238
XVIII асрларда
яшаб ўтди.
(Т.Мурод) 4
.
Бундай онларда
она-боланинг
йиғлаб кўришмоғи айб саналмайди, биров ажабланмайди ҳам
. (Т.Малик).
5. –
Суратларингизни кўрсам бўладими
? Йигирманчи йиллардаги
суратингизни?
(Н.Эшонқул). 6.
Боболаримизнинг айтишича,
қайси бир
замонларда
Навоий бобомиз Самарқанддан Бухорога анна шу
Қўнғиртовни ошиб ўтган эмишлар
. (А.Орип.).
Бу маъно аниқ бир пайтни эмас, балки кўп вақтни қамраб
олаётганлиги билан кўплик сон шакли умумий грамматик маъносига
дахлдор бўлади. Кўплик сон шаклининг бу маъно тури воқеланиши учун
боғлиқ қуршовнинг талаб қилиниши – грамматик маъно юзага чиқишида
синтактик омилнинг ҳамкорлигидан далолат беради. Шу билан
биргаликда, «тахмин» маъносини ифодаловчи мазкур грамматик шаклни
бириктирувчи сўз (
ёш, пайт, йил, он
каби) нинг ҳам вақт-пайт и эканлиги
бу вазиятда лексик омил – сўзнинг луғавий маъноси ҳам бефарқ
эмаслигини кўрсатади. Демак, кўплик сон шаклининг «тахмин» грамматик
маъноси воқеланиши учун синтактик (боғлиқ қуршов) ва лексик омил
(кўплик шаклини олувчи сўзнинг луғавий маъноси) ўзаро ҳамкорлик
қилади.
Достарыңызбен бөлісу: