46
эътибор қаратилган. Грамматикага оид асарнинг ҳаммасида сон
категорияси талқини берилган. Бироқ ўзбек тилшунослигида бу категория
яхлит ҳолда монографик планда биринчи бор шу тарзда талқин
қилинмаган эди.
А.Ғуломовнинг бу монографияси тил ҳодисасига ёндашувда унга
система сифатида муносабатда бўлишнинг тил – лисон – нутқ
муносабатини ҳисобга олишнинг, диалектикага эътибор қаратишнинг,
шунингдек, тилга формал-функционал ёндашувнинг илк намунаси. Олим
имкониятнинг нутқда воқеланиш қонуниятини мазмун – шакл, моҳият –
ҳодиса, имконият – воқелик, сабаб – оқибат, умумийлик – хусусийлик
категориясини ҳам ҳисобга олган ҳолда лисон ва нутқни яхлит ҳолда
талқин қилди. Жумладан, тилшуносликнинг энг муҳим вазифаси
ҳисобланган масалага, яъни тил бирлиги имкониятини белгилай олиш ва
бу имкониятни нутқда намоён бўлишини очиб бериш масаласига жуда
жиддий эътибор қаратилганлиги кузатилади. Ўзбек тилидаги
-лар
аффикси
талқини мисолида бу ҳолат ўз ифодасини топган. Бу аффикснинг
этимологияси, имконияти, қўлланишдаги барча хусусият бўйича
тилшуносликда айтилган фикрга муносабат билдиради ва ўзбек тилидан
турли мисолни талқин қилиш асосида ўз қарашини баён қилади. Бу
аффикснинг бошқа сўз билан муносабатида ўн бешдан ортиқ маъно
ифодалаши мумкинлигини кўрсатиб беради, ана шундай тил бирлиги
имкониятини чуқур ўрганиш зарурлиги ва буни қандай амалга ошириш
мумкинлигини намуна сифатида кўрсатиб беради.
Олим ХХ аср иккинчи ярми ўзбек тилшунослигида тил бирлиги
имкониятини очиб бериш йўлини, яъни ҳар бир бирликни чуқур тадқиқ
қилиш, унинг бошқа бирлик билан муносабатини белгилаш каби муҳим
ҳолатни кейинги ишида ҳам изчил давом эттирди. Унинг «
Достарыңызбен бөлісу: