433
Жадвалдан шу нарса аёнки, маъновий таснифда бўлиниш т и п дан то
алоҳида луғавий қатор ва лексема, ҳатто лексеманинг нутқий босқичигача
борса, синтактик таснифда т у р к у м, морфологик таснифда эса с и н ф
босқичи билан чекланиб қолади. Бунинг асосий сабаби лексеманинг а л о ҳ
и д а л и г и, ўзига хослиги (“уникаллиги”), грамматиканинг эса “ўта
умумлаштирувчи” табиати.
Мазкур жадвал туркийшунослик ва тилшуносликда тамоман янги бир
ҳукмни, янги хулосани чиқаришга имконият беради. Бу ҳам бўлса, туркий
тил, жумладан, ўзбек тилида морфологиянинг синтаксисдан кўра
умумлашганроқ, универсал (муштарак)роқ эканлиги ҳақидаги хулоса.
Изчил таснифда лексеманинг маъновий бўлиниши 10 босқич, синтактик
бўлиниши 4 босқични ўз ичига олган бўлса, морфологик тасниф эса атиги
2 босқичда ўтказилди. Бу ўзбек тилининг (умуман туркий тилнинг)
агглютинатив қурилиши ва форма ясаш шаклининг умумийлиги туфайли
содир бўлса керак.
Келтирилган жадвалнинг 4-босқичида рус ва ўзбек тилшунослигида
анъанага айланган сўз туркумининг барчасини кўриш мумкин. Табиийки,
бу эса анъанавий тилшуносликдаги анъанавий сўз туркумининг
ажралишида маъновий ҳамда синтактик асоснинг устувор аҳамиятга эга
бўлганлигидан далолат беради.
Шунинг учун анъанавий тилшуносликка нисбатан сўз туркуми
ажралишида синтактик омил нотўғридир, деган фикрни рад этган ҳолда,
бу соҳада академик И.И.Мешчаниновнинг илгари сурган фикрини –
сўзнинг гуруҳланишида ва гуруҳга ажратилишида, тарихан сўз
туркумининг шаклланишида маъно ва синтаксис етакчи ўрин эгалламаган,
деган фикрини тан олишимизга тўғри келади.
Достарыңызбен бөлісу: