72
тилшунос олдида мана шундай ҳолатни очиш ва тўғри баҳолаш
масъулияти қўйилади.
Мана шу диалектик тамойилга мувофиқ равишда исталган лисоний
бирликни қарама-қарши томон бутунлиги сифатида қараш мумкин.
Чунончи, юқорида келтирилган банддаги [и] фонемаси [у] билан ўхшаш
(торлигига кўра) ва [а] билан зид (торлигига кўра) муносабатда турса, айни
замонда лабланмаганлиги билан лабланган [у] га зид муносабатда туради.
Ёки “она” сўзи бир томондан туққан волидани аташга ҳам, ҳурмат
тариқасида ёши катта аёлга ҳам ва ҳатто эркалаш маъносида ўзининг
фарзандига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Ҳар учала қўлланишда
“она” сўзининг маъносида қанақадир ўхшашлик
билан айни замонда
зидлик ҳам мавжуд ва бу зиддият
она
лексемасининг ўзининг ички зотий
моҳиятига хос бўлиб ўшандан келиб чиқади. Тилшунос тадқиқотчи олдида
ҳар бир лисоний бирликда мана шундай қарама-қарши томонни очиш ва
тавсифлаш вазифаси туради.
Достарыңызбен бөлісу: