Ўзбекистон республикаси


- §. Кесимлик категорияси



Pdf көрінісі
бет233/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
11- §. Кесимлик категорияси 
 
Кесимлик категорияси тадқиқи тарихидан.
Гап 
бўлагини 
шакллантирувчи махсус категория кесимлик категорияси бўлиб, у гап 
кесимини шакллантиради. Дарҳақиқат, туркий тилшуносликда кесимлик 
категориясини алоҳида грамматик категория сифатида Н.К.Дмитриев 
ажратди. У «Кесимлик қўшимчаси тарихига оид» номли Мақ.асида, 
жумладан, қуйидагини ёзади: «Қўшимчадан иборат морфологик категория 
мавжуд, аммо кесимлик категорияси тўлиқ синтактик функция бажаради. 
Туркий тилнинг хусусияти шунда»
1
.
 
Мазкур категорияни махсус 
морфологик категория сифатида формал-функционал тезис муаллифлари 
ҳам ишлатган
2
.
 
Кесимлик категориясининг туркий тиллар грамматик 
категорияси ичидаги ўрни Ш.Шаҳобиддинова, Л.Раупова томонидан ҳам 
1
Дмитриев Н.К. К истории аффиксов сказуемости // Исследование по сравнительной 
грамматике тюркских языков. Морфология. –М., 1956. с. 5–15. 
2
Нигматов Х.Г., Абдуллаев К.М., Банару В.И., Махмудов Н.М., Мухаммедова Д.А., Нурмонов 
А. Структура предложения и актуальные вопросы синтаксиса тюркских языков (Тезисы формально-
функционального исследования)// Сов.тюркология. 1984. -№ 5. – с. 3–10.


412 
ўрганилди
1
 
ва бу категория шакли маъносининг мураккаблиги қайд 
қилиниб, шахс, сон, замон, майл-муносабат, тасдиқ- инкор маъносининг 
ушбу категория моҳиятининг маъновий томонини; кесимликни 
шакллантириш ва гапни эгаси билан боғлаш вазифаси унинг моҳиятида 
синтактик томонни ташкил этиши тўғрисида хулоса берилди. Кези 
келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, предикативлик категорияси 
билан кесимлик категориясини аралаштирмаслик керак ва уни мутлақо 
тенглаштириб ҳам бўлмайди. Предикативлик мантиқий категория бўлиб, 
ҳаракат ва унинг бажарувчиси, белги ва унинг соҳиби каби воқеликдаги 
муносабатнинг инсон онгида акс эттирилиши. Кесимлик категорияси эса 
соф лингвистик категория бўлиб, гап маркази – кесимни шакллантиради. 
Мазмун жиҳатдан тасдиқ/инкор (N), майл (М), замон (Т), шахс/сон (Р) 
маъно ва шаклининг яхлитлигидан иборат (NMTP) бу грамматик 
категория ва унинг мантиқий предикациядан туб фарқи тилшуносликда 
чуқур таҳлил қилинганлиги сабабли, қуйида унинг хулосасини келтириш 
билан кифояланилади
2
:
 
1. Ҳукмнинг тилда ифодаланиш шакли гап. 
2. Ҳукм хамиша икки асосий (субъект, предикат) ва бир боғлама 
қисмдан иборат бўлади. Гап эса эга-кесимдан ташқари бошқа бўлакни ҳам 
ўз ичига олади. 
3. Гапнинг гап бўлагига ажралиши билан шу гап замирида яширинган 
ҳукмнинг тушунчага ва S, P га бўлиниши кўпгина ҳолатда бир-бирига мос 
келмайди (S – субъект, Р - предикат). 
4. Гап бир таркибли ҳам, икки таркибли ҳам бўлиши мумкин. Дейлик, 
шахссиз гапда эга мутлақо йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳукм эса 
ҳамиша икки таркибли. 
5. Предикативлик кесимликдан кўра кенг тушунча.
 
1
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси 
талқинида. 2-жузв. Андижон, 1994. – 34 б.; Раупова Л. Ўзбек тилида номустақил кесим масаласи ва 
[WPm → WPm] қурилишли гаплар: филол. фанлари номз. ... дисс. автореф. –Т., 1999. 
2
Nematov H., Shirinova N. Tilshunoslikning falsafiy masalalari. (5 А 220102 –Tilshunoslik 
mutaxassisligi uchun qo’llanma). –Buxoro, 2005. 60–61- b.; Бобокалонов Р. Ўзбек тилида гап синтаксиси ва 
сўз-гапларнинг систем – структур талқини. –Т.: Фан, 2006. 


413 
Кесим гап бўлаги сифатида дунёдаги барча тилнинг синтактик 
системасида алоҳида ўрин тутади. Унинг мавқеи туркий тилларда, 
айниқса, муҳим. 
Туркийшуносликда ҳам, ўзбек тилшунослигида ҳам кесимлик 
категориясини махсус морфологик категория сифатида кўрсатиш урф 
бўлмоқда. Зеро, у алоқа-муносабат шакли сирасида тўлиқ синтактик 
функция бажариши билан ажралиб туради. Туркий тилларнинг асосий 
хусусияти шунда. Чунки алоқа-муносабат категорияси сирасидаги 
келишик ва эгалик сўзни боғлашга хизмат қилса, кўп ҳолда гап бўлагини 
белгиламаса, кесимлик шакли сўзга алоҳида синтактик вазифа беради. 
Бошқача айтганда, «гап бўлагини шакллантириш» белгиси остидаги 
зиддиятда кесимлик категорияси бу белгига тўлиқ эгалиги билан ажралиб 
туради. Эгалик категорияси эса гап бўлагини белгиламайди, балки фақат 
сўзнинг синтактик муносабатини кўрсатади. Келишик категорияси бу 
белгига мажҳул муносабатда. Чунки, масалан, ўрин-пайт келишигидаги 
сўз ҳол вазифасида ҳам, бошқа вазифада ҳам бўлиши мумкин. Қиёсланг: 
Акам 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет