмоқда.
Бу категория шахс ва сон маъноси билан узвий боғланган. Шу 
боисдан эгалик категорияси нинг барча кўрсаткичида бир вақтнинг ўзида 
шахс маъноси ҳам, сон маъноси ҳам ифодаланади. Ҳолбуки бу маъно 
ушбу категориядан ташқарида ҳам мавжуд (масалан, кишилик олмошида, 
кесимлик категориясида, шунингдек, отнинг сон категориясида ва ҳ.). 
Аслида шахс-сон маъносини ифодалаш учун кишилик олмоши хосланган. 
Ундан бошқа лисоний бирликдаги шахс-сон маъноси олмош зотий 
моҳиятининг тажаллиси. Демак, эгалик категориясининг зотий моҳиятини 
1
Дмитриев Н.К. Категория принадлежности//ИСТТЯ. II. –М., 1956; Иванов С.Н. К 
истолкованию категории принадлежности // Советская тюроклогия, 1973, -№1; Баскаков Н.А. Природа 
притяжательных определительных словосочетаний и их роль в эволюции сложных синтаксических 
конструкций в тюркских языках// Советская тюроклогия, 1971. -№4; Боровков А.К. Природа «турецкого 
изафета // Академику Н.Я. Марру. –М., Л. 1935; Нигматов Х.Г. Функциональная морфология 
тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т., 1989, с. 68–80; Шоабдураҳмонов Ш. -(и)н эгалик қўшимчаси// 
ЎТА, 1993. -№2, 36–38- б.; Ғуломов А., Асқарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т., 1987; Раҳматуллаев 
Ш. Ўзбек тилида тобе боғланишнинг турлари. –Т., 1993. Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –
Т., 1975; Зикриллаев Ғ. Истиқлол ва адабий тил. –Т., 2004. –б. 119; Турсунов У. ва б. Ҳозирги ўзбек 
адабий тили. –Т., 1992. 


387 
шахс-сон маъносининг қўлланилиши билан боғлиқ ўзига хос ҳолатдан 
ташқаридан қидирмоқ лозим бўлади. 
Эгалик категорияси асосидаги синтактик қурилма ранг-баранг 
маънони англатади. Бу ранг-баранглик шахс-сон, аниқлик/ноаниқлик каби 
тажалли маъно, тобе сўзнинг келишик шакли, бирикувчи сўзнинг 
семантикаси каби омил билан боғлиқ бўлади. Масалан, 
ғамим 
сўзшакли 
контекст билан боғлиқ равишда икки хил маъно англатади:
 ғамимни едим

ғамимни единг
.
Шу боисдан эгалик категорияси нинг фақат синтактик хусусияти 
унинг моҳиятига дахлдор. Зеро, эгалик категорияси умумий грамматик 
маъносидаги категориал маъно синтактик табиатли бўлиб, ундан 
англашиладиган турли маъно ёндош ва ҳамроҳ маъно. Хусусан, «шахс-
сон» маъноси эгалик категорияси учун ёндош, шахс-сон категорияси учун 
категориал маъно. 
Эгалик категорияси нинг синтактик (категориал) моҳияти «кейинги 
мустақил сўзнинг олдинги ифодаланган (а) ёки ифодаланмаган (б) 
мустақил сўзга синтактик муносабатини кўрсатиш. Масалан, а)
менинг 
китобим, менинг борганим, келишнинг азоби;
б) 
севинчим, ишинг

Эгалик категорияси қаратқич келишиги ва бош келишик шакли билан 
зич муносабатда бўлади. Аниқроғи, эгалик аффикси билан шаклланган 
сўздан олдинги, унга тобе сўз қаратқич (а) ёки бош келишикда (б) бўлиши 
мумкин: а) 
менинг китобим, китобнинг варағи;
б)
март ойи, дам олиш 
куни, қиш пайти.
Кейинги бирикувдаги бош келишик шаклини белгисиз 
қаратқич келишиги сифатида тан олиш ҳам учраб туради. 
Кўринадики, эгалик маъноси уч хил усул билан ифодаланади: 
1.
Морфологик усул
да эгалик маъноси эгалик шакли билан 
ифодаланади, аммо қаратувчи сўз келтирилмайди: 
китоб


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет