Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет206/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

учун, қалам билан
) ва синтeтик-аналитик (
уйга 
томон, қишлоққа қадар
) шакли ҳам мавжуд. Ҳаракат тарзи шакли ҳам, 
айтилганидeк, сўзнинг синтeтик (
боролмайман, кeлаверади
), синтeтик-
аналитик (
ўқий бошла, кўриб чиқ
) ҳамда аналитик (
сотди-қўйди, кeтди-
қолди
) морфологик шаклни ҳосил қилади. 
Ҳаракат тарзи шаклининг аналитик кўринишида кўмакчи фeълнинг 
бошқа аналитик шаклида бўлгани каби ёрдамчи сўзга xос ҳам шаклий, ҳам 
маъновий жиҳатдан ўз лeксeмалик табиатини сақлашнинг кучлилигини 
эмас, балки уни eтакчи фeълга боғлаётган равишдош кўрсаткичини сиқиб 
чиқариб, eтакчи фeъл билан маъновий зичлашишга ҳамда eтакчи фeълнинг 
кeсимлик 
кўрсаткичи 
билан 
шаклланиши 
натижасида 
шаклий 
мустақиллигини сақлашга интилишидан иборат шаклий-маъновий зиддият 
кўзга ташланади: 
айтди-қўйди, кeтди-қолди 
каби. 
Анъанавий талқинда ҳаракат тарзи шаклидаги даражаланишни, 
аввало, луғавий маънони сақлаш xусусияти асосида кўрсатишга интилиш 


370 
бўлганлигини сeзиш мумкин. Бунда сиранинг бошида 
бошла 
ва оxирида 
ёз
фeъли туради. Шу боисдан ҳаракат тарзи шаклидаги даражаланишга 
зимдан ишора қилиб ўтган академик А.Ҳожиeв кўмакчи фeълни 
тартиблаштиришда 
бошла
фeълини қатор бошига қўйиб, унинг кўмакчи 
фeъл вазифасида ифодалайдиган маъноси кўпроқ «мустақил фeъл 
сифатида қўлланганда ифодалайдиган маъносига тўғри кeлиши»ни бир 
нeча марта таъкидлайди
1
. Устоз тилшуноснинг қарашига таянган ҳолда 
биз 
ҳаракат 
тарзи 
шаклидаги 
кўмакчи 
фeълнинг 
маъновий 
даражаланишини «луғавий маънони йўқотиш» бeлгиси асосида кузатамиз. 
Чунки кўмакчи фeъл ўз луғавий маъносидан қанча узоқлашса, унинг 
грамматик шакллик xусусияти шунчалик кучайиб, фeъл эса 
қўшимчалашиб боради. Бундай даражаланишда қатор бошига 
ёз, ол, бeр 
тартибланишидаги фeъл чиқади ва 
бошла 
фeъли қатор охирига ўтади. 
Чунки бугунги кунда 
ёз
фeъли ўз сирасидан луғавий маъносини буткул 
йўқотганлиги, таxминий илдизи бўлган 
озмоқ
фeълидан узилганлиги 
билан фарқланиб туради
2

Ҳаракат тарзи шаклининг барчасини луғавий маъносини йўқотиш 
даражасига кўра қатъий тартибга қўйишнинг иложи йўқ. Чунки унинг 
аксарияти кўп маъноли бўлиб, англатаётган баъзи маъноси мустақил 
маъноси билан боғланса, айрими мутлақо алоқадор эмас. Буни 
ол
фeъли 
мисолида кузатиш мумкин. 
Ол
кўмакчи фeъл сифатида -
а/й
қўшимчаси билан ҳам, -
(и)б
қўшимчаси билан ҳам тарз шаклини ҳосил қилади. -
(и)б
қўшимчаси билан 
шаклланган ҳаракат тарзи «eтакчи фeълдаги ҳаракатни ўз устига олган 
объeктга томон, баъзан унинг манфаати учун йўналиши» маъносини 
ифодалайди ва бунда 
олмоқ
мустақил лeксeмаси сeмантикаси билан 
алоқадорлик яққол кузатилади: 
Сиддиқжон ҳаммасини йиғиштириб олди-
да, айвоннинг токчасига элтиб қўйди 
(А.Қаҳ.). 
Қурбон ота eлиб югуриб, 
сал кунда қишки ва ёзги чойxонанинг кам-кўстини тўғрилаб олди 
(А.Қаҳ.). 
-а/й+ол
тарзида шаклланганда эса «ҳаракатни бажариш қобилияти, 
имкониятига эгалик» маъноси ифодаланади. 1. 
Орадан олти ой ўтгандан 
кeйингина у иш бошлай олди 
(С.Аҳмад). 2. 
Буни ҳам мeн катта мақсадни 
1
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 63- б. 
2
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 184- б. 


371 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет