114
ҳолатни – ўтимсиз феълнинг орттирма нисбат шаклида объект
валентлигида (Чунончи,
Хушхабар келди
–
Салимжон хушхабар келтирди
)
ва ўтимли феълнинг орттирма нисбат шаклидаги агентив воситали
тўлдирувчисида (
Салимжон бу хатни ёзди
–
Каримжон Салимжонга бу
хатни ёздирди
) кўрамиз. Бунда пациенс ва
воситали агентив объект
валентлиги ҳақиқатдан ҳам грамматик шакл – орттирма нисбат шакли
билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун бу китобдаги грамматик шакл
валентлигини
С.Муҳамедованинг
грамматик
шакл
семантикаси
валентлиги тушунчаси билан мутлақо тенглаштириш мумкин эмас.
Китобдаги грамматик шакл валентлиги тушунчасининг асоси ўзбек
тилшунослигида илк марта М.Абузалованинг «Ўзбек тилида гапнинг
минимал қолипи ([WPm])нинг нутқда кенгайишида икки омил –
кесимнинг луғавий (номинатив) асоси – [W] ва унинг грамматик шакли –
кесимлик категорияси [Pm] билан – мавжудлиги ташкил этади. Гапнинг
грамматик шакл (кесимлик шакли – [Pm]) асосида кенгайиши том маънода
грамматик шакл валентлигининг воқеланиши. Бу валентликнинг
воқеланишида кесимнинг лексик (номинатив) асоси ([W]) мавқеида
ўтимли-ўтимсиз феъл келганда грамматик шакл (кесимлик категорияси,
[Pm]) валентлиги билан феълнинг лексик-семантик валентлигининг
мувофиқлашуви, мос келиши (симметрияси) ва
мос келмаслиги
(номувофиқлиги, асимметрияси) қисман М.Курбонова
,
Ш.Акрамов
ишида кўриб ўтилган
1
. Грамматик шаклнинг валентлиги муаммоси
Ш.Шаҳобиддинова ишида ҳам, Б.Менглиев тадқиқотида ҳам
кўтарилган
2
.
Лекин бу тадқиқотларда мазкур масала махсус тадқиқот манбаи бўлган
эмас ва сўз шаклининг функционал (нутқда воқеланиш) томони билан
боғлиқ равишда йўл-йўлакай эслатиб ўтилган, холос.
Грамматик валентлик тушунчаси ва ҳодисасини алоҳида фарқлаш ва
таҳлил этишни туркий тилларда, жумладан, ўзбек тилида сўз бирикмасида
таркибий қисмнинг икки томонлама алоқаси ҳам тақозо қилади.
1
Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек тили. (Содда гап синтаксиси учун материаллар) –Т., 2002,
120- б; Акрамов Ш. Ўзбек тилининг гап қурилишида тўлдирувчи ва ҳол. ([WP
m
] валентлиги аспектида):
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1997.
2
Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва семантик имкониятлари:
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1996. Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно талқини хусусида:
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Самарқанд, 1993.
115
Туркийшуносликда
бу
масала
М.Б.Балакаев,
Е.И.Убрятова,
К.М.Абдуллаев томонидан кўтарилиб
1
, формал-функционал тадқиқ
тезисининг
иккинчи
Мақ.асида
2
ва
шу
асосда
тадқиқотчи
С.А.Назарованинг изланиши натижасида
3
кенг ёритилган. Сўз
бирикмасида алоқанинг икки томонламалигининг моҳияти шундан
иборатки,
бирикманинг
бир
таркибий
компоненти
иккинчи
компонентидан маълум бир шаклда келишни талаб қилса, иккинчи
компонент биринчи компонент шакли билан бирика олиш қобилиятига эга
бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, сўз бирикмасида грамматик шаклнинг
облигатор ва факультатив (имконий) валентлиги ўзаро уйғунлашади.
Чунончи,
Салиманинг китоби
сўз бирикмасида биринчи тобе компонент
облигатор валентликка эга ва эгалик қўшимчали ҳокимни талаб қилади,
эгалик қўшимчали ҳокимсиз меъёрий нутқда тўлиқ шаклда воқелана
олмайди.
Иккинчи компонент эса қаратқич келишиги шаклидаги тобе
компонент билан бирикиш имкониятига, яъни имконий (факультатив)
валентликка
эга ва
Салиманинг китоби
сўз бирикмасида икки грамматик
шаклнинг – облигатор валентликли қаратқич шаклининг ва имконий
(факультатив) валентликли эгалик шаклининг валентлиги ўзаро
уйғунлашади. Шунинг учун валентлик нуқтаи назаридан
Салиманинг
китоби
сўз бирикмасининг моделини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
[грамматик шаклнинг облигатор валентлиги + грамматик шаклнинг
факультатив валентлиги]. Туркий тилда грамматик валентлик масаласи
эндигина тадқиқ этилаётганлиги сабабли ўзбек тилида мавжуд бўлган сўз
бирикмасининг валентлик бўйича қобилиятини тўла бера олмаймиз, лекин
валентлик асосан икки хил: зарурий (облигатор) (қисқ. З) ва имконий
(факультатив, қўшимча) (қисқ. И) каби икки асосий кўринишга эга
1
Балакаев М.Б.Современный казахский язык. Синтаксис.
-Алма-Ата, 1959. Убрятова Е.И.
Исследования по синтаксису якутского языка. –Т. I. –М.: Л. 1950.
2
Х.Г.Нигматов, К.М.Абдуллаев, В.И.Банару, Х.Х.Халияров, Н.М.Махмудов, А.Нурманов,
Р.Р.Сайфуллаева.
Способы синтаксической связи и актуальные вопросы тюркского синтаксиса (тезисы) //
Советская тюркология, 1988. -№4. с. 3–8.
3
Назарова
С.
Бирикмаларда
сўзларнинг
эркин
боғланиш
омиллари:
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1997. 21- б.
116
бўлганлиги сабабли ўзбек тилида сўз бирикмасининг валентлик
хусусиятига кўра мантиқий – риёзий турини қуйидагича бериш мумкин:
1. [З + З]
2. [З + И]
3. [И + З]
4. [И + И]
Бу мантиқий-риёзий турдан қайсиси ўзбек тилида воқеланади,
қайсиси воқеланмаслиги алоҳида тадқиқот манбаи бўлмоғи лозим. Лекин
бу ўринда ҳам бу турни ҳисобга олиш зарур. Жумладан, юқорида
кўрилганидек,
Салиманинг китоби
сўз бирикмасида грамматик шаклнинг
бирикиш қобилияти [З + И].
Кўп ҳолда лексик-семантик валентлик ва грамматик валентлик нутқий
ҳосила таркибида бирга воқеланади. Чунончи, ўтимли феълнинг облигатор
валентлиги воситасиз тўлдирувчи билан бирикишни ташкил этади ва буни
биз V
tr
→ O
rec.
(ўтимли феъл ва воситасиз тўлдирувчи) кўринишида бера
оламиз. Грамматик нуқтаи
назардан биз айта оламизки, тушум
келишигининг зарурий (облигатор) валентлиги ўтимли феъл. Лекин бу
валентлик лексик-семантик валентлик. Агар лексик-семантик валентлик
тури ҳам З
Л
, И
Л
, З
Г
, И
Г
сифатида белгиланса,
китобни ўқимоқ
бирикмасининг валентлик чизмасини қуйидагича бериш мумкин: [З
Г
+ З
Л
].
Валентликни грамматик ва лексик-семантик, унинг зарурий ва
имконий кўриниши З
Л
, И
Л
, З
Г
, И
Г
кабига ажратилса, бирикишнинг
мантиқий – риёзий кўриниши қуйидагича бўлади:
Достарыңызбен бөлісу: