Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет22/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

сон – сана, ўқи – ўқув
каби), барибир, ўзбек 
тили сўзи морфологик таркибида фузия (флексия кўринишига ўхшаш 
келади) агглютинацияга қўшимча восита сифатида мавжуд эканлигини 
С.Усмонов алоҳида таъкидлайди
1
.
С.Усмоновнинг тил ва нутққа, сўз, унинг тил ва нутққа муносабати 
масаласига алоҳида эътибор берганлиги нутқ бирлиги ва тил бирлигини 
ажратишда муҳим. Морфема терминининг, аввало, Бодуэн де Куртэнэ 
томонидан қўлланганлиги, унинг моҳияти каби масала, шу билан бирга, 
сўзнинг морфем таҳлилига эътибор қаратади. 
Тилшуносликда морфемага нисбатан турлича қараш мавжуд 
эканлигини кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, асосан икки хил қарашга 
бирлаштириш мумкин:
а) Бодуэн, Богородицкий, Гвоздев қараши;
1
Юқорида қайд этилган китобнинг II бобига қаранг, 27- бетдан. 


51 
б) Томсон қараши. 
Бундан ташқари, Европа тилшунослигида Ж.Вандриеснинг (сўз 
ўзагини семантема деб атайди) сўз ўзагини морфемага киритмаганлигини, 
морфемани анча кенг тушунганлигини, ҳатто, оҳанг, сўз тартиби, урғу, 
юклама, кўмакчи ва бошқа бирликни ҳам морфема деб ҳисоблашни 
кўрсатиб ўтади. Морфема ҳақидаги Ж.Марузо, Э.Б.Агаян, М.Д.Фридман, 
М.И.Мещананов, А.П.Поцелуевский, Р.А.Будагов каби олимнинг фикрига,
кейинчалик эса В.В.Виноградов, М.В.Устинов, А.П.Кузнецов, О.П.Суник, 
Ф.Г.Исхаков, А.А.Польмбах, А.Ғ.Ғуломов, А.Қосимхўжаева каби олим 
томонидан 
морфемага 
нисбатан 
айтилган 
фикрига 
муносабат 
билдирилади. 
С.Усмоновнинг, кўп таҳлилдан келиб чиққан ҳолда, морфемани 
аниқлаш, белгилаш бўйича қараши қуйидагича бўлган: 
1) морфема аффикс воситасида ясалган (шакл ясалиши ҳам назарда 
тутилади) сўздан ажратиладиган маъно англатувчи энг кичик қисмидир; 
2) морфема ушбу тилда сўзлашувчи индивуднинг тасавурида
сақланувчи маъно англатадиган бирлик бўлиб, ё янги сўз ясайди ёки сўзни 
турли хил грамматик шаклга киритган ҳолда ўзгартиради; 
3) унинг сўзловчи онгида сақланиши тил бирлиги сифатида
мустақил ажратилишига олиб келади. 
Морфеманинг мустақил ҳолда ажратилишидаги ўзига хос барча
ҳолат олим томонидан мукаммал баён қилинган. 
С.Усмоновнинг ўзакка бўлган муносабати, бу ҳақидаги қараши, 
ўзакнинг грамматикага муносабати, сўзга муносабати; аффиксга, 
морфемадаги маънодошлик (вазифадошлик ҳам ), ва вариантликка, ўзбек 
тилидаги сўзни морфемада ажратишнинг ўзига хос жиҳатига, ноль 
морфемага бўлган муносабати; сўзни функционал анализ қилиш бўйича 
қараши; асос, асоснинг ўзакка ва сўзга муносабати, асос тури (лексик асос, 
морфологик асос, синтактик асос), туб ва ясама асос ҳақидаги қараши; 
содда, қўшма, жуфт асос ҳақидаги фикри; сўз ясовчи, шакл ҳосил қилувчи, 
сўз ўзгартирувчи аффикс бўйича фикри, терминга бўлган муносабати, 
барча қараши ҳозирги кунда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас.
С.Усмонов сўзнинг грамматик шаклига алоҳида эътибор қаратди. 
Маълумки, морфология аслида грамматик шакл ҳақидаги таълимот. 


52 
Сўзшакл, грамматик шакл; синтетик ва аналитик шакл ҳақида муҳим фикр 
айтган олим грамматик маъно ва функция бўйича сўзшакл кўринишини 
белгилайди. 
Сўзшаклнинг ўзбек тилидаги қўлланиш хусусиятини чуқур ўрганган 
С.Усмонов, унинг тил типологиясига алоқадор жиҳатини ҳам кенг ёритиб 
беради. 
Хуллас, йирик туркийшунос, ўзбек тилшунослиги, айниқса, 
морфология соҳаси бўйича жиддий тадқиқот олиб борган С.Усмонов 
ўзининг кўплаб тадқиқоти билан тилшунослик, жумладан, ўзбек 
тилшунослиги морфология соҳаси тараққиётига катта ҳисса қўшди. ХХ 
аср икинчи ярми ўзбек тилшунослигини, айниқса, морфология соҳаси 
тараққиётини Саид Усмонов қарашисиз тасаввур қилиш қийин. 
ХХ аср ўзбек тилшунослигининг морфология соҳасида В.В.Решетов, 
Е.Д.Поливанов, А.Н.Кононов, С.Н.Иванов, А.М.Щербакнинг асари илмий-
амалий ҳамда методик асос вазифасини ўтайди. Бу борада, албатта,
В.В.Решетовнинг «Ўзбек тили фонетикаси ва грамматикаси асоси» (1960) 
китобининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаш зарур. 
50- йилларда О.Қосимхўжаева, Б.Мадвалиев, А.Хўжаев, З.Маърупов, 
С.Фердаус, С.Фузаилов, А.Сулаймонов каби олим ўзбек тилшунослиги 
морфология соҳаси тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлса, 60-йилларга 
келиб, А.Ғуломов, А.Боровков каби олим билан ҳамкорлик қилган машҳур 
турколог А.Н.Кононов бу соҳада катта иш қилди. 
О.Қосимхўжаевнинг «Ўзбек тилида сўз таркиби» (1956) 
монографияси, 
С.Фузаиловнинг 
равиш 
бўйича 
номзодлик
диссертацияси, А.Сулаймоновнинг феъл замони бўйича, С.Фердауснинг 
феъл даражасини тадқиқ этишга бағишланган иши, З.Маъруповнинг «Сўз 
состави, от ва сифат» монографияси (1956) С.Муталлибовнинг «ХI аср 
ёзма ёдгорлигида феъл категорияси» (1955), У.Турсуновнинг «Ўзбек тили 
морфологияси» (ҳаммуаллиф, 1959) китоби, Э.Фозиловнинг «Феъл 
даражалари ясовчи аффксларнинг тарихи» Мақ.аси (1960), «Қадимги 
ёдгорликларда сон категорияси» (1963), «Ўзбек тилининг тарихий 
морфологияси» (1965) каби иши; Н.Абдуллаевнинг жуфт сўзга оид 
тадқиқоти, С.Акбаровнинг «Ўзбек тилида кўмакчи феъл» (1949), «Ўзбек 
тилида қўшма феъл» (1953) тадқиқоти, Б.Мадалиевнинг «Ҳозирги ўзбек 


53 
тилида қўшма сўз» (1966) монографияси, О.Мадраҳимовнинг от ва сифат 
туркумига оид иши (1957–1961), шунингдек, А.Матғозиевнинг «ХIХ аср 
иккинчи ярми ўзбек тили морфологияси» мавзуидаги докторлик 
диссертацияси, Ж.Мухторовнинг боғловчи, феъл даражаси, ўзбек тили 
келишиги тадқиқига оид, С.Низомиддинованинг сон ва олмош туркуми 
тадқиқига доир, О.Усмонов, Р.Расулов, Т.Рустамов, М.Содиқова, 
Ф.Убаева, Ш.Шукуров, Р.Қўнғуров каби яна кўплаб олимнинг ўзбек тили 
морфологиясини ўрганишга оид тадқиқоти ҳам ана шу даврда юзага келди.
ХХ асрнинг 50–60- йилида яратилган энг жиддий ишдан бири 
академик А.Н.Кононов томонидан яратилган «Грамматика современного 
узбекского литературного языка» (1960) фундаментал асари. Асарнинг 
«Морфология» қисми ўзбек тили морфологиясининг барча жиҳатини 
қамраб олган. Асардаги энг муҳим жиҳатдан айримини санаб ўтамиз:
1) морфологияга оид ҳар бир ҳодиса тўла қамраб олинган; 
2) сўз туркумига хос барча хусусият батафсил ва чуқур очиб берилган; 
3) ҳар бир аффиксга батафсил тўхталинган, у ҳақидаги қараш, 
этимология масаласи, бошқа хусусияти тўла очиб берилган;
4) сўз ясалишига алоҳида эътибор қаратилган;
5) ҳар бир ҳодисанинг ўрганилиши билан боғлиқ бўлган адабиёт 
рўйхати алоҳида-алоҳида берилган; 
6) сўз туркуми 12 та қилиб белгиланган. 
А.Н.Кононовнинг морфология соҳасидаги қараши, шубҳасиз, ўзбек 
тилшунослиги тараққиётини бойитди, юқори поғонага кўтарди. 
Морфология 
соҳасида 
қилинган 
иш 
кўлами, 
қилинажак 
иш 
мундарижасини кенгайтирди. Ўзбек тилшунослиги морфологияси 
соҳасида кейинги даврда қилинган ишга жиддий илмий замин бўлиб 
хизмат қилган А.Н.Кононов тадқиқоти ҳозирги кунда ўз қимматини 
йўқотган эмас. 
Юқорида номи зикр этилган тилшунослар, уларнинг морфология 
соҳасидаги ишида, албатта, бир томондан, ўзбек тилининг ўзига хос 
жиҳатидан келиб чиқиб яратилган бўлса, иккинчи томондан Европа 
тилшунослиги ютуғига танилган. 
ХХ асрнинг 50-, 60-йилларида ўзбек тили морфологиясига оид 
қилинган ишнинг натижаси сифатида олий мактаб талабаси учун 1957 


54 
йилда Фахри Камол таҳрири остида «Ҳозирги замон ўзбек тили» дарслиги, 
кейингроқ эса, «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (1966) дарслиги яратилди. 
Ҳар иккала нашр илмий грамматика характеридаги иш бўлиб, ўша 
давргача бўлган морфологияга оид қараш мажмуаси сифатида вужудга 
келганлигини алоҳида қайд этиш мумкин. Шу жиҳатдан у кейинги 
босқичда (70- йиллардан 90- йилларгача бўлган тилшунослик босқичи) 
яратилган жиддий тадқиқот учун назарий манба вазифасини ўтади, янги-
янги изланишнинг илмий асосини ташкил этди. Тил ҳодисасининг нутқда 
қўлланиш имкониятини очиб беришдек муҳим вазифанинг 
бажарилишини таъминлайдиган методик қўлланма сифатида муҳим 
аҳамият касб этди.
Ўзбек тилшунослигида сўз туркумининг қатъий белгиланишини, ҳар 
бир туркумга оид грамматик шакл, грамматик маъно тизими, грамматик
категориянинг мавжудлигини асослаб берди. Сўз, сўзшакл, ўзак, негиз, 
аффикс ҳақидаги қарашга аниқлик киритди. Сўз ясалиши морфемика
соҳасининг алоҳида тизим сифатида ажратилишини илмий асослаб 
берди, шу орқали «Ҳозирги ўзбек адабий тили» курсининг бўлими
ажратилишини таъминлади, ўзбек тилшунослигида, айниқса, морфологик
стилистиканинг вужудга келишига сабаб бўлди. Тўғрироғи, морфологик
стилистиканинг кейинги тарақиётини белгилаб берди. Тилшуносликда 
социолингвистика, психолингвистика, у билан боғлиқ ҳолда «Нутқ 
маданияти ва услубият асоси» курсининг шаклланишида муҳим аҳамият 
касб этди. Тил ва нутқ ҳодиса ва бирлигини изчил ажратиш, инвариант-
вариантлиликни белгилаш, тил ва нутқ ҳодисаси орасидаги алоқани 
сатҳлараро боғлиқлик асосида теран тадқиқ қилишга илмий замин, 
тилшуносликда янгича йўналиш пайдо бўлишига пайдевор бўлди. 
Демак, 50–60 йилларда морфология соҳасида қилинган иш ўзбек 
тилшунослигини жаҳон тилшунослигининг бир қисмига айлантирди, 
дейиш мумкин. 
70- йилларнинг бошида ўзбек тилшунослигида ўзбек тили 
морфологиясини ўрганиш бўйича жуда катта тажриба тўпланди. Тарихий 
ва ҳозирги замон морфологиясини ўрганиш бўйича ҳам жиддий тадқиқот 
юзага келганлиги айтилди. Бундан ташқари, Европа ва жаҳон 


55 
тилшунослигида, йирик тадқиқот қилиниб, унинг барча ютуғи ўзбек 
тилшунослигига татбиқ этила бошлади. 
Н.А.Баскаков, А.Н.Кононов, С.Н.Иванов каби йирик олимнинг ўзбек 
тилшунослари билан учрашувлари, мулоқоти натижаси сифатида ҳам 
морфологиянинг жиддий тадқиқотчиси сафи Ф.Камолов, Т.Ибрагимов, 
С.Усмонов, А.Ғуломов каби қатор олим билан кенгайди. А.Ҳожиев, 
М.Содиқова, Р.Қўнғуров, И.Қўчқортоев, А.Ҳ.Сулаймонов («Ҳозирги ўзбек 
адабий тилидан сўнг кўмакчилар»), Ғ.Абдураҳмонов («Ҳозирги ўзбек 
адабий тилида субстантивация»), Ж.Мухторов («Ҳозирги ўзбек тилида 
боғловчилар»…), Б.Ўринбоев («Ҳозирги ўзбек тилида вокатив 
категория»), Т.Хўжаев («Ҳозирги ўзбек адабий тилида феълнинг буйруқ
майли»), А.Абдуазизов, И.Расулов, Х.Комилова, А.Мадғозиев, К.Назаров 
каби йирик тадқиқотчи, морфология соҳасининг жонкуяри улар сафидан 
ўрин олган бўлса, айнан 70-йиллар бошидан М.Аъламова, М.Наримонова, 
М.Жўрабоева, Ё.Тожиев, А.Бердиалиев, Т.Мирзақулов, С.Махматқулов,
С.Султонсаидова каби кўплаб олим морфология соҳасидаги жиддий 
илмий изланишни улар сафида туриб бошлаб юборди.
Академик А.Ҳожиевнинг «Ўзбек тилида кўмакчи феъл», «Ўзбек 
тилида тўлиқсиз феъл», «Ўзбек тилида феъл» (1966, 1970, 1979) 
морфологияси, Р.Қўнғуровнинг «Ўзбек тилида тасвирий сўз» (1966), 
«Ўзбек тилида от стилистикаси» (1983) каби китоби, И.Қўчқортоевнинг 
«Ўзбек тилида нутқ феълининг валент таҳлили» (1977), Н.К.Ёқубованинг 
«Ўзбек тили сўз шаклида аффикслар жойлашуви» («Расстановка аффиксов 
в узбекских слова формах») китоби 1979 йилда нашр этилди. Бундан 
ташқари, А.Ғуломов, Р.Қўнғуров, А.Н.Тихонов томонидан тузилган 
«Ўзбек тилининг морфем луғати» (1977), Ғ.Абдураҳмонов, Ш.Шукуров 
томонидан тузилган «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» (1973 й.), 
«ХV–XIX аср ўзбек тили морфологияси» (1990) қўлланмаси, Ҳ.Неъматов 
томонидан яратилган «ХI–ХII аср туркий ёдномасининг функционал 
морфологияси» (1989), Т.Юсуповнинг «Келишиклар дифференциацияси» 
рисоласи (1979), Ё.Тожиев томонидан тузилган «Ўзбек тилида аффиксал 
синонимия» – сифат ясовчи аффикслар маънодошлиги” (1981), 1987 йилда 
нашр этилган «Шахс ининг ясалиши ва шахс и ясовчи аффикслар 
синонимияси» монографияси, М.Жўрабоева яратган «Ҳозирги ўзбек 


56 
адабий тили. Морфемика. Сўз ясалиши. Морфология» (1988) қўлланмаси, 
шу муаллиф томонидан «Ўзбек тилида аффиксал омонимия» мавзусида 
номзодлик диссертациясининг ҳимоя қилиниши, Ф.Абдуллаев томонидан 
«Сўз қандай боғланади» (1974) номи билан тузилган қўлланманинг юзага 
келиши ва ниҳоят, Раз.Расулов томонидан «Ўзбек тилида ёрдамчи сўзнинг 
семантик-грамматик хусусияти» (1983) китобининг нашр этилиши 
(ҳаммасини санаб кўрсатиш жуда мушкул, чунки жиддий илмий Мақ.а, 
кичик рисола ёки автореферат шаклида эълон қилинган иш жуда кўп) ҳам 
муҳим бўлган. Бунга ўзбек тилшунослигида яратилган «Ўзбек тилининг 
форма ясалиши», «Ўзбек тили сўз ясалиши» (А.Ҳожиев) каби махсус 
нашр, «Ўзбек тилидаги от ясовчи қўшма аффикс» (А.Бердалиев, 1973), 
«Ўзбек тилида шакл ясовчи қўшма аффикс (Т.Мирзақулов) каби 
диссертацияни ҳам қўшиш мумкин. 
Айниқса, ўзбек тилшунослигида «Ўзбек тили грамматикаси» 
академграмматикасининг яратилиши (1975) ўзбек тили морфологиясини 
тадқиқ этишнинг 70- йиллардаги энг катта ютуғи бўлди. Ушбу 
академграмматика ўзбек тилшунослигида морфология соҳасида қилинган 
жуда кўп жиддий тадқиқотдаги барча янги қарашни ўзида мужассам этган. 
Унда «Сўз ясалиши» алоҳида қайд этилган. Аффикс, ўзак структураси, 
морфемикага оид қараш ўз ифодасини топган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу давр ўзбек тилшунослигида 
морфологияга доир тадқиқотга назар ташланса, айниқса, феъл туркуми 
жуда кенг ўрганилганлиги кузатилади. Шу билан бирга, от, унинг 
грамматик категорияси, сифат, ёрдамчи сўз борасида ҳам сезиларли 
даражада иш қилинган. Бу даврда етакчи олимлар диққатини ўзбек тили 
аффикси тизими ўзига тортганлиги ҳам маълум: қўшма аффикс, аффикс 
маънодошлиги, шаклдошлиги, кўп маънолиги, структураси, келиб чиқиши 
кабининг ўрганилиши назарда тутилмоқда. 
Феъл нисбат шаклини ўрганиш бўйича анча жиддий тадқиқот юзага 
келди. Бу борада С.Султонсаидова, С.Махматқуловнинг номзодлик ва 
докторлик, диссертациясини, М.Аъламованинг «Ўзбек тилидаги феълда 
нисбат 
категорияси» 
монографиясини, Р.Расулов, И.Қўчқортоев, 
Ё.Тожиевнинг феъл семантикаси, валентлиги, феълнинг ясалиши, ундаги 
грамматик категория (ўтимли, ўтимсизлик, тарз категорияси) ва унинг 


57 
ўзаро муносабати масаласи бўйича олиб борилган бошқа тадқиқотни ҳам 
санаб ўтиш мумкин. Жумладан, Ё.Тожиевнинг «Ўзбек тили морфемикаси» 
(1992) монографияси чоп этилган. Айниқса, мактаб ўқувчиси учун 
Б.Менглиев, Б.Баҳриддинова томонидан яратилган “Ўзбек тилининг сўз 
таркиби ўқув луғати” (2007), Б.Менглиев, Б.Баҳриддинова, Ў.Холиёров ва 
бошқалар томонидан яратилган “Ўзбек тилининг сўз ясалиши ўқув 
луғати” (2008) диққатга сазовор. 
ХХ асрнинг 70–90-йилларида морфологик стилистика соҳасида 
(йўналишида) ҳам анча жиддий тадқиқот юзага келди.
Ўзбек тилшунослигида морфологик стилистикага оид иш асрнинг 40- 
йилларидан бошланган дейиш мумкин. Бироқ бу соҳадаги жиддий 
тадқиқот (стилистика сўзи айтилмагани ҳолда) тилшунос Аюб Ғуломов 
томонидан бошлаб берилган. Унинг ўзбек тилида келишиклар» (1940), 
«Ўзбек тилида кўплик категорияси» (1944) монографиясига назар солсак, 
биринчи китобда ўзбек тили келишик шакли стилистик хусусияти анча 
жиддий тарзда чуқур ёритилганлигини, иккинчи китобда эса, 
-лар
аффиксининг, умуман, бу шаклни олган сўзнинг стилистик хусусияти, 
унинг бошқа хусусияти билан алоқадорлик ҳолати анча мукаммал тадқиқ 
этилганлигининг гувоҳи бўламиз. Олимнинг бу борадаги иши, шунингдек, 
«Ўзбек тилидаги 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет