397
Демак,
борлиқ
ҳодисаси
умумийлик-махсуслик-хусусийлик
(алоҳидалик) муносабатида бўлганлиги каби грамматик маъно ҳам умумий
грамматик маъно-оралиқ грамматик маъно-хусусий грамматик маъно
кўринишига эга.
Келишик категорияси (қисқ. КК) морфологик
категория сирасида
устувор синтактик табиати билан ажралиб туради. У эгалик категорияси
билан биргаликда синтактик шаклнинг сўз бирикмасига хос гуруҳини
ташкил этиб, гапга хос кесимлик категориясидан фарқланади. Келишик
категориясининг умумий грамматик маъноси «синтактик қурилмада
олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаш». Бу билан у эгалик категориясига
қарама-қарши турса, кўмакчи, феълнинг ўзгаловчи категорияси, боғловчи
ва кўмакчига яқин туради. Аммо ундан фарқли жиҳатга эга. Кўмакчидан
морфологик кўрсаткич (қўшимча) эканлиги билан фарқланади. Кўмакчи
грамматик маъно ифодалаш, сўзни бир-бирига
боғлаш вазифасини
бажарса-да, у лексик бирлик ҳисобланади. Ўзгаловчи категория шаклидан
барча мустақил сўзни синтактик алоқага киритиш, сўзнинг луғавий
маъносига таъсир этмаслиги билан ажралади. Ҳолбуки, ўзгаловчи
категорияси фақат феълга хос ва феълнинг луғавий маъносига таъсир
этиши билан луғавий-синтактик моҳиятга эга. Шунинг учун у «феъл
келишиги» деб ҳам юритилади. Боғловчидан
эса тобе алоқа учун хизмат
қилиб, сўз бирикмасига хослиги ҳамда грамматик кўрсаткич (қўшимча)
эканлиги билан фарқланади.
Келишик категорияси олти шаклли система бўлиб, унинг ҳар бири
ўзига хос маъновий ва синтактик хусусият яхлитлигидан иборат. Келишик
категорияси шакли системаси қуйидаги жадвалда акс этган:
Достарыңызбен бөлісу: