138
валентлигига ўзгариш ясаб, унинг
бирикиш қобилиятини кенгайтиради.
Буни чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин:
Ўқи + ди + к
[W]нинг
лексик-семантик
валентлиги
Тасдиқ/и
нкор
Майл
валентлиги
Замон
валентлиги
Эга
валентлиги
Чизмадан кўринадики,
ўқидик
сўз шаклининг – кесимнинг валентлиги
тўла-тўкис
ўқимоқ
лексемасининг лексик-семантик валентлигини қамраб
олади. Лекин бу валентлик N (тасдиқ/инкор), M (майл/модаллик), Т
(замон) носинтактик категорияси валентлиги билан чекланилиб, шахс-сон
шакли валентлиги моҳияти бўлган гап эгаси билан тўлдирилади,
кенгайтирилади. Демак, кесимлик категориясининг валентликка таъсири
моҳиятан носинтактик категория бўлмиш тасдиқ/инкор (N), майл (М),
замон (Т) категориясининг валентликка таъсири лексема лексик-семантик
валентлигини маълум даражада
чеклаш ва эга билан бирикиш
қобилиятини кенгайтириш каби ички зиддиятли. Кўринадики, кесимлик
категорияси лексик-семантик валентликни маълум даражада ҳам
чеклайди, ҳам кенгайтиради. Бундай зиддиятлилик зоҳирий, ташқи ва ҳар
қандай зоҳирий каби юзаки ва моҳиятни биздан қоронғилаштирувчидир
1
.
Буни бир ёрқин мисол билан асослаш мумкин. Кесим мавқеида жуда
кенг лексик-семантик валентликка эга бўлган феъл келганда ҳақиқатан ҳам
кесимлик категориясининг таркибий қисми бўлмиш N,M,T феълнинг
лексик-семантик валентлигини олдинги бўлимда кўриб ўтганимиздек,
маълум даражада чеклайди. Лекин кесим вазифасида лексик-семантик
1
Ҳақиқатни билишга интилган идрокка (тафаккурга) жузвни тавсифловчи фаҳм тўсқинлик
қилишини А.Навоий «Лисонут-тайр»да «Қосир этди фаҳмдин идрокни» (фаҳм сабабли идрокни
нуқсонли қилди) деб шарҳлаган эди ва бу масала фалсафий – методологик адабиётларда жуда чуқур
таҳлил этилган. Қаранг: А.Навоий. Лисон-ут тайр (Насрий баёни билан). –Т., Ғ.Ғулом
номидаги
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. –464 б.; Есперсен О. Философия грамматики. –М.: Изд-во
иностранной литературы, 1958. – 404 с.
139
валентликка нисбатан чегараланган от, сифат, сон каби сўз туркумига
мансуб сўз келганда ҳолат қандай? Бу масала бошқа йўналишда қисман
М.Абузалова, Ш.Акрамов, М.Қурбонова ишида кўриб ўтилган
1
ва қуйида
шу тадқиқотчининг изланишига таянган ҳолда бу масала кўриб ўтилади.
Ўқитувчи
каби от туркумига мансуб сўзнинг лексик-семантик
валентлигини ва шу сўзнинг кесим вазифасида келганда валентлигини
қиёслайлик:
Ўқитувчи
сўзининг лексик-семантик валентлиги кўриб
ўтилганидек, ҳар хил аниқловчи билан. Шу сўз кесим вазифасида келганда
кесимлик категориясининг таркибий қисми бўлган шахс/сон шакли
валентлиги асосида гап эгаси билан бирикиш қобилиятига эга бўлади.
Лекин шу билан бирга масалан, «Ўқитувчиман» кесим сўзшакли
«ўқитувчи» лексемасининг лексик-семантик валентлигига хос бўлмаган
ҳар хил ҳол ва киритма билан ҳам бемалол бирикиш қобилиятини қўлга
киритади. Чунончи,
Эҳтимол, мен ҳозир тажрибасиз ўқитувчиман
… Бу
гапда
эҳтимол
киритмаси,
ҳозир
ҳоли табиийки, ўқитувчининг
лексик-
семантик валентлигига алоқадор эмас. Гап таркибида аниқловчи
вазифасида келган
тажрибасиз
сўзигина «ўқитувчи»нинг лексик-
семантик валентлигига алоқадор. Эга вазифасида келган
мен,
ҳол
вазифасида келган
ҳозир,
киритма мавқеида бўлган
эҳтимол
каби
таркибий қисм билан бирикиш
ўқитувчи
лексемасининг лексик-семантик
валентлигига мутлақо алоқадор эмас ва бутунлигича кесимлик
категорияси – [Pm]
шакли валентлиги билан, моҳиятан грамматик
валентлик билан узвий боғланган.
Кесим вазифасида феъл келганда N, M, T нинг феъл лексик-семантик
валентлигини чеклаши N, M, T шаклининг маъновий томони билан
боғлиқ. Лекин кесим вазифасида келган сўзнинг эга, ҳар хил ҳол ва
киритма билан бирика олиш қобилияти бу кесимлик категориясининг
ўзига хос синтактик валентлиги.
Шунинг учун киритма, ҳол билан
кесимдан бошқа мавқеда келганда боғлана олмайдиган сўз кесим
вазифасида келганда у билан бирикиш қобилиятига эга бўлади – кесимлик
1
Абузалова М.Қ. Ўзбек тилида содда гапнинг энг кичик қурилиш қолипи ва унинг нутқда
воқеланиши филол.фан.номз.дисс. –Т., 1994; Акрамов Ш. Ўзбек тилининг гап қурилишида тўлдирувчи ва
ҳол ([WPm] валентлиги аспектида): филол.фан.номз.дисс. –Т., 1997; Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек
тили. (Содда гап синтаксиси учун материаллар). –Т., 2002. –120 б.
140
категорияси лексик-семантик валентликдан қатъий назар истаган турдаги
сўзга эга, киритма, ҳол билан бирикиш қобилиятини беради. Демак,
кесимлик
категорияси
сўзнинг
лексик-семантик
валентлигини
кенгайтиради – унга кесим мавқеида туриб эга, киритма ва ҳар хил ҳол
билан бирикиш имкониятини беради. Табиийки, тилда содир бўладиган
асосий қонуният бирикиш меъёри бўлиши учун бирикувчи сўз шакли
орасида маъновий уйғунлик бўлиши шарт.
Достарыңызбен бөлісу: