117
масалани бошқача қилиб, лексеманинг
потенциал лексик-семантик
валентлиги билан шу лексема маълум бир морфологик шаклда (сўзшакл
кўринишида) воқеланишидаги валентлиги орасида қандай муносабат
мавжуд деган шаклда ҳам, ёки сўзнинг лисоний лексик-семантик
валентлиги ва сўзшакл валентлиги сифатида ҳам қўйиш мумкин.
Сўзнинг лисоний лексик-семантик валентлиги ва сўзшакл
валентлиги.
Нутқ жараёнида воқеланганида
табиийки лисоний лексема
маълум бир сўзшакл сифатида, маълум бир синтактик позицияда
воқеланади.
Лексеманинг
лисоний
(потенциал)
лексик-семантик
валентлиги бу жараёнда грамматик шакл валентлиги билан бирикади.
Буни бир мисолда кўриб чиқамиз. Валентлик жиҳатидан ўта заиф, кучсиз
бўлган
китоб
лексемасини олиб кўрайлик. Бу сўзнинг нутқда синтактик
бирикувчанлик қобилияти (валентлиги) қатъий белгиланмаган ва сўзнинг
семантикаси ҳамда у боғлиқ бўлган денотат билан чегараланади. Бу
жиҳатдан
китоб
лексемаси нутқда
китоб
денотатининг (предметининг)
зотий (онтологик, табиий, маъёрий) хусусиятини ифодалайдиган белги
номи (сифат) билан (Чунончи, катта, кичик …….; янги, эски ……..;
қизиқарли, мароқли ….; чиройли, хунук……… ва ҳ.к.) постпозицион
ҳолатда (аниқланмиш сифатида); турли хил ҳаракатни ифодаловчи феъл
билан (Чунончи, ўқимоқ, ёзмоқ…..; олмоқ, бермоқ……;),
таркибий қисм
(бет, варақ, муқова, чет, ўрта, ҳошия…), ўрин маъноли сўз билан
препозицион ҳолатда бирика олади ва унинг имконияти беҳад кенг.
Китоб
лексемаси сўзшакл сифатида нутқда
китобнинг
ёки
китобга
,
китобларда
,
китобим
ва ҳ.к. тарзда воқеланганда бу имконий валентлик грамматик
шакл валентлиги таъсирида анча ўзгаради. Чунончи,
китобнинг
сўзшакли
энди
феъл билан бирика олмайди, ёки
китобга
сўзшакли ўтимли феъл
билан бирика олиш хусусиятига эга бўлмайди.
Сўзнинг лексик-семантик (потенциал) валентлигига грамматик
валентликнинг таъсирини икки ўзаро боғлиқ, лекин нисбатан мустақил
соҳа морфологик шакл ва синтактик позиция (мавқе), (морфологиянинг
синтаксис
билан алоқаси, морфологик шакл ва синтактик позициянинг
ўзаро алоқадорлиги ва нисбий мустақиллиги,
бошқача қилиб айтганда,
морфология ва синтаксис симметрияси ва асимметрияси Н.Маҳмудов,
А.Нурмонов, Б.Менглиев, Ҳ.Усмонова, М.Қурбонова ишида махсус
118
ўрганилган ва илмий адабиёт келтирилган) морфология ва синтаксис
томондан ҳисобга олиш лозим бўлади.
Шунинг учун грамматик
валентликнинг ўзини иккига: а) морфологик шакл (категория) валентлиги;
б) синтактик мавқе (позиция) валентлиги каби иккига ажратиш зарур.
Достарыңызбен бөлісу: