Аждод тили, авлод тили — давлат тили! 1989 йил 21 октябрь



бет1/2
Дата30.10.2022
өлшемі1,56 Mb.
#46218
  1   2

АЖДОД ТИЛИ, АВЛОД ТИЛИ — ДАВЛАТ ТИЛИ!
1989 йил 21 октябрь...
Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро бу кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилиниб, мустабид тузум ҳукмронлиги давридаёқ халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Ва шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, бу ҳужжат ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, асло муболаға бўлмайди.


Мутахассисларнинг фикрича, жаҳон аҳли бугунги кунда 7000 дан зиёд тилда гаплашар ва, буни қарангки, уларнинг фақатгина 200 га яқинида давлат тили ёки расмий тил мақоми мавжуд экан. Ўтмишда 9000 дан ортиқ тил мутлоқ йўқолиб кетганлиги ҳам асослантирилади. Бирор бир тилнинг яшаб қолишини таъминлаш учун ундан камида 1 миллион киши фаол фойдаланиши керак, дейди соҳа ўрганувчилари.
Муболаға қилмаётган бўлсам, бугунги кунда Ер юзида 50 миллионга яқин аҳоли ўзбек тилида сўзлашади. Бу рақамлар Она тилимизнинг умрбоқийлигини мустаҳкам белгилаб турувчи омиллардан сўзлайди, албатта.
Халқимизда «олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деган ибора бор. Буни мен бежизга келтирмаяпман ва у айнан биз Ўзбекистондаги миллатдошларга қарата айтилган аччиқ сўздай туюлаверади. Нимага дейсизми, чунки биз дунёларга дарс берган буюк аждодларимизнинг мутлоқ меросхўри бўла туриб, яъниким, Ўзбекистон аталмиш обод диёрда фаровон ҳаёт кечириб, юрт тупроғи соғинчи, тилдошлар ва элдошлар соғинчи нима эканлигини ҳис қилмаган ҳолда умргузаронлик қилиб келмоқдамиз. Энди тасаввурга ҳам бир эрк бериб кўринг: қанчадан-қанча ўзбеклар айни пайтда ер юзининг турли нуқталаридаги бошқа мамлакатларда муҳожирликда, бошқа тузум, бошқача тутумда ҳаёт кечириб келишмоқда. Аммо уларнинг айнан ўз тилига бўлган эҳтироми бизни уялтириб қўядиган даражада бутунлай ўзгача.
Узоққа бормайлик, ёнгинамиздаги афғонистонлик ўзбекларнинг она тилимизга юксак эътиборини кузатиб, хижолат тортиб кетасан, киши.
Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», деб белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳеч бир тилдан кам бўлмаган гўзал Она тилимиз ўз забонимизга тўлақонли қайтариб берилганига ва эркимиз қуёши бошимизда порлаб турганига ҳам нари-бериси билан 31 йил тўлди. Аммо бу давр ўзни таниб олмоқ учун асло камлик қилмайди!
Тўғри, бу йўсинда улкан эврилишлар содир бўлгани ва бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Хусусан, буюк аждодларимиз руҳи олдида юзимиз анча ёруғланди. Улардан қолган бемисл мерослар ўрганиляпти, тадқиқ этиляпти.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет