Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет18/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   303
-мак, -ма
шаклида бўлса, от асосан бош келишик, бирлик шаклида берилган. Феъл 
ва от ўзакдан ҳосил қилнган бошқа шакл шу шакл доирасида бир сўзга 
бирлаштириб изоҳланганлиги маълум. Ёки Алойи бинни Муҳибийнинг 
«Абушқа» луғатида ҳар хил грамматик шаклдаги сўз алфавит тартибида 
бериб борилганлиги кузатилади: 
ашмак, ашурмак, ашамак, ашатмак, 
ашукмак, ашук тўрмак, ашламак, ашланмак, ашинмак, ашиндирмак; икав, 
икагу, иковла, икаламиз; бўлгача, бўлгуча, бўлгунча; тўрта, тўртала, 
тўртовла, тўрталаси
каби
1
.
Морфологияга оид талқин анча мукаммал ўз ифодасини топган луғат-
асардан бири Муҳаммад Яқуб Чингийнинг «Келурнома» асари. Луғатнинг 
айрим алоҳида бобида феълнинг турли хил шакли берилган ва у бир уяга 
бирлаштирилган. Бу асарнинг 15- бобида ҳар бир сўзнинг бош шакли, 
масалан, феълнинг ноаниқ шакли (
ўқимоқ
), отнинг эса бош келишик, 
бирлик шакли (
уруғ, тош
) каби берилади ва изоҳланади. Муҳими 
шундаки, отнинг бош келишикдаги ҳолати ва ёрдамчи сўз бир неча 
мавзуий гуруҳга ажартиб берилади. Бундан шунга амин бўлиш мумкинки, 
1
Ал луғатун-Навоия ва ал истиш хофтул-чиғатоийя. 66, 154, 206- б. 


38 
ўзбек тилшунослигида «майдон назарияси» масаласи, тил луғат тизимини 
система сифатида талқин қилиш масаласига ўша даврдаёқ ўзбек 
тилшунослигида асос солинган.
1760 йилда тузилган «Санглоҳ» (Мирзо Меҳдихон – Низом-ал-дин 
Муҳаммад Ҳоди ал-Ҳусайни ас-Сафавий томонидан тузилган) луғатининг 
«Мабони ул-луғат» деб аталган грамматикага оид қисми олти бўлимни ўз 
ичига олади. Грамматика қисмининг ҳар бир бобида феълнинг барча 
шаклига эътибор қаратилади: масдар шаклида унинг нисбат кўриниши, 
ўтган замон шакли, майл, бўлишли-бўлишсизлик каби шакли изоҳланади.
Мана шу луғатда феъл шакли ҳосил қилувчи аффикснинг фонетик 
варианти ҳамда қўлланиш хусусияти ҳам берилган. Шунингдек, аффикс 
рўйхати, унинг форс ва ўзбек тилида қўлланиш хусусияти, шевага 
муносабати, қўшимча қўшилганда бўладиган ўзгариш масаласига ҳам 
эътибор қаратилганлиги бу асарнинг ўзбек тили морфологиясини 
ўрганишдаги аҳамиятини белгилаб беради.
XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг бошида яратилган ўзбек 
тилшунослигига оид тадқиқотларда морфологияга оид талқинга анча 
жиддий эътибор берилганлиги кузатилади.
XX асрнинг бошида ҳам тилшунослик борасида анча жиддий иш 
қилинганлиги маълум. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби 
зиёлининг тилшунослик тараққиётига қўшган ҳиссаси ўзига хос. Бироқ бу 
олимлар ўзбек тили морфологиясини тадқиқ қилишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўймаган эди. Ашурали Зоҳирийнинг тилшуносликка доир айрим 
ишида морфологияга оид баъзи фикр йўл-йўлакай бериб ўтилган бўлса 
ҳам, бевосита морфология сатҳи тадқиқ этилмаган.
XX аср бошида ўзбек тили морфологиясини бевосита тадқиқ 
қилишни машҳур олим Абдурауф Фитрат ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 
У ўзбек тили грамматикасини яхлит, яъни морфология, сўз ясалиши ва 
синтаксисни ўзаро зич боғланган сатҳ тарзида тадқиқ қилди. Фитрат ўзбек 
тилшунослигининг ўша давр учун энг долзарб бўлган масаласига жиддий 
эътибор қаратди, унга ўз муносабатини билдирди. Унинг «Иштирокиюн» 
газетасида (1960 йилда «Ёшлик» журналида ҳам нашр қилинган) нашр 
қилинган «Ўзбек тили» Мақ.асининг ўзи ҳам бунга асос бўла олади. 
Олимнинг «Ўзбек тили қоидаси тўғрисида бир тажриба», «Сарф» асарида 


39 
ўзбек тилининг фонетик тизими чуқур таҳлил қилинган. Фитратнинг соф 
морфологик қараши унинг «Сарф» (Морфология) асарида ўз ифодасини 
топган. 
Фитратнинг сўзга жиддий эътибор берганлиги, айниқса, сўзга ҳам, 
аввало, маъно англатиш нуқтаи назаридан ёндашганлиги биринчи ўринга 
мазмунни қўйганлиги, яъни маънодан шаклга қараб борганлиги муҳим. 
Олим аввало сўзга таъриф беради: «Сўз бир маънони билдирган (бу 
ўринда маълум бир тушунчани ифодалаган деган мазмун англашилади – 
Ё.Т.), ўзига махсус оҳанги ва босими бўлган товуш тўдасидир» деган фикр 
билдиради. 
Сўзни англатадиган маъносини асос қилиб олган ҳолда туркумга 
ажратади: от, сифат, сон, феъл, олмош, кўмакчи каби. От туркумига 
тўхталар экан, у мавҳум, яъни кўзга кўринмас отнинг ҳам мавжудлигига 
эътибор қаратади. Фитрат отни туб ва ясама отга ажратади. Системага 
амал қилган ҳолда ясама отнинг ўзини ўрин оти, қурол оти, иш оти каби 
турга ажратади. Хуллас, нинг барча, энг муҳим ўзига хос хусусиятига 
тўхталиб ўтади. Унинг от ҳақидаги қараши бугунги кунда ҳам ўз 
аҳамиятини йўқотган эмас. 
Абдурауф Фитрат шу тариқа ўзи белгилаган (бунда у кўпроқ Европа 
тилшунослигидаги қарашга таянган эди) барча сўз туркумига алоҳида-
алоҳида тўхталиб, унинг ўзига хос жиҳатини ёритиб беради. Жумладан, 
сифат, олмош, сон, феъл, кўмакчининг деярли барча хусусиятини имкон 
доирасида, ўша даврдаги ҳолатига кўра баҳолайди тадқиқ қилади. 
Айниқса, олимнинг феъл туркумига оид қараши катта аҳамиятга эга. 
Унинг «Ҳар бир феъл бир иш билан унинг ишловчиси ҳамда бир замонни 
билдиради» тарзида айтилган фикр жуда муҳим. Олим феълнинг замон 
грамматик категориясига, шахс-сон категориясига, шунингдек, бўлишли-
бўлишсизлик, ўтимли-ўтимсизлик, нисбат каби категориясига нисбатан ўз 
қарашини баён қилди. Шунингдек, яна унинг эътиборидан кўмакчи феъл 
ва тўлиқсиз феъл ҳам четда қолмади. 
Албатта, Фитратнинг грамматикага оид талқинини тўла ҳис этиш, 
ундан хабардор бўлиш учун юқорида айтилган фикрнинг ўзи етарли эмас. 
Шунинг учун ҳам унинг мавжуд асарини синчиклаб ўрганиш зарурати 
бор. Чунки олимнинг сифат, олмош, кўмакчи ҳақидаги ҳамда синтактик 


40 
қараши ҳам ўзига хос бўлиб, унда ўзбек тилшунослигининг кўп асрлик 
ривожи, шунингдек, Европа тилшунослигининг ютуғи ҳисобга олинган.
Кўринадики, ўзбек тилшунослиги тарихида морфологияни бевосита 
тадқиқ қилиш, бу соҳага оид алоҳида китоб яратиш ХХ асрнинг 
бошларига тўғри келади. Абдурауф Фитрат бу ишни ўз амалга оширган. 
Ўзбек тили морфологиясини жиддий ўрганишни бироз кейинроқ бўлса-да, 
Абдурауф Фитрат бошлаб берган дейиш мумкин. 
Ўзбек тилшунослигида морфологияни эмас, умуман барча сатҳни 
Европа тилшунослигига таянган ҳолда тадқиқ этишни бошлаб берган 
олимдан бири ҳам, асосийси ҳам Абдурауф Фитрат эди. 
Ўзбек тилшунослиги, маълумки, ХХ асрнинг 40- йилларидан бошлаб 
жиддий ривожланиш палласига кирди. Бу ривожланишни таъминлаш учун 
олдинроқ яратилган луғат, ХХ аср бошида тилшунослик соҳасида 
қилинган иш қаторида, албатта, А.К.Боровков ҳамда Е.Д.Поливановнинг 
иши ҳам алоҳида аҳамият касб этганлиги маълум, Жумладан, 
Е.Д.Поливановнинг “Ўзбек тилининг қисқача грамматикаси» асари (–Т., 
1925) ҳозиргача ўз қимматини йўқотган эмас. Бу грамматиканинг иккинчи 
қисми бевосита ўзбек тилининг морфологиясини тадқиқ қилишга 
алоқадор. Олим ўзбек тилида аффикснинг кўпчилиги аслида маълум 
сўзнинг қисқаришидан ҳосил бўлганлиги ғоясини биринчи бўлиб илгари 
сурган эди. Масалан, хозирги кунда кенг истеъмолда бўлган -


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет