Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет20/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

у
олмошидан 
умуман олганда мавҳум шахс ёки нарса тушунчаси сезилади, 
илтонг-
билтонг
ёки 
тақ-тақ
сўзида ҳам шундай ҳолат кузатилади. Шунга 
қарамай, бу ҳолат қандай баҳоланмасин, ҳар ҳолда ўзбек тилида алоҳида 
тақлид сўз мавжуд эканлиги, у ундовдан фарқ қиладиган сўз сифатида 
ажратилиши муҳим. Демак, тақлид алоҳида сўз туркуми. Худди шу каби 
ундов ҳам, модал сўз ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, нутқда турли 
хил вазифада қўлланиши мумкин. Модал сўз муносабат билдирувчи 
кириш сўз вазифасида ҳамда гап бўлиб келиши мумкин; ундов сўз ҳам 
муносабат билдирувчи, ҳис ҳаяжонни ифодаловчи ва гап (сўз-гап) бўлиб 
келиши мумкин. Бу бугунги кунда модал ва ундовни яхлит ҳолда сўз-гап 
дейишга асос бўлди. 
Демак, ХХ аср ўртасидан ҳозирги ўзбек адабий тили морфологияси 
янада жиддий тадқиқ этила бошланганлиги кузатилади. Бу борада 


45 
қилинган ҳамма ишни санаб ўтиш имконияти бор бўлишига қарамай, 
бундан чекланамиз. Чунки, юқорида таъкидлаганимиздек, ўзбек 
тилшунослиги жиддий ривожланиш палласига кирди. Бунда, албатта, рус 
тилшунослиги (кўпроқ Европа ҳамда Америка тилшунослиги) ютуғи 
алоҳида таъсир кўрсатганлигини инкор этиб бўлмайди. Ана шу 
тилшунослик таъсирида ўзбек тили морфологиясини талқин қилиш иши
олимлар томонидан бошлаб юборилди. Дастлаб ўтган асрнинг 40- 
йилларида Улуғ Турсунов «Ўзбек тилида сўз туркумларининг ясалиши» 
мавзусида номзодлик диссертациясини ёзди. Аслида бу олим 
морфологияга оид қарашини 30-йилларда бошлаган эди. Унинг 
«Ўзбекчада феълнинг ясалиши (1930), «Ўзбек тилида сўнг кўмакчи», 
«Ўзбек тилида феъл даражалари», «Ўзбек тилида баъзи равишдош 
формаларининг хусусияти» каби тадқиқоти бевосита ўзбек тили 
морфологияси талқинига бағишланган. Бу ишда олим ўзбек тили 
морфологиясининг энг долзарб муаммосини тадқиқ этишни ўз олдига 
вазифа қилиб қўйган. Олим «даража» терминини феъл нисбати шаклига 
нисбатан қўллаган. Шунингдек, ўзбек тилининг кўмакчи борасидаги ўзига 
хос жиҳатини янада бўрттириброқ, таъкидлаброқ кўрсатиш мақсадида уни 
«сўнг кўмакчи» тарзида талқин этади. Бундаги нозик жиҳат шуки, рус 
тилида олд кўмакчи бор бўлиб, ўзбек тили бу жиҳатдан у тилдан жиддий 
фарқ қилади.Олим ана шунга эҳтиёт билан ёндашган. У.Турсуновнинг 
морфологияга оид талқини, бошқа асаридаги фикри каби, шу кунда ҳам
ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва ўзбек тилшунослиги тараққиётига 
қўшилган муносиб ҳисса сифатида турибди. 
ХХ аср ўртаси ўзбек ўзбек тилшунослиги тараққиётида, айниқса, 
унинг морфологиясини ўрганиш бўйича қилинган иши доирасида 
С.Усмонов, Ф.Абдуллаев, Т.Иброҳимов, А.Ғуломов, В.В.Решетов, 
А.Н.Кононов, М.Асқарова, С.Муталлибов каби бу ўринда тилга олинмаган 
кўп олимнинг хизмати катта. 
Ўзбек тилшунослигида 40- йиллар ўртасида А.Ғуломовнинг «Ўзбек 
тилида кўплик категорияси» монографияси нашр этилди (–Т., Ўздавнашр, 
1944 й.). Бу китоб ўзбек тилида «Сон категорияси» сифатидаги қарашнинг 
энг мукаммаллашган кўриниши сифатида юзага келган. Ўзбек тилидаги 
бирлик ва кўпликка, биламизки, Маҳмуд Кошғарий давридан бошлаб, 


46 
эътибор қаратилган. Грамматикага оид асарнинг ҳаммасида сон 
категорияси талқини берилган. Бироқ ўзбек тилшунослигида бу категория 
яхлит ҳолда монографик планда биринчи бор шу тарзда талқин 
қилинмаган эди.
А.Ғуломовнинг бу монографияси тил ҳодисасига ёндашувда унга 
система сифатида муносабатда бўлишнинг тил – лисон – нутқ 
муносабатини ҳисобга олишнинг, диалектикага эътибор қаратишнинг, 
шунингдек, тилга формал-функционал ёндашувнинг илк намунаси. Олим 
имкониятнинг нутқда воқеланиш қонуниятини мазмун – шакл, моҳият – 
ҳодиса, имконият – воқелик, сабаб – оқибат, умумийлик – хусусийлик 
категориясини ҳам ҳисобга олган ҳолда лисон ва нутқни яхлит ҳолда 
талқин қилди. Жумладан, тилшуносликнинг энг муҳим вазифаси 
ҳисобланган масалага, яъни тил бирлиги имкониятини белгилай олиш ва 
бу имкониятни нутқда намоён бўлишини очиб бериш масаласига жуда 
жиддий эътибор қаратилганлиги кузатилади. Ўзбек тилидаги 
-лар
аффикси 
талқини мисолида бу ҳолат ўз ифодасини топган. Бу аффикснинг 
этимологияси, имконияти, қўлланишдаги барча хусусият бўйича 
тилшуносликда айтилган фикрга муносабат билдиради ва ўзбек тилидан 
турли мисолни талқин қилиш асосида ўз қарашини баён қилади. Бу 
аффикснинг бошқа сўз билан муносабатида ўн бешдан ортиқ маъно 
ифодалаши мумкинлигини кўрсатиб беради, ана шундай тил бирлиги 
имкониятини чуқур ўрганиш зарурлиги ва буни қандай амалга ошириш 
мумкинлигини намуна сифатида кўрсатиб беради.
Олим ХХ аср иккинчи ярми ўзбек тилшунослигида тил бирлиги 
имкониятини очиб бериш йўлини, яъни ҳар бир бирликни чуқур тадқиқ 
қилиш, унинг бошқа бирлик билан муносабатини белгилаш каби муҳим 
ҳолатни кейинги ишида ҳам изчил давом эттирди. Унинг «


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет