Ўзбекистон республикаси


биринчидан , А.Ғуломов томонидан берилган тавсифни деярли  бемуҳокама рад этади; иккинчидан



Pdf көрінісі
бет14/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

биринчидан
, А.Ғуломов томонидан берилган тавсифни деярли 
бемуҳокама рад этади;
иккинчидан
, ўзбек субстанциал тилшунослигининг лисон ва нутқ
 
(демак, УМИС~ЯҲВО)ни изчил фарқлаш нуқтаи назаридан ёндашиб, 
берган л и с о н и й бирлик ҳақидаги талқинини (жумладан, кўлингиздаги 
китобда, ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
маъқулланиб, 2007 йилда нашр этилган «
Ҳозирги ўзбек тили
» ўқув 
қўлланмасида) ўз аксини топган лисоний бирлик талқинини ҳам) танқид 
қилишга, бекор қилишга уринади. Изчил илмий тадқиқ методологияси 
нуқтаи назаридан эса бир метод нуқтаи назардан туриб чиқарилган 
ҳукм/хулоса асосида бошқа бир нуқтаи назар асосида чиқарилган 
ҳукм/хулосани рад этиш инфантилизм (болакайлик) саналади – формал 
ёндашув асосида чиқарилган ҳукм структурал ёндашувда қўлга 
киритилган натижа асосида (табиийки, аксинча ҳам) инкор этилиши 
мумкин эмас; диалектиканинг бу тамойилини тадқиқотчи ҳеч қачон эсдан 
чиқармаслиги керак. Илмий тадқиқнинг бундай нозик томонига олим 
ҳамиша алоҳида эътибор бериб келган. Жумладан, маърифий асарда 
билиш, талқин ва тавсиф ҳақида гап борар экан, Жалолиддин Румийдан 
Ҳегелгача фил тавсифи ва ҳар ким томонидан берилган турли тавсифга
орифнинг муносабати ҳикояти келтирилади. Ориф тушунадики, ҳар бир 
кузатувчи томонидан берилган бир-бирини инкор этувчи бу тавсифнинг 
барчаси – ўз нуқтаи назаридан тўғри, лекин бирортаси ҳам филнинг тугал 
тавсифи эмас. Шунинг учун Ҳегель айни бир нарсага нисбатан хилма-хил, 
бир-бирини инкор қилувчи таърифнинг мавжудлиги нарсани билиш 
жараёнига чуқурлашиш нишонаси деб баҳолаган эди
1
. Лисоний 
бирликнинг структурал (жумладан, субстанциал) талқини ҳам, формал 
талқини ҳам ўз йўлида – унинг ҳар бири жуда ҳам серқирра бўлган тадқиқ 
манбаининг – лисоний бирликнинг бир қиррасинигина очиб беради
холос. Қолган қиррасини очиш фан олдида турган вазифадан. Давр ва 
тараққиёт эса унинг янги-янги қиррасини очиб бораверади. Шунинг учун 
1
Ҳегел Г.И.Ф. Работы разных лет. В двух томах. 2- том. -М.: Мысль, 1971. 432 б. –Б. 124–125. 


28 
ҳозирги ўзбек тилшунослигида айни бир тилнинг – ўзбек тилининг 
морфологик тизими тавсифида турли хил ёндашиш ва талқинни кўриш 
мумкин. Бу, тафаккури бир таърифда қотиб қолган жоҳил ўйлагандек, 
фанимизда юз бераётган бошбошдоқлик, тартибсизлик эмас, балки 
фалсафий нуқтаи назардан айни бир манбани турли мақсадда турли 
томондан тавсифлаш, унинг моҳиятига яна ҳам чуқурроқ кириш, янги 
қиррасини очиш, илмий қарашда кўп фикрлилик нишонаси. Қўлингиздаги 
морфологик талқин ҳам шундай хусусиятга эга. Уни ҳам шу тавсиф 
асосланган таянч методологик тамойил нуқтаи назаридан баҳолаш ва 
ўзбек тили морфологик тизимининг ранг-баранг тавсифидан атиги бири 
сифатида қабул қилиш лозим. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет