да
аффикси
аслида
тур
(
турмоқ
) феълининг қисқарган шакли эканлигини айтади.
Шунингдек,
берамиз
феъл шаклининг аслида ҳозирги келаси замон шакли
эканлигини таъкидлайди. Ўзбек тилидаги
берар эдим
феъл шаклини
«ўтган келаси замон» шакли деб аташни маъқул кўрди.
Берай, берайлик
тарзидаги феъл шаклини буйруқ майли шакли эмас,
балки истак майли шакли тарзида талқин қилди. Яъни нозик маъно
фарқини ҳисобга олган ҳолда, буйруқ ва истак майлини алоҳида шакл
сифатида ажратиш лозимлигини кўрсатиб берди. Ўзбек тилидаги ҳаракат
номи шаклини ҳосил қилувчи
-ш (-иш)
аффиксининг аслида
иш
лексемасидан келиб чиққанлиги ғоясини илгари сурди. Шу тарзда
-чоқ (-
чоғ), -а (-ажак
) каби аффикснинг келиб чиқишига оид ўз фикрини ҳам
айтиб ўтди.
41
Ана шу даврда Мунаввар Қори Абдурашидов, Шорасул Зуннун каби
зиёли билан ҳамкорлик қилган Қаюм Рамазон машҳур «Тил сабоқлари»
дарслигининг сўз таркиби, морфология бўлимини ёзди. Унинг «Ўзбек
тили» китоби ўзбек тили сўз тузилиши ва морфологиясига бағишланган
эди. Мана шу асар ўзбек адабий тилининг кейинги давр ривожини
таъминлади, тилшунослик соҳаси тараққиётига таъсир кўрсатди дейиш
мумкин.
ХХ аср 40- йиллари тилшунослигида Фахри Камоловнинг ўз ўрни
бор. ХХ асрнинг 30- йилларида ўз тилшунослик фаолиятини бошлаган
Ф.Камолов А.Ғуломов ва Ҳ.Ғозиев билан ҳамкорликда «Грамматика ва
орфография», «Ўзбек тили дарслиги» ҳамда бошқа асарини яратди. Ана
шундай ишнинг якуни сифатида 1957 йилда унинг «Ҳозирги замон ўзбек
тили» китоби (дарслик) юзага келди. Бу китоб бевосита Ф.Камоловнинг
таҳрири остида нашр қилинган бўлиб, олий мактаб учун яратилган
биринчи асосий дарслик вазифасини ўтади. Китоб “Сўзбоши”, “Кириш”
қисмидан ташқари яна икки катта бўлимни ўз ичига олади. Биринчи бўлим
«Лексикология, фонетика ва орфография, графика ва орфография» деб
бошланган бўлса (48–290- бет), иккинчи бўлим «Морфология» деб
номланган (291–317- бет). Дарсликнинг «Морфологияга кириш», «Феъл»
қисмини Аюб Ғуломов ёзган. «От ва сифат» қисмини З.Маърупов, «Сон»
қисмини
Х.Комилова
(олмош
ҳам),
«Сифатдош»
қисмини
Р.Н.Жуманиёзов, «Равишдош» қисмини М.Асқарова, «Равиш» қисмини
С.Фузаилов, «Юклама», «Кўмакчи», «Боғловчи» қисмини С.Усмонов
ёзган.
Ҳақиқатан ҳам, ўзбек адабий тили морфологиясини илмий асосда
изчил ўрганиш, шунингдек, система тарзида жиддий тадқиқ этиш ана шу
даврдан бошланди дейиш мумкин. Чунки бу асарда ўзбек тилидаги сўз
туркуми, унинг барча морфологик хусусияти ҳам олдинги шарқ
тилшунослигидаги талқинни ҳам, кейинги давр Европа тилшунослигида
«Морфология» бўйича айтилган барча фикр, қарашни ҳам ҳисобга олган
ҳолда талқин қилинди. Жумладан, «Морфология» қуйидаги қисмдан
ташкил топган яхлит тизим тарзида ўрганилди: «Морфологияга кириш»,
«Сўз ва унинг хусусияти», «Сўзнинг состави», «Сўз ясалиши»
(кўринадики, «Сўз ясалиши» рус тилшунослигида 1970- йилларда алоҳида
42
бўлим сифатида ажратилган бўлса, ўзбек тилшунослигида 50- йиллардаёқ
алоҳида қайд этилган), «Сўз туркуми», “От”… каби.
Ана шу давр тилшунослигидаёқ аниқ ҳолда тилнинг система
характери, аниқ, идрок этиладиган даражада баён қилинганлигини
кўрамиз: «Демак, сўз фикр баён қилишда энг асосий вазифани бажаради;
фикрни гап ифода қилади, гап эса, сўздан тузилади…гап билан сўз бир-
бири билан зич боғланган бўлиб, бунинг орасида диалектик бирлик
бор…Ҳар бир сўзнинг икки томони бор: ички томони ва ташқи томони.
Биринчиси – сўзнинг маъноси, иккинчиси сўзнинг товуш томони…
Ҳар бир сўз шу икки томоннинг бирлигидан иборат. Демак, сўз –
нутқнинг мустақил бўлаги, у маъно ва шаклланиш жиҳатдан бир
бутунликка эга. Сўз семантик ва грамматик бутунликдан иборат… Сўз
лексикологиянинг ҳам, грамматик ҳам объектидир… Лекин бу икки хил
текшириш бир-биридан маълум хусусияти билан ажралиб туради:
лексикология сўзининг маъносини, бу маънонинг тараққий этиши
йўлини…,
грамматика
эса
сўзнинг
структурасини,
таркибини,
морфемасини, сўзнинг туркумга бўлинишини, сўзнинг боғланишини
текширади. Бу икки хил текшириш бир-бири билан боғлиқдир…
Морфология сўзнинг нутқда ўзгариш қоидасини белгилайди.
Морфологияда сўз формасини ҳосил қилиш қоидаси ва сўз ясаш қоидаси
ўрганилади; шунингдек, морфология сўзнинг маълум белгилар асосида
гуруппага – туркумга бўлинишини ҳам текширади… Морфология билан
синтаксис грамматиканинг ўзаро боғланган, тенг ҳуқуқли, мустақил
қисмидир…” (285-,286- бет).
Юқорида баён қилинган ҳар бир фикр жиддий идрок қилинса, ХХI аср
тилшунослигида комплекс ўрганилаётган ҳодиса унда маълум даражада ўз
ифодасини топганлиги маълум бўлади. Жумладан, асар муаллифлари тил
сатҳи бир-бири билан ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ва шунга кўра у
системани ташкил этишини инкор қилишмайди.
Сўзнинг туб ва ясама бўлиши, сўз таркибида ўзак морфема (ўзак) ва
аффикс морфема бўлиши (эргаш морфема, аффикс) унинг ўзига хос
деярли барча хусусияти, негиз, ўзак ва негиз муносабати, сўз ва ўзак
муносабати, тилнинг сўз ясаш тизими, ясама сўзнинг маъноси, ясовчи
морфема – ҳозирги кундаги талқинда ясовчи асос, ясовчи унсур, шакл
43
ясалиши ҳақидаги фикр чуқур идрок этилса, ҳозирги кундаги талқиндан
жиддий фарқ қилмайди. Сўз ясаш усули, содда ва қўшма сўз, жуфт ва
такрорий сўз, унинг юзага келиши сабаби, кўриниши, қисқатма, жуфт
сўзнинг жойлашиш тартиби, якка ва йирик соннинг бирикиши каби ҳолат
ҳақидаги қараш ҳам ҳозирги кунда ўз қимматини йўқотган эмас. Ушбу
китобда сўз туркумига характеристика берилар экан, қуйидагини
кузатамиз: «Сўз маъносига ва грамматик хусусиятига – морфологик
хусусиятига ва синтактик ролига қараб бир қанча тўдага бўлинади.
Сўзнинг бу тўдаси сўз туркуми саналади (масалан: , феъл, равиш ва шу
каби)… Ҳар бир сўз семантик ва грамматик (морфологик, синтактик)
хусусияти билан гапнинг маълум бир бўлаги вазифасида келишга мос
бўлади; ҳар бир бўлак учун типик сўз - семантик ва грамматик хусусияти
билан шу бўлакка жуда мос келадиган сўз бор» (Бу жумла жуда жиддий
эътибор беришни талаб қилади, чунки тамомила эмас, балки жуда мос
келади, дейилган, демак, бошқа вазифани ҳам бажаришга имконият
қолади, демоқчи, шунингдек, бошқа жиҳат ҳам назарда тутилган – Ё.Т.).
Масалан, кесим учун типик сўз – феъл, аниқловчи учун типик сўз – сифат»
(303-
бет). Бу фикрни инкор этиш мумкин эмас. У ўзбек
тилшунослигининг тезиси сифатида ҳануз амал қилмоқда. Тилга қайси
йўналишда ёндашмайлик, охир-оқибат ушбу масалада мазкур талқинга
яқин фикрдан бошқа нарсани бериш мумкин эмас. Берилган фикр, талқин
уни инкор эта олаётгани йўқ, аксинча тўлдирмоқда, ривожлантирмоқда.
Ушбу «Ҳозирги замон ўзбек тили» (1957 й.) китобида сўз дастлаб
мустақил сўз, ёрдамчи сўз, модал сўз, ундов ва мимемага ажратилади.
Мустақил сўзга от, сифат, сон, олмош, феъл ва равиш киритилган; ёрдамчи
сўз сифатида кўмакчи, боғловчи ва юклама қайд этилади. Модал сўз
алоҳида сўз туркуми тарзида берилган. У тўғридан-тўғри модал сўз-гап
тарзида эмас, балки, аввало, сўз сифатида қайд этилган. Сўнгра унинг
гапдаги вазифаси, яъни кириш бирлик, гап бўлиб келиши каби бошқа
ҳолат сифатида алоҳида баҳоланган. Демак, модал ва ундов сўзни аввал
сўз сифатида қайд этиш, кейин унинг вазифасини белгилаш 50-йиллар
тилшунослигига хос.
Бу давр тилшунослигида ундов сўз билан мимема биргаликда бир
туркум сифатида талқин қилинган: ундов ва мимема каби. Чунки рус
44
тилшунослигида у бир туркум – междометия деб аталган. Албатта, бу ўша
давр тилшунослиги талабига мос эди. Ҳозирги кунда тақлид (мимема)
мустақил сўз туркуми доирасида қаралмоқда. Ўзбек тилининг ички
табиати ҳодисани шундай баҳолашни тақозо қилади. Зеро, ўзбек
тилшунослигида 60- йиллардаёқ тасвирий сўз (ҳаракат-ҳолатга тақлид сўз)
ва тақлидий сўз (товушга тақлид сўз) алоҳида сўз туркуми сифатида
ажратилган.
Умуман, бу даврга келиб, сўзни мустақил сўз туркуми, ёрдамчи сўз
туркуми ва алоҳида сўз туркуми (мустақил сўз туркуми доирасига ҳам ва
ёрдамчи сўз тўдасига ҳам кирмайдиган алоҳида бир тўдани ташкил этувчи
сўз) тарзида таснифлаш амалга оширилди. Бу талқин ХХ аср бошида ҳам
ўз қимматини йўқотган эмас. Бунда тақлидга муносабат ҳам ўзига хос.
Бугунги кунда тақлиднинг мустақил сўзлик хусусиятини жиддий илмий
асослаш лозим. Тақлиддан от ва феъл каби сўзнинг янги бир қисмини ясаш
мумкин. Шунингдек, у баъзан отлашган ҳолда, баъзан отлашмай туриб
ҳам гап бўлаги вазифасида кела олади. Бироқ ана шунинг ўзигина уни
мустақил сўз қаторига қўшиш учун ҳали етарли эмасга ўхшайди. Албатта,
тақлиднинг от ўрнида қўлланиши бор нарса. Бироқ от ўрнида қўлланиш
бошқа ҳодиса-ю, мустақил тушунча ифодалаш ёки мустақил тушунчага
ишора бериш бошқа ҳодиса. Тақлидда бу хусусият жуда мавҳум ва
ғайриоддий. Бу жиҳатдан у олмошга ўхшайди. Жумладан,
Достарыңызбен бөлісу: |