Ўзбекистон республикаси


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат



бет11/50
Дата06.01.2022
өлшемі0,89 Mb.
#16837
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50
Байланысты:
2 5429347667308185636

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача Бухоро амирлиги, Россия мустамлакаси ва совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида минтақадаги демографик ҳолат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатларнинг нотекис ривожланиш жараёнлари контексти асосида аҳоли сони, миллий таркиби, русийзабон аҳолининг ҳудудга жойлашуви, уларни маҳаллий аҳоли турмуш тарзига аралашуви илмий таҳлил этилган;

- ХХ асрнинг биринчи ярмигача бўлган барча демографик жараёнлари (туғилиш, ўлиш, никоҳга кириш, никоҳдан чиқиш ва ҳ.к.) ҳақидаги статистик маълумотларга асосланиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Туркистон статистика бошқармаси томонидан жанубий ҳудудларга оид демографик жараёнлар эълон қилинмагани ҳисобга олиниб, тарих фанидаги бўшлиқ тўлдирилган;

- XIX асрнинг иккинчи ярмидан – ХХ аср бошларида - Бухоро амирлигида юз берган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳамда янгича муносабатларнинг қарор топиши демографик жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларига жумладан, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаол қатламининг шаклланишига таъсир ўтказганлиги кўрсатиб берилган;

- Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий турмуши, унинг ночор аҳволи, шаҳарлардаги аҳолини сони ва салмоғи, аҳоли сонини ўсишидаги ҳолатлар илк бор тарихий таҳлил қилинган;

- ХХ асрнинг биринчи ярмида аҳолининг табиий кўпайишида мамлакатда юз берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий беқарорликнинг бартараф этилганлиги, бу жараёнларнинг аҳоли даромадлари ва турмуш даражасига муайян даражада таъсир этганлиги ёритиб берилган;



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет