429
– манба (объект)нинг серқирралиги асосида унинг бир неча таснифда
иштирок эта олиши ва унда турли-туман ўрин ола билиши;
– ҳар бир таснифнинг мантиқий изчиллиги ҳақидаги таълимот.
Бу фалсафий асос биздан ҳар бир лексеманинг турли хил маъно,
қурилиш, вазифа, грамматик хусусият ва бошқа қиррасини алоҳида-
алоҳида асосда тузилган таснифда кўришни ва лексеманинг аниқланган
хусусиятини шу лексема моҳиятига бирлаштиришни талаб этади. Зеро,
таснифлаш бу ўрганилаётган манбанинг ўзаро муносабати тўғрисида янги
маълумот олиш усули.
Диалектика нуқтаи назаридан нарса ўзининг хилма-хил қирраси
(томон, хусусияти) асосида турли таснифда иштирок эта олиши сабабли
нарса моҳияти унинг турли хил асосдаги таснифда эгаллаган ўрнининг, бу
таснифида очиладиган хусусиятининг барқарор йиғиндиси сифатида
талқин этилиши лозим. Диалектикада нарсанинг муносабати ва қирраси
чексиз бўлганлиги сабабли бу моҳиятни ҳеч қачон тўлиқ ўргана олмаймиз.
Лекин биз қанчалик кўп асосда нарса таснифини кўриб борсак, унинг
моҳиятига шунчалик чуқурроқ кириб борамиз. Шунинг учун бир
нарсанинг ўзини турлича асосдаги таснифда эгаллаган ўрнини кўриш,
хусусиятини аниқлаш, хилма-хил асосдаги хусусиятини аниқлаш, хилма-
хил асосдаги хусусиятини нарсанинг ўзида бирлаштириш қарама-қарши
эмас, балки диалектиканинг нарса моҳиятини очишга қўядиган асосий
талабидан бири. Бу фалсафий қарашни лексема моҳиятини очишга татбиқ
этиш биздан ҳар бир лексеманинг ранг-баранг маъно, қурилиш, вазифа,
грамматик хусусият қиррасини алоҳида асосда тузилган таснифда
аниқлашни ва бу таснифда лексеманинг аниқланган хусусиятини унинг
моҳиятига бирлаштиришни талаб этади. Бунинг учун, энг аввало, лексема
ва сўз муносабатини кўриб чиқиш лозим. Тилшунослик тарихида ҳодисага
қайси жиҳатдан ёндашишга кўра, сўз ва лексемага турли таъриф ва изоҳ
берилган.
Достарыңызбен бөлісу: