387
шахс-сон маъносининг қўлланилиши билан боғлиқ ўзига хос ҳолатдан
ташқаридан қидирмоқ лозим бўлади.
Эгалик категорияси асосидаги синтактик қурилма ранг-баранг
маънони англатади. Бу ранг-баранглик шахс-сон, аниқлик/ноаниқлик каби
тажалли маъно, тобе сўзнинг келишик шакли, бирикувчи сўзнинг
семантикаси каби омил билан боғлиқ бўлади. Масалан,
ғамим
сўзшакли
контекст билан боғлиқ равишда икки хил маъно англатади:
ғамимни едим
–
ғамимни единг
.
Шу боисдан эгалик категорияси нинг фақат синтактик хусусияти
унинг моҳиятига дахлдор. Зеро, эгалик категорияси умумий грамматик
маъносидаги категориал маъно синтактик табиатли бўлиб, ундан
англашиладиган турли маъно ёндош ва ҳамроҳ маъно. Хусусан, «шахс-
сон» маъноси эгалик категорияси учун ёндош, шахс-сон категорияси учун
категориал маъно.
Эгалик категорияси нинг синтактик (категориал) моҳияти «кейинги
мустақил сўзнинг олдинги ифодаланган (а) ёки ифодаланмаган (б)
мустақил сўзга синтактик муносабатини кўрсатиш. Масалан, а)
менинг
китобим, менинг борганим, келишнинг азоби;
б)
севинчим, ишинг
;
Эгалик категорияси қаратқич келишиги ва бош келишик шакли билан
зич муносабатда бўлади. Аниқроғи, эгалик аффикси билан шаклланган
сўздан олдинги, унга тобе сўз қаратқич (а) ёки бош келишикда (б) бўлиши
мумкин: а)
менинг китобим, китобнинг варағи;
б)
март ойи, дам олиш
куни, қиш пайти.
Кейинги бирикувдаги бош келишик шаклини белгисиз
қаратқич келишиги сифатида тан олиш ҳам учраб туради.
Кўринадики, эгалик маъноси уч хил усул билан ифодаланади:
1.
Морфологик усул
да эгалик маъноси эгалик шакли билан
ифодаланади, аммо қаратувчи сўз келтирилмайди:
китоб
Достарыңызбен бөлісу: