Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари асосий “Бойсун баҳори” – миллий маънавиятимиз дурдонаси (Бойсун, 2017), “Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий ва Термизийларнинг бой илмий - маънавий меросини ўрганиш” (Термиз,2017), “Инновационные технологии и перспективы развития естественных и общественно-гуманитарных наук в условиях глобализации” ( Таджикский педагогический институт, Пенджикент, 2018 ), “Бойсун баҳори” – моддий ва номоддий маданиятимиз дурдонаси” ( Бойсун, 2018 ) ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида апробациядан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.Диссертация юзасидан жами 46 та илмий иш чоп этилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация коммиссияси томонидан асосий натижалари чоп этиш тавсия этилган илмий ишларда 5та мақола, хорижий халқаро мақолалар 4 та, республика журналларида 28 та ва илмий анжуманларда 9 та тезис материалларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг тадқиқот қисми 156 бетни ташкил этади.
I-БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ДАВРИДА ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИНИНГ ДЕМОГРАФИК ҲОЛАТИ ВА ИЖТИМОИЙ ТУРМУШ ТАРЗИ