8
Манбага турли хил ёндашиш сабаб ва оқибатини билиш эса ҳозирги
кўпфикрлилик, демократик тамойилларнинг амалий устуворлашиши,
тадқиқ манбаининг серқирралиги, унга турлича ёндашиш, унинг тўғрисида
хилма-хил хулоса чиқариш ва бу зоҳиран бир-бирини инкор этувчи ҳукм
аслида бир-бирини тўлдирувчи (ҳар бири ўз ўрнида тўғри) эканлиги
ҳақидаги тамойил оммалашаётган, илм оламида эса меъёрлашаётган
даврда замон талаби. Ўзбекистон Президенти И.Каримов таълим
ислоҳоти учун беқиёс улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган «Баркамол
авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» маърузасида
таъкидлаганидек,
1
энди ўқитувчининг «менинг айтганим – айтган, деганим
– деган» даври орқада қолди. Бугунги олийгоҳ талабасининг ўз ўқув фани
соҳасида илмий дунёқарашдаги фарқ,
хилма-хил талқин, унинг сабаби,
объектив асоси кабини чуқур билиши – давр талаби. Илмий талқиндаги
хилма-хиллик кимнингдир «зўр», кимнингдир «заиф»лигидан эмас, балки
шу жамиятда шу фаннинг (ёки унинг маълум бир соҳасининг) чуқур
ўрганилганлигидан, унга турли томондан туриб ёндашиш ва турли нуқтаи
назардан туриб таъриф-у тавсиф бериш одатий тусга айланаётганлигидан –
фаннинг ривожланганлигидан далолат беради. Чунки ҳар қандай фан ва
илмий билишдаги туб янгиланишнинг илк босқичида янги мезон ва
муносабат ҳамиша «кўр тутганини, кар эшитганини қўймас» тамойили
асосида уқилган-уқилмаган ҳолда, баъзан ҳатто зўрлик
билан
киритилади, у маълум даражада оммалашгач, навбатдаги босқичдагина бу
мезон «маҳаллийлаштирилади», тугал ўзлаштирилади. Шунинг учун ҳар
бир даврда фандаги ҳар қандай янги талқин, ёндашиш, албатта,
қаршиликка учрайди, давр фани «даҳолари» томонидан инкор қилинади.
Зеро, одатда «фан даҳолари» мавқеида илмий йўналиши ва дунёқараши ўз
ижтимоий вазифасини ўтаб бўлган ва ўрнини янги йўналиш ёки
ёндашишга бўшатиши керак бўлган шахслар туради ва улар янгича
талқинни ҳазм қила олмайди. Ҳар қандай янгилик фан оламига тошни
тешиб чиққандек қийинчилик билан кириб келади. Ўзбек тили
морфологик тизими талқини ҳам бундан истисно эмас. У ҳам хилма-хил
1
Каримов И. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. «Баркамол авлод
орзуси. Тузувчилар: Шавкат Қурбонов, Ҳалим Саидов, Рустам Аҳлиддинов. –Т. –Ўз МЭ. 1999. –Б. 17.
9
ғоя ва ёндашув узлуксиз инкорининг инкори маҳсули. Шу тамойилга
мувофиқ равишда, ўзбек тилшунослигида морфологик тизим тадқиқини
маълум бир давр учун умумлаштирувчи ишнинг бу бандида морфологик
тадқиқотлар фанимизда турли даврда етакчилик қилган асосий таҳлил ва
тадқиқ методи нуқтаи назаридан кўздан кечирилса, тадқиқотнинг ҳар бир
морфологик ҳодиса тавсифига бағишланган ички бўлими ва банди эса шу
мавзунинг фанимизда ўрганилишининг муфассал баёни билан бошланади.
Бу ерда эса ўзбек тили морфологик қурилишининг
фанимизнинг турли
тараққиёт хусусияти билан боғлиқ бўлган умумий масаласи, жумладан,
морфологик тизим тавсифи босқичи ва унинг ўзига хос хусусияти
кўрсатиб ўтилади. Шунинг учун ўзбек тили морфологиясининг талқини
ўзбек тилшунослигининг тараққиёт босқичи билан боғлиқликда берилади.
Ўзбек тилини илмий ўрганиш тарихи қуйидаги даврга ажратилади:
1.Араб тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши тадқиқи
(ХI–ХV аср).
2.Форс тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши тадқиқи
(ХI–ХIХ аср).
3.Европа тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши
тадқиқи (ХIХ–ХХ аср).
4.Ўзбек миллий тилшунослигининг
шаклланиши ва совет даври
тараққиёти (ХХ асрнинг биринчи чорагидан миллий истиқлолгача).
5.Мустақиллик даври ўзбек миллий тилшунослиги.
Ўзбек тилида сўз ўзгартириш ва сўз ясаш тавсифи ҳар бир даврда ўз
хусусиятга эга ва қуйида шу ҳақда тўхталамиз.
1.
Достарыңызбен бөлісу: