Ўзбекистон республикаси



бет26/50
Дата06.01.2022
өлшемі0,89 Mb.
#16837
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50
III-бобга хулоса

  • Совет давлатининг қўпол сиёсий хатолари туфайли минтақадаги демографик жараёнлар ҳам зиддиятли тарзда кечган;

  • XX аср бошларида юз берган сиёсий жараёнлар ахолининг турли тоифалари ўртасида юз берган зиддиятли холатда аҳолининг демографик ҳаётига жиддий тарзда салбий таъсир ўтказган;

  • Совет ҳукуматининг мулкдорлар синфига ва хусусий мулкка нисбатан ўтказган босими туфайли кўплаб аҳоли ўзининг туғилиб ўсган ватанларини ташлаб бошқа ҳудудларга кетишга мажбур бўлган;

  • Иккинчи жаҳон урушининг қирғинлари аҳолининг демографик холатига жиддий таъсир этган;

  • Минтақада юз берган ўзгаришлар, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, туфайли аҳоли миграциясида ҳам сезиларли ўзгаришлар содир бўлган;

  • Совет ҳукумати йилларида минтақага русийзабон аҳолининг кўчириб келтирилиши туфайли воҳа аҳолисининг миллий таркибида ҳам анча ўзгаришлар содир бўлган;

  • Аҳолининг турмуш тарзидаги ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги силжишлар воҳа аҳолисининг демографик ўсишига ҳам ўз таъсирини ўтказган;

  • Аҳолининг тарихан таркиб топган турмуш тарзи ва серфарзандлик хусусиятлари боис воҳада аҳолининг механик ўсиши мунтазам тарзда ўсиб турган.



ХУЛОСА

Ўзбекистон жанубий ҳудудларида демографик жараёнлар (ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача) мавзусида демографик жараёнлар билан боғлиқ бўлган демографик ҳолат динамикаси, миграция, аҳолининг иш билан бандлиги каби масалаларни ўрганиб маълум хулосаларга келинди. Бунга асос жанубий ҳудудлар тарихига оид ўтмиш воқеа-ҳодисалар тарихи ўрганилиб ватан тарихшунослигидаги бўшлиқни тўлдириш асосида ҳозирги даврда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларни янада чуқурроқ идрок этиш ва тушуниб етишга, мустақиллик ва тараққиётни қадрлашга, ва шу асосда жамият ривожига ҳисса қўшиш учун кенг имкониятлар яратиб бериш қиёсий таҳлил қилинди. Жанубий ҳудудларда демографик жараёнлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётнинг маълум қонуниятларига асосланганлиги билан цивилизациянинг юқори босқичига эришди. Жанубий ҳудудларнинг ривожланиш жараёнлари табиат ва жамият тараққиётнинг оддийдан мураккабгача бўлган умумий қонуниятларига бўйсунади. Ушбу қонуниятларни тадқиқ этиш анча мураккаб ва сермашаққат масала бўлиб, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги демографик жараёнларни тарихий жиҳатдан илмий ўрганишни талаб этади. Шу асосда муаллиф илмий тадқиқот жараёнида қуйидаги хулосаларни таҳлил этган:

1). Бухоро амирлиги, Россия империяси ва совет ҳукумати даврида ижтимоий-демографик ва урбанизация жараёнларининг моҳияти, натижалари, аҳолининг ўсиши, миллий таркибларнинг шаклланиши, миграция жараёнлари билан боғлиқ ўзгаришлар илк бор тарихий-қиёсий илмий асосланган;

2). Х1Х асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг I яримигача бўлган даврнинг ўзига хос томонлари шунда эдики, мамлакатда Бухоро амирлиги, Россия империяси ва совет ҳокимиятининг ўзига хос сиёсий қарашига боғлиқ манфаатлари билан боғлиқ устувор йўналишлари бўлган. Амирликнинг илм-фан маъорифнинг ривожланишига бефарқлиги, аҳолини ижтимоий турмуш тарзига эътиборсизлигидан фойдаланиб Россия империяси ўз манфаатларини кўзлаб шовинистик, миллий камситиш сиёсатини амалга ошириб, маъмурий-буйруқбозлик сиёсатини давом эттирганлиги илмий қиёсий жиҳатдан очиб берилган;

3). Х1Х асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг I яримигача бўлган демографик жараёнларга оид тарихий манбалар, адабиётлар, матбуот манбалари, архив ҳужжатлари илк бор илмий жиҳатдан бирламчи манба сифатида ўрганилди ва холисона изоҳланган;

4). Демографик жараёнларни илмий таҳлил этишда яна шу нарса аён бўлдики, жанубий ҳудудларда барча бошқарув органларига марказий ҳокимият томонидан махсус маош тўлаш йўлга қўйилмаганлиги, бошқарувдаги уруғ-аймоқчилик каби иллатлар натижасида, амалдорлар эгаллаб турган лавозимларини даромад манбаига айлантиришни одат қилиб олган эди. Уларнинг асосий вазифаси халқнинг аҳволидан хабар олиш , арз-додини эшитиш эмас, балки солиқ йиғиш ва унинг миқдорини қайси йўл билан ошириш мумкинлиги тўғрисида бош қотириш эди. Тадқиқотда бу ҳолат илмий манбалар таҳлили асосида ўз аксни топган;

5). Демографик жараёнларни таҳлил этишда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволининг ёмонлашуви, амирликдаги мураккаб ижтимоий вазиятнинг кескинлашиши, халқ озодлик ҳаракатларининг мустамлака ва совет ҳукуматига қарши қаратилганлиги асослаб берилга;

6). Бухоро амирлиги, Россия мустамлакаси ва совет ҳукумати даврида Ўзбекистон ҳудудида аҳоли сонининг ўсиши, аҳолининг демографик жойлашиши, маҳаллий аҳолини ижтимоий қатламининг ўсишига сабаб бўлган миграция ҳамда эмиграция жараёнлари далили тадқиқ этилган.

7). Тадқиқотда ўрганилаётган даврда аҳолининг қашшоқлиги, иқтисодий етишмовчилиги, турли хил касалликларнинг оммавий тарқалиши ҳамда совет ҳукуматининг дастлабки йилларидаги миллий камситувчи сиёсатнинг моҳияти, унинг салбий оқибатлари илмий манбалар, маълумотлар далиллар асосида таққослаб кўрсатилган;

8). Мавзуда демографик жараёнларнинг ҳолати, маъмурий-ҳудудий ёндашув, аҳолининг маданий-маиший турмуши, унинг ижобий ва салбий оқибатлари ҳамда Совет ҳукуматининг иқтисодий сиёсати, бу сиёсатнинг ташкилий асослари, ислоҳотларнинг ўтказилиши ва уларнинг натижалари илмий таҳлил қилинган;

9). Демография билан боғлиқ савдо муносабатлари, аҳолининг ўсишида ички ва ташқи савдонинг ўрни, озиқ-овқат таъминоти ҳамда иқтисодий зиддиятлар, халқ оммасининг норозилиги холисона баҳоланиб таҳлил этиб берилган;

10). Демографик жараёнлар таъсирининг асосий омили бўлган аёллар масаласидаги сиёсат, хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг хўжалик ҳаётидаги иштироки, ва ижтимоий муҳофаза этиш муаммолари, шунингдек, аёлларнинг соғлигини сақлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ муаммолар оилани режалаштириш ва бу соҳадаги саъи-ҳаракатларнинг натижалари манбалар асосида изоҳланиб илмий баҳоланган;

11). Бу даврнинг демографик хусусиятларидан бири ўзлаштирилган ерларда ташкил топган хўжаликларни ишчи кучи билан таъминлаш мақсадида, республика аҳолиси ички миграция жараёнларига тортилди. Қадимдан чорвачилик, суғорма деҳқончилик билан шуғулланган дашт ва тоғ олди ерларида истиқомат қилган аҳоли ўзлаштирилган ерларда ўтроқлашиб, пахтачилик билан шуғулланишга мажбур бўлди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига жиддий эътиборнинг ортиши билан, маҳаллий аҳоли қишлоқ ерларда жойлашиб, янги ташкил топган шаҳарларга мамлакатнинг турли минтақаларидан малакали ишчи сифатида кадрлар келтирила бошланди. Тадқиқотда булар ўз илмий таҳлилини топган;

12). Демографик жараёнларнинг таъсирини ўрганишда яна шу нарсалар аён бўлдики, совет ҳукумати миграция жараёнларини йўлга қўйиб, 20 га яқин халқларни Ўзбекистонга ҳудудига мажбурий тарзда кўчирди. Жумладан, Жанубий ҳудудларда ҳам олиб борилган қатағонлик сиёсати миллий асосларга таяниб эмас, балки ғоявий ва сиёсий мақсадларни кўзлаб амалга оширилди. Жанубий ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг мураккаблиги моддий имкониятлар чекланганлиги сабабли, республика ҳукумати бутун бошли халқларни қабул қилишга тайёр эмас эди. Натижада жанубий ҳудудларга кўчириб келтирилганларни жойлаштириш борасида жиддий муаммолар келиб чиқди. Тадқиқотда бу муаммоларнинг моҳияти очиб берилган;

13). Жанубий ҳудудларга кўчирилганларни уй-жой билан таъминлаш даражаси ва маиший муаммолари, бундан ташқари, махсус кўчирилганларни уй-жой билан таъминлаш қийинчиликлари кенг миқёсда халқларнинг кўчирилиши билан изоҳланади. Совет ҳукумати раҳбариятининг масъулиятсизлиги туфайли, жанубий ҳудудларга кўчирилган халқларга ажратилган маблағлар ҳар доим ҳам белгиланган жойларга етказилмаган ва мақсадли тарзда ишлатилмаган булар тадқиқотда илмий баён қилинган;

14). Ўзбекистон жанубий ҳудудларида ҳам ички ва ташқи миграция жараёнлари кучайиб, аҳоли миллий таркиби турлича бўлди. Тадқиқ этилаётган йилларда республикада мураккаб зиддиятли демографик вазият юзага келган эди. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари аҳолисининг ўсиши ва миллий таркибида катта ўзгаришлар содир бўлди. Аҳоли таркибига бошқа собиқ шўролар республикаларининг, шу билан бирга, Осиё ва Европа мамлакатларининг кўплаб миллат ва элатлари вакиллари келиб қўшилди. Тадқиқот ишида бу жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати таъсири ва сабаб-оқибатлари илмий баҳоланган;

15). Республикада маҳаллий аҳолиси ўртасида миграция ҳаракатининг сустлиги, ижтимоий таркибининг жуда секин ўзгариб бориши, аҳоли зич яшайдиган воҳаларда ушбу зичликнинг янада ошишига, шу жумладан, ортиқча меҳнат ресурслари сонининг янада кўпайишига сабаб бўлди. Республикадаги демографик жараён янада мураккаблашди. Тадқиқот жараёнида бу масалалар илмий жиҳатдан асослаб берилган;

16). Шунингдек, бу даврда республикалараро меҳнат ресурсларини ташкилий йўл билан оммавий кўчириш ишлари жараёнида аҳолининг турмуш тарзи, маданий қадриятлари, урф-одатлари, анъаналари етарли даражада ҳисобга олинмади. Шунинг учун кўп ҳолларда меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш, уларни ҳудудий тақсимлаш жараёнидаги хатоликлар натижасида, демографик сиёсат соҳасида турли ижтимоий-иқтисодий, миллий муаммолар ва норозиликлар келиб чиқдики, булар ҳам тадқиқот ишида илмий баён қилинган;

17). Демографик жараённинг ҳал қилувчи омили бўлган кадрлар сиёсатида советлар империяси марказий ҳокимият манфаатларидан келиб чиқиб иш тутди. Ҳудуд ишлаб чиқарувчи кучлар етказиб берувчи хом-ашё базасига айлантирилди, маҳаллий мутахассислар фаолияти, уларнинг шарт-шароити доимо иккинчи даражали иш сифатида қаралди. Республикада маҳаллий аҳолининг ўсиш суръати юқорилигига қарамай , ишчи кучларини меҳнат билан банд қилишга доир тадбир ва режалар меъёрий ишлаб чиқилмади. Бу каби салбий ҳолатлар тадқиқот ишида асосли таҳлил этилган;

18). Тадқиқот ишида демографик жараёнларни тарихий таққослаш асосида Совет тузуми сиёсатига хос бўлган марказни кучайтириш, республика миллий бойликларини империя марказига тўхтовсиз ташиш, халқни умумий тенгликда тутиб туриш, уларнинг меҳнатидан аёвсиз равишда фойдаланишнинг турли–туман воситаларини вужудга келтирганлик сиёсати манбалар асосида баён қилинди. Бу воситалар кадрларни қатоғон қилиш йўли билан мажбурлаш, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг аввалги режаларини яширин равишда сингдириш йўли билан фаол жорий этилганлиги илмий изоҳланган.

Умуман олганда, тадқиқ этилаётган йилларда Бухоро амирлиги, Россия мустамлакаси ва совет ҳукуматининг демографик жараёнлар масаласида амалга оширилган сиёсатининг моҳияти, мазмуни, ўзига хос хусусиятлари, фарқлари ҳамда тафовутларини илмий ўрганишдан келиб чиқиб, ушбу даврга илмий-якуний хулоса тақдим этилди. Демографик жараёнларни ўрганишда хўжалик тизими, аҳолининг талаб-эҳтиёжларини қондириш масаласида амалга оширилган ишлар, унинг натижалари, оқибатлари, белгиланган режа ва тадбирларни амалга оширишда юзага келган тўсиқлар ва уларнинг оқибатлари илмий таҳлил этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва унинг жанубий ҳудудлари билан боғлиқ демографик жараёнлар бу ерда кўп миллатли халқнинг таркибий шаклланишига сабаб бўлган.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет