376
шаклигача лисоний тизим қурилишининг привативлик асосда бўлиниши
ҳақида тўхталиш лозим. «Лексемани маъновий жиҳатдан таснифлаш
унинг нутқий маъносига эмас, балки умумий маъносига кўра амалга
оширилади. Тил бирлигининг барчаси лисонда ўзининг умумий маъно,
вазифаси билангина яшайди. Бу умумий маъно эса нутқий хусусий маъно
учун имкониятдир ва нутқий хусусий маънога нисбатан лисоний умумий
маъно ҳисобланади»
1
. Лисоний тизим бутунлик сифатида I босқичда
фонетик, лексик ва грамматик сатҳга бўлинади. У «маъновийлик»
оппозиция
белгиси билан фарқланиб, фонетик сатҳ белгисиз, лексик ва
грамматик сатҳ белгили аъзо вазифасида бўлади. Лексик сатҳ орасида
привативлик II босқичда икки катта гуруҳга, яъни
мустақил сўз гуруҳи
ва
ёрдамчи сўз гуруҳи
га бўлинади. Бунда оппозиция белгиси «маъновий
номустақиллик». Белгили аъзо сифатида ёрдамчи сўз гуруҳи ажралса,
белгисиз аъзо мавқеини эса мустақил сўз эгаллайди. III босқичда ҳам
ёрдамчи сўз сатҳини икки гуруҳга - соф ёрдамчи ва нисбий ёрдамчи сўз
гуруҳига ажратиш мумкин.
Оппозиция «дискрет эмаслик» (мустақилликка интилиш) белгиси
сифатида намоён бўлиб, бунда белгили аъзо
соф ёрдамчи сўз
гуруҳи бўлса,
белгисиз аъзо
нисбий ёрдамчи сўз
дан иборат бўлади.
Нисбий ёрдамчи сўз сифатида
қараб, томон, кейин, бошида, устида,
тепасида, орқасида
каби ёрдамчи лексема бўлган кўмакчи билан
тур, бор,
кет
каби ҳам мустақил феъл, ҳам кўмакчи феъл вазифасида келувчи гуруҳ
бир системани ташкил этади.
Ҳаракат тарзи шаклида привативлик 38 қолип доирасида амал қилиб,
мазкур шакл бир неча гуруҳга бўлинади. Гуруҳ аъзоси сони 2 тадан 5-6
тагача боради. Лекин барча гуруҳда ҳам аъзо 2 гуруҳга бўлинади. Битта
аъзода муайян оралиқ грамматик маъно белгиланган, иккинчисида
белгиланмаган бўлади. Масалан, «
давомийлик
» оралиқ грамматик маъ-
носи -
(и)б+тур,
-
(и)б+ёт,
-
(и)б+юр
қолипли шаклнинг ўзида
мавжуд
бўлиб, бу маъно нутқда ифодаланади:
ёзиб турибди, ўйлаб ётибди,
кузатиб юрибди. -(и)б+қол
қолипли шакл эса «
давомийлик
» оралиқ
грамматик маъносига бетараф (нейтрал). Шунинг учун бу шакл
1
Мадраҳимов И. Ўзбек тилида лексемаларнинг [IM] асосидаги таснифи // Ўзбек тили ва
адабиёти, 2002. –Б. 22–24.
377
«давомийлик» маъносини нутқ, аниқроғи, феъл лексема ёрдамида
ифодалайди. Мазкур шакл баъзи феълга бирикиб келганда шу феълнинг
табиатига мослашиб, ўзга маъно ифодалаши кузатилади. Мисол: 1.
С
иддиқжон ичкарига киришини ҳам, кўчага чиқиб кетишини ҳам билмай
остонада
туриб қолди
(А.Қаҳ.). 2.
Ўшаларнинг ўриги ҳовли билан битта
бўлиб тўкилиб қолибди
(М.Исмоилий). Биринчи мисолда «давомийлик»
маъноси мавжуд бўлса, иккинчи мисолда эса бунинг аксини кўрамиз.
Таҳлилга кўра айтиш мумкинки,
ёзиб турибди
ва
ўйланиб қолди
мисолидаги -
иб+тур
ва -
иб+қол
ҳаракат тарзи шакли нутқда
«жараёнлилик» маъноси асосида ўзаро оппозитивдир ва
бу оппозиция
приватив табиатга эга. Бу приватив оппозициянинг белгиси «давомийлик»
бўлиб, унинг белгили аъзоси -
иб+тур
, белгисиз аъзоси эса
-иб+ қол
ҳаракат тарзи шакли.
Кўпгина ҳаракат тарзи шакли нутқда ўзи бирикаётган феъл лексема
табиатига қараб, ҳар гал турлича маъно ифодалаши, ўз полисемантик
ҳолатини юзага чиқариши мумкин. Бироқ
-а/й+бошла
ҳаракат тарзи шакли
қайси
феъл лексема билан бирикмасин, ўзининг ягона «иш-ҳаракат
бажарилишининг бошланиши (киришиш)
»
маъносини ифодалайди:
Мажлис тамом бўлиб кишилар... тарқала бошлади
(А.Қаҳ.). «Иш-
ҳаракатнинг бошланиши
»
маъносини баъзан
-а/й+кет
ҳаракат тарзи
шакли ҳам ифодалаши мумкин:
Ана шунда Арслонбек жаноблари
токчадан бир тахта қоғоз олиб, ўқий кетди
(Ҳ.Ғулом). Мисолдаги
-
а/й+бошла
ва
-а/й+кет
ҳаракат тарзи шакли «иш-ҳаракатнинг
бошланиши
»
маъноси асосида ўзаро оппозитивдир ва бу оппозиция
приватив табиатга эга. «Иш-ҳаракатнинг тўла бажарилиши
»
белгисига
-
а/й+бошла
ҳаракат тарзи шакли бефарқ, нейтрал. Мазкур шакл
-а/й+кет
ҳаракат тарзи шаклини олувчи феъл лексема билан келганда ҳам
унинг
барчасида ягона - «иш-ҳаракатнинг бошланиши
»
маъносини юзага
чиқаради. Шунга кўра, бу приватив оппозициянинг белгили аъзоси -
а/й+кет
, белгисиз аъзо эса -
а/й+бошла
ҳаракат тарзи шакли.
Маълумки, привативлик муносабати бутун лисоний тизим учун хос
бўлган қонуният, бироқ ёрдамчи сўз ва
грамматик шакл текширувида
мураккаб таҳлилни тақозо этади. Зероки, унинг луғавий маъно ифодалай
олмаслиги привативлик, синонимик ва градуонимик каби муносабатда
378
бўлишига тўсиқ бўла олмаса-да, нутқдан ташқари улар доирасида мазкур
муносабатни текшириш учун йўл ҳам очмайди.
Достарыңызбен бөлісу: