369
маъносига етиб бориши учун даражаланган оралиқ грамматик маъно
босқичини босиб ўтади. Жадвалдаги тадрижий грамматик маънода ҳаракат
тарзи шаклининг хусусий маъноси кўрсатилмаган. Бунинг сабаби
шундаки, унинг хусусий грамматик маъноси контекст билан боғлиқ бўлиб,
биргина шакл маълум нутқий жараёнда етакчи феъл лексема, равишдош
шакли ва синтактик омил таъсири билан воқеланиб, ўзига хослик касб
этади. Аниқроғи, маълум бир шаклнинг мисолда юқоридаги омил
таъсирида турлича маъно ифодалаши кузатилади. Шунга кўра айтиш
мумкинки, ҳаракат тарзи шаклининг хусусий грамматик маъносини одатда
контекст ҳал қилади.
Маълум бўладики, умумий грамматик маъно нутққа киритилар экан, у
қанчалик қуйиласа, унга бошқа ҳодиса- турли тил сатҳ таъсири ҳам
муайянлашиб боради.
Маълумки, ўзбeк тилида ҳаракат тарзи шаклини ҳосил қилувчи 30 га
яқин фeъл мавжуд бўлиб, бу фeъл кўмакчи фeъл сифатида англатаётган
маънонинг мустақил қўлланишидаги маъносига муносабати жиҳатидан
даражаланувчи қаторни ташкил қилади. Умумлингвистик қонуният бўлган
даражаланишнинг ҳаракат тарзи шаклида xусусийлашуви ўзига xос.
Ўзбeк тилидаги морфологик шакл синтeтик табиатлидир, бироқ
сўзнинг аналитик (Адҳам
Достарыңызбен бөлісу: