119
Б.Менглиевнинг номзодлик диссертациясида махсус тадқиқ этилган
1
.
Шунинг учун бу масалага алоҳида тўхталмай, морфологик шакл
валентлиги деганда нима тушунилиши лозимлигини шарҳлаш билан
чекланиш мақсадга мувофиқ.
Бунда синтактик сифатда тасниф этиладиган келишик, эгалик,
кесимлик, нисбат каби шаклнинг ўзига хос валентликка эга эканлиги
ҳақида алоҳида тўхталмаса ҳам бўлади. Чунки бу категорияни синтактик
деб тасниф этилишининг ўзида унинг сўзнинг синтактик
бирикувчанлигини ўзгартириш хусусиятига асосланилган ва ҳар бир
синтактик шакл сўзнинг лексик-семантик
валентлигига қандай
ўзгартириш киритса, бу ўзгартириш бевосита морфологик шакл
валентлиги билан боғлиқ, яъни:
сўзшакл
валентлиги
_ лексик семантик валентлик
=
морфологик шакл
валентлиги
Бунинг ёрқин намунасини орттирма нисбат шаклида кўриш мумкин.
Чунончи,
юрмоқ
феъли ўтимсиз бўлиб, воситасиз тўлдирувчи билан
бирика олмайди, лекин бу феълнинг орттирма нисбат шакли бундай
қобилиятга эга:
Машина юрди → Ҳайдовчи машинани юргизди.
Демак,
орттирма нисбатнинг валентлик қобилиятидан бири ўтимсиз феълни
ўтимли феълга айлантириш.
Ўтимли феълга қўшилган орттирма нисбат қўшимчаси ўтимли
феълнинг ҳаракатга ундаладиган бажарувчи (субъект) маъноли воситали
тўлдирувчи билан бирикиш имкониятини кенгайтиради
2
. Чунончи,
Моҳигул кир ювди → Онаси Моҳигулга кир ювдирд
и.
Ювмоқ
феъли
Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; Зикриллаев Ғ.
Истиқлол ва адабий тил. –Т.: Фан, 2004.
1
Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва семантик имкониятлари:
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1996.
2
Иванов С. Родословное древотюрок Абулгази-хана –Т.:Фан, 1969; Нигматов Х.Г.
Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; Султонсаидова С.
Ўзбек тилидаги грамматик категориянинг ўзаро муносабати: филол.фан.докт.дисс.автореф. –Т., 1994;
Фозилов Э. Феъл даража ясовчи аффиксларининг тарихи // Ўзбек тили ва адабиёти, 1960, -№3; Нигматов
Х.Г., Цалкаламанидзе А.А. Семантика синтаксические группы глаголов и значение залоговых аффиксов
в узбекском языке. Советская тюркология. –Баку. 1979, -№3; Ғуломов А. Феъл. –Т., 1954. Ҳожиев А.
Феъл. –Т., 1973; Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси. –Т.: Фан, 1992.
120
орттирма нисбат шаклини қабул қилмасдан олдин шу мазмундаги
воситасиз тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятига эга эмас эди. Чунки
ювмоқ
феъли билан бириккан жўналиш келишигидаги воситали
тўлдирувчи ҳаракатга ундаладиган бажарувчи маъносига эмас,
балки
тамоман бошқа – адресат (ҳаракат ёки унинг натижаси кимга/нимага
қаратилган объект ёки мақсад ҳоли) маъносига эга бўла олар эди:
Моҳигул
бувисига/бувиси учун кир ювди.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, орттирма нисбат шакли сўз
валентлигини битта актантга оширади. У актант гапда воситасиз ёки
воситали тўлдирувчи мавқеида келади ва буни қуйидагича кўрсатиш
мумкин:
ортти
рма нисбат
сўз шакли
валентлиги
_
аниқ
нисбат сўз
шакли
валентлиги
=
орттирма
нисбат шакли
валентлиги=
янги воситали
ёки воситасиз
агентив
тўлдирувчи
Демак, морфологик шаклнинг валентликка таъсирли кўринишидан
бири сўзнинг лексик-семантик валентлигини маълум бир актантга
оширишдан иборат(
1-ҳолат
).
Шундай, яъни сўзнинг лексик семантик валентлигини кенгайтириш
хусусиятини эгалик қўшимчасида ҳам кўриш мумкин. Эгалик қўшимчали
сўзшакл қаратқич келишикли сўзшакл билан бирикиш қобилиятига эга.
Чунончи,
китоб
лексемаси қаратқич келишикли тобе бўлак билан
бирикиш қобилиятига эга эмас. Эгалик қўшимчали
китобим
китобинг/китоби/китобимиз/китобингиз/китоблари
сўзшакли эса бундай
қобилиятга ва қаратқич келишикли
аниқловчи билан бирикиш
имкониятига - [ И
Г
] га эга. Буни қуйидаги чизмада бериш мумкин:
121
эгалик
ли сўзшакл
валентлиги
_
эгаликсиз
сўзшакл валентлиги
=
эгалик
морфологик шакли
валентлиги=
қаратқичли
аниқловчи
Бошқа ҳолатда олиб кўрайлик:
Моҳигул кир ювди → Кир ювилди.
Бу ҳолат орттирма нисбат билан бўлган ҳодисанинг тескарисини –
ўтимли феълнинг воситасиз тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятини
йўқотишидек туюлади. Лекин моҳиятан ҳолат ўзгача. Чунки
ювилди
сўз
шакли
ювмоқ
феълидан фарқли равишда воситасиз тўлдирувчи билан
бирикиш қобилиятига эга бўлмаса-да, янги бир агентив маъноли воситали
тўлдирувчи билан кенгайиш имкониятини беради. Чунончи,
Кир Моҳигул
томонидан/тарафидан ювилди.
Ювмоқ
воситасиз тўлдирувчи билан
бирикиш қобилиятини мажҳул нисбат шакли таъсири остида йўқотади,
лекин янги турдаги воситали тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятини
қабул қилади. Худди шу ҳодисани
Шамол эшикни очди→ Эшик шамол
билан очилди
турдаги ҳосилада ҳам кўриш мумкин.
Демак, морфологик шакл валентлик қобилиятининг
Достарыңызбен бөлісу: