Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихининг XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ асрнинг биринчи ярмигача демографик жараёнлар тарихини ўрганиш, махсус курс ҳамда семинарлар ўтиш, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда илмий-амалий асос бўлиши, қолаверса, демографик жараёнлар тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади;
- биринчидан, демографик жараёнларининг даражасини белгиловчи омиллар ва ҳолатлар ўрганилди, Ўзбекистонга жанубий ҳудудлардаги демографик жараёнлар билан боғлиқ тарихий воқеа-ҳодисалар, маъмурий бошқарув, сиёсий мафкура таъсири, аҳолининг турмуш тарзи, демографик ҳолат ҳамда ушбу соҳадаги қийинчиликлар, муаммолар моҳияти очиб берилган;
- иккинчидан, мамлакат жанубий ҳудудларида демографик жараёнлар билан боғлиқ жараёнларнинг асосини ташкил этувчи шаҳарлардаги чор Россияси ва мустабид тузумига хос бўлган муаммолар, камчиликлар, демографик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, даражаси уларнинг илмий-тарихий таққосланиб, илмий таҳлил этилган;
- учинчидан, Бухоро амирлиги ва совет тузумининг жанубий ҳудудларда демографик жараёнлар билан боғлиқ маданий ва маънавий ҳаётга таъсири, мустабид тузумдан сақланиб қолган муаммолар илмий жиҳатдан холисона ёритилган.
Достарыңызбен бөлісу: |