393
Эгалик шакли парадигматикаси
. Эгалик шакли, айтилганидек,
келишик шаклидан алоқанинг “йўналиши”га қараб фарқланади. Келишик
бирикмадаги кейинги сўзга, эгалик шакли олдинги сўзга ишора қилади.
Эгалик шакли дастлаб бирлик сон ва кўплик сон шаклига ажралади.
Бунда фарқланиш сон категориясининг ушбу шаклдаги тажаллиси асосида
юз беради: бирлик сондаги шакли (-(и)м, -(и)нг, -(с)и) ва кўплик сон шакли
(-(и)миз, -(и)нгиз, -лари). Сон асосида бўлиниш вертикал кўринишга эга
бўлса, шахс асосидаги бўлиниш горизантал кўриниш касб этади. Шахс
асосидаги фарқланиш ҳам эгалик категориясида акст этган ўзга
категорияга хос ҳодиса. Демак, “эгалик”, “сон” ва “шахс” маъносидан
фақат биринчиси ушбу категорияга хос маъно ҳисобланади. Бошқа
категория маъносининг тажаллиси асосида эгаликнинг олтита шакли
фарқланади. Ўзга категория маъносидан халос қилинса, эгаликнинг
биргина маъноси қолади, холос.
10- §.
Келишик категорияси
Келишик категорияси ҳақида умумий маълумот
.
Умумий ва
хусусий грамматик маъно грамматик шаклда ўзига хос тарзда намоён
бўлади. Ҳар бир грамматик категориянинг маъноси унинг шаклининг
маъносига нисбатан умумий маъно. Масалан, барча келишик шакли учун
умумий бўлган «олдинги мустақил сўзни кейинги мустақил сўзга боғлаш»
маъноси келишик категориясининг умумий грамматик маъноси
ҳисобланади. Бу категориал умумийлик алоҳида шаклнинг маъносига
нисбатан белгиланади.
Бошқача айтганда, келишик категориясининг юқорида айтилган
умумий грамматик маъноси унинг таркибига кирувчи 6 та келишик
шаклининг маъносидан синтезланади, яъни келтириб чиқарилади.
Ҳар бир келишик шаклининг маъноси
ундан қуйидаги маънога
нисбатан умумий грамматик маъно ҳисобланади. Масалан, қаратқич
келишигининг умумий грамматик маъноси олдинги исм туркумига
кирувчи сўзни кейинги исм туркумига кирувчи сўзга боғлаш.
Грамматик маъно ҳар доим ҳам қуйи маънога нисбатан олинади.
Масалан, келишик категорияси умумий грамматик маъноси қуйидаги
394
келишикнинг маъносига нисбатан олинса, ҳар
бир келишикнинг умумий
грамматик маъноси ундан қуйидаги бу келишик умумий грамматик
маъносининг «парчаси»га нисбатан олинади. Чунки ота фарзандига
нисбатан ота, отасига нисбатан фарзанд бўлганлиги
каби келишик
категорияси умумий грамматик маъноси ҳақида ҳақида гап кетаётганда
ҳар бир келишикнинг маъносига нисбатан
умумий грамматик маъно
термини қўлланилмайди. Категория ва шакл маъноси ҳамда унинг хусусий
кўриниши ҳақида баҳс кетганда, уни қандай баҳолаш муаммоси ҳам бор.
Бунда диалектиканинг
Достарыңызбен бөлісу: