XX асрнинг I-ярмида кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар воҳа аҳолисининг демографик ҳолатига жиддий таъсир ўтказган.
Аҳолининг механик ўсишига минтақадаги қолоқлик, аҳоли ўртасида тарқалган турли эпидемиялар ўзининг салбий таъсирини ўтказган.
Минтақа аҳолисининг турмуш тарзи ва машғулотидан келиб чиққан ҳолда воҳада миграцион жараёнлар ўзига хос тарзда кечган.
Аҳолининг кўпайиши ва яшаш тарзи минтақа аҳолисининг тарихий қадрятлари, этнографик хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолатда кечган.
Воҳада яшовчи аҳолининг тоғ ва тоғолди минтақасида яшовчи қисми хўжаликнинг аралаш типлари билан шуғулланган, бу эса аҳолининг турмушида ўзининг локал тарзда таъсирини ўтказган.
Воҳада яшовчи кўчманчи ва яримкўчманчи аҳоли ўзининг географик жойлашуви, турмуш тарзи, машғулоти ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ўзига хос маданият яратган.
Амирликнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан қолоқлиги Сурхон воҳаси аҳолисининг турмушига жиддий таъсир кўрсатган.
Минтақада туғилишнинг кўп бўлишига қарамасдан аҳолининг ўртасида ўлим холатларининг кўплиги ўртача умр кечириш жараёнининг пастлигига ижтимоий ҳаётдаги бир қатор омиллар ўзининг таъсирини ўтқазган.
III. БОБ. Ўзбекистон ССРнинг жанубий ҳудудларида аҳолининг миллий таркиби ва ижтимоий аҳволи