18
сифатида ажратилиб, сон сифат таркибига, равиш эса от, сифат ва айрим
кўмакчи (Фитрат барча ёрдамчи сўзни шу туркумга бирлаштиради) ичига
киритилади, отда фақат сон категориясигина ажратилади. Лекин мазмун
тамойилидан келиб чиққан Фитрат кичрайтириш отини, отнинг ўнлаб
маъновий турини, унинг ясалишини ажратади. Феълни ўтим ва салт,
бўлишли ва бўлишсизга ажратиб, унинг шаклини тасниф этишда ҳам
Фитрат Европа-Шарқ анъанасига асосланади. Тусланган феълнинг бош
шакли сифати III шахс бирлик сон кўринишини олади, сифатдошни
сифатга, майлни замон маъносига кўра ўтган, ҳозирги, сўнгги (келаси)
замон шакли ичига сингдириб юборади, нисбат шаклини, араб-турк
тилшунослиги анъанасига мувофиқ боб доирасида кўради. «Сарф»да
алоҳида парадигмага бирлаштирилмаган тарзда келишик шакли ҳақида
ҳам маълумот берилади.
Тугал бўлмаганлигига қарамай, Фитратнинг бу иши ўзбек
тилшунослигида морфологиянинг илк тавсифи сифатида тарихий
аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди, чунки у кейинги даврда – 1943
йилгача амалда бўлган бошқа дарсликда берилган морфологик талқинга
кучли таъсир кўрсатди.
Достарыңызбен бөлісу: