Тошкент давлат шарқшунослик институти ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



жүктеу 1.46 Mb.
Pdf просмотр
бет1/9
Дата24.12.2016
өлшемі1.46 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ 

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ 

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ  

ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ 

16.07.2013.Fil.09.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 

 

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ 

ПАЛУАНОВА ХАЛИФА ДАРИБАЕВНА 

ЭКОЛОГИК ТЕРМИНЛАРНИНГ ДЕРИВАЦИОН-СЕМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ 

(ЎЗБЕК, ҚОРАҚАЛПОҚ, ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛЛАРИ МИСОЛИДА) 

10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик  

ва таржимашунослик 

 

 

 

 

 

 

ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 

ТОШКЕНТ– 2016  



 

УДК: 80-312.1/.5 

 

Докторлик диссертацияси автореферати мундарижаси 



Оглавление автореферата докторской диссертации 

Content of the abstract of doctoral dissertation 

 

Палуанова Халифа Дарибаевна 



Экологик терминларнинг деривацион-семантик хусусиятлари 

(ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тиллари мисолида) ................  3 

 

 

Палуанова Халифа Дарибаевна 



Деривационно

-

семантические особенности экологических 

терминов  (на примере материалов узбекского, 

каракалпакского, английского и русского языков) ....................  31 

 

 

Paluanova Halifa Daribaevna 



Derivational-semantic peculiarities of ecological terms (on the 

example of materials in the Uzbek, Karakalpak, English and 

Russian languages) ….......................................................................  59 

 

 



Эълон қилинган ишлар рўйхати 

Список опубликованных работ 

List of publications ........…………………………………………...  85 

 

 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ 

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ 

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ  

ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ 

16.07.2013.Fil.09.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 

 

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ 

ПАЛУАНОВА ХАЛИФА ДАРИБАЕВНА 

ЭКОЛОГИК ТЕРМИНЛАРНИНГ ДЕРИВАЦИОН-СЕМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ 

(ЎЗБЕК, ҚОРАҚАЛПОҚ, ИНГЛИЗ ВА РУС ТИЛЛАРИ МИСОЛИДА) 

10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик  

ва таржимашунослик 

 

 

 

 

 

 

ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 

ТОШКЕНТ– 2016  



Докторлик  диссертацияси  мавзуси  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 

Маҳкамаси  ҳузуридаги  Олий  аттестация  комиссиясида  30.09.2014/В2014.5.Fil263 

рақам билан рўйхатга олинган. 

Докторлик диссертацияси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган.  

Диссертация  автореферати  уч  тилда  (ўзбек,  рус,  инглиз)  Илмий  кенгаш  веб-саҳифасининг 

www.tashgiv.uz

 

ҳамда «ZiyoNet» ахборот тармоғида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.  



 

Илмий маслаҳатчи: 

 

Боқиева Гуландом Ҳисомовна 

филология фанлари доктори, профессор 



Расмий оппонентлар: 

 

 

 

Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна 

филология фанлари доктори 

 

Муҳаммедова Саодат Худойбердиевна 

филология фанлари доктори 



Ҳошимов Ғанижон Мирзааҳмедович 

филология фанлари доктори 



Етакчи ташкилот: 

Жаҳон иқтисоди ва дипломатияси университети 

Диссертация  ҳимояси  Тошкент  давлат  шарқшунослик  институти,  Ўзбекистон  давлат  жаҳон 

тиллари  университети,  Ўзбекистон  миллий  университети  ҳузуридаги  16.07.2013.Fil.09.01рақамли 

Илмий  кенгашнинг  2016  йил  «____»  »______________»  соат  ___  даги  мажлисида  бўлиб  ўтади. 

(Манзил: 100047, Тошкент, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй. Тел: (99871) 233–45–21; факс: (99871) 233–52–24; 

e–mail: sharq_ilmiy@mail.ru.  

Докторлик диссертацияси билан Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Ахборот-ресурс 

марказида  танишиш  мумкин  (____  рақами  билан  рўйхатга  олинган).  Манзил:  100047,  Тошкент, 

Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй. Тел: (99871) 233–45–21.  

Диссертация автореферати 2016 йил «_____» _____________ куни тарқатилди.  

 (2016 йил «____»_____________ даги ___ рақамли реестр баѐнномаси).  

 

 



 

 

 

 

 

А.М.Маннонов 

фан  доктори  илмий  даражасини  берувчи  илмий  кенгаш 

раиси, филол. ф.д., профессор 

Қ.П.Содиқов 

фан  доктори  илмий  даражасини  берувчи  илмий  кенгаш 

котиби, филол.ф.д., профессор 

А.С.Лиходзиевский 

фан  доктори  илмий  даражасини  берувчи  илмий  кенгаш 

қошидаги илмий семинар раисив.б., филол.ф.д., профессор

 




КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) 

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Экологик соҳага 

оид  терминларни  тавсифлаш,  тиллараро  таҳлил  қилиш  ва  терминларни 

таржима қилиш хусусиятларини аниқлаш дунѐ тилшунослари олдида турган 

муҳим вазифалардан биридир. 

Президентимиз  таъкидлаганидек

«Ўзбекистонда  миллий  тилларни 



ривожлантириш  учун  кенг  шароит  яратилгани,  бугунги  кунда  юртимизда 

таълим  тарбия  муассасалари  ва  оммавий  ахборот  воситалари  етти  тилда 

фаолият  олиб  бораѐтгани  жамиятимиз  ҳаѐтида  миллатлараро  аҳиллик  ва 

ҳамжиҳатликни  мустаҳкамлашда  муҳим  омил  бўлмоқда.  Кейинги  йилларда 

мамлакатимизнинг  жаҳон  ҳамжамиятида  янада  чуқур  интеграциялашувини 

таъминлаш  мақсадида  чет  тилларни,  хусусан,  инглиз  тилини  ўқитишнинг 

комплекс тизими яратилиб, амалда кенг жорий этилмоқда»

1

.  



Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг 55-моддасида  ―Ер,  ер 

ости  бойликлари,  сув,  ўсимликлар  ва  ҳайвонот  дунѐси  ҳамда  бошқа  табиий 

заҳиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки 

улар давлат муҳофазасидадир‖, деб белгилаб қўйилган.  

Инсонни  таҳдидга  солувчи  экологик  глобал  муаммолар  маълумоти 

бўйича 37% ни,  маҳаллий  мазмундаги  муаммолар  эса 63%ни  ташкил  этади. 

Одамларнинг 28% ни айни дамдаги экологик ҳолат қизиқтирса, 38% ни яқин 

келажакдаги  экологик  аҳвол  ва  34%  ни  узоқ  келажакдаги  экологик 

башоратлар  қизиқтирган.  Бундан  кўринадики,  аҳолининг  72%  келажак 

экологияси  билан  қизиққан.  Экологик  билимлар  бўйича  олиб  борилган 

тадқиқотлар  инсонлар  учун  мотивацион  омил,  яъни  қатъий  ишонч 

ҳаракатланишга боғлиқ эканлигини эътироф этади. Муаммоларнинг ечимини 

топишда  илм-фаннинг  кўп  соҳалари  шу  жумладан,  тилшуносликка  оид 

билим  ва  тажрибага  эга  бўлиш  заруратга  айланган.  Экологик  муаммоларни 

бартараф  этиш  учун  олиб  борилаѐтган  халқаро  ва  маҳаллий  тадқиқотларда 

қўлланиладиган  экологик  терминлар  турли  тизимли  тилларда  мазмунан бир 

маънони англатиши мақсадга мувофиқдир. 

Экологик  терминларни  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларида 

қиѐсий  тадқиқ  қилиш  тиллар  терминшунослигининг  назарий  асосларини 

такомиллаштиради.  

Ўзбекистон  Республикасининг  Президентининг  2016  йил  13  майдаги 

ПФ-4794-сон  «Алишер  Навоий  номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва 

адабиѐти  университетини  ташкил  этиш  тўғрисида»ги  Фармони,  2013  йил             

27  декабрдаги  ЎРҚ-363-сон  «Экологик  назорати  тўғрисида»ги  Қонуни, 

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2015  йил  8  октябрдаги 

287-сон  «Жамоатчилик  экологик  назоратини  амалга  оширишга  доир 

намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари мазкур фаолиятга 

тегишли  бошқа  меъѐрий-ҳуқуқий  ҳужжатларда  белгиланган  вазифаларни 

амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.   

                                                           

1

ЎзР  Президентининг  2016  йил  13  майдаги  «Алишер  Навоий  номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва 



адабиѐти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон  Фармони /Lex.uz. 



Тадқиқотнинг  республика  фан  ва  технологиялари  ривожланиши- 

нинг  устувор  йўналишларига  боғлиқлиги.  Диссертация  тадқиқоти 

республика фан ва технологиялар тараққиѐтининг: I «Демократик ва ҳуқуқий 

жамиятни  маънавий-ахлоқий  ва  маданий  ривожлантириш,  инновацион 

иқтисодиѐтни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.  



Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи

2

.  


Экологик  терминларининг  структуравий,  семантик,  функционал-

дистрибутив,  когнитив-концептуал  тадқиқи  масаласига  оид  илмий 

изланишлар  жаҳоннинг  етакчи  илмий  марказлари  ва  олий  таълим 

муассасаларида  олиб  борилмоқда,  жумладан,  Oxford  University  (Буюк 

Британия),  Cambridge  University  (Буюк  Британия),  Humboldt  Universitat 

(Германия), the University of Sorbonne (Франция), Kiofo University (Япония), 

National  University  of  Seoul  (Жанубий  Корея),  Марказий-Европа 

университети ва «Очиқ жамият» институти (Будапешт, Венгрия), Manchester 

University (Буюк Британия), Жоржия университетининг экология инсититути 

(АҚШ),  Massachusets  Institute  of  Technology  (АҚШ),  Indiana  University 

(АҚШ),  Москва  давлат  университети  (Россия),  Москва  давлат  лингвистика 

университети  (Россия),  Беларусь  давлат  экология  университети  (Беларусь), 

Хитой  Фанлар  Академиясининг  ботаника  институти  (Хитой),  Ўзбекистон 

давлат жаҳон тиллари университети (Ўзбекистон). 

Экологик  терминларга  оид  жаҳонда  олиб  борилган  тадқиқот 

натижасида  бир  қатор,  жумладан,  қуйидаги  илмий  натижалар  олинган: 

экотерминларнинг  лингвистик  мавқеи,  унинг  шаклланиш  ва  ривожланиши 

илмий  асосланган  (Cambridge  University,  Буюк  Британия);  экологик 

терминларнинг  таржима  ва  изоҳли  луғатлари  назарий  жиҳатдан  асосланган 

(Massachusets  Institute  of  Technology,  АҚШ),  лексикографик  назария  ва 

амалиѐтини  ѐритиб  бериш  ишлари  такомиллаштирилган  (Oxford  University, 

Буюк  Британия);  экотерминларнинг  термин  сифатида  тилни  бойитишдаги 

моҳияти  аниқланган  (Humboldt  Universitat,  Германия);  тилшуносликда 

экотерминларнинг  дискурсдаги  таҳлили  илмий  асосланган  (Москва  давлат 

университети,  Россия;  Москва  давлат  лингвистика  университети,  Россия); 

ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларидаги  экологик  терминлар 

деривацион  тамойили  илмий  асосланган  (Ўзбекистон  давлат  жаҳон  тиллари 

университети; Ўзбекистон). 

 

Бугунги  кунда  жаҳон  миқѐсида  терминшунослик  бўйича  қатор, 



жумладан,  қуйидаги  устувор  йўналишларда  тадқиқотлар  олиб  борилмоқда: 

экологик  терминларнинг  семантик,  структуравий  ва  лексик  қатламларини 

турли  тизимли  тилларда  таҳлил  қилиш;  экологик  соҳада  таржима 

луғатларини такомиллаштириш; ѐш авлодда экологик билим ва тафаккурини 

шакллантириш;  экологик  терминлар  деривацион  хусусиятларининг  инглиз, 

француз, немис ва рус тилларига ўзлашган қатламини аниқлаш. 

                                                           

2

 http//www.edu.uz; britishcouncil.org; internauka.ru; micros.uz; actsudent.org; educationusa.info; 



americanenglish.state.gov  ва бошқа манбалар 



 

Муаммонинг  ўрганилганлик  даражаси.  Мавзуга  бағишланган 

тадқиқотлар  сифатида  Ал-Хоразмий,  Абу  Наср  Форобий,  Абу  Райҳон 

Беруний,  Маҳмуд  Кошғарий,  Юсуф  Хос  Ҳожиб,  Алишер  Навоий, 

Заҳириддин  Муҳаммад  Бобур  ва  бошқа  мутафаккирларнинг  асарларини 

келтириш  мумкин.  Бу  асарларда  сув,  ҳаѐт,  ҳаво  ва  ўсимлик  табиат  ва 

тирикликнинг  асоси  эканлиги  билан  экологик  сўзларнинг  қўлланилиши 

кузатишимиз мумкин. 

Қадимги  ўзбек  тилининг  география  ва  экологияга  оид  лексикаси 

Заҳириддин  Муҳаммад  Бобурнинг  «Бобурнома»  асарида  ўз  аксини  топган

3



Унда  ўлка,  иқлим,  об-ҳаво,  обиҳаѐт,  чакалакзор  каби  эколексикалар 

қўлланилган.  

Қорақалпоқ  тилида  бу  лексик  қатлам  халқ  достонларида  ўз  аксини 

топган,  масалан:  ҳаўа  райы,  дүт  тоғайлық,  таўлық  таслық,  жаўынлы, 

шөлистан, нәлше, қудық, булақ, ойпатлық ва ҳоказо.  

Экологик терминлар ҳозирги вақтда кўплаб тилшуносларнинг тадқиқот 

объектига  айланган.  Жумладан,  E.  Haugen  ўзининг  монографиясида 

тилшуносликнинг  янги  йўналиши  ҳисобланган  эколингвистика  ва  унинг 

вазифаларини  батафсил  ѐритиб  берган

4

,  В.В.  Колошьян  ўзининг  номзодлик 



ишида  француз  публицистик  матнида  экологик  тематикага  оид  мавзуларни 

ўрганган  бўлса

5

,  И.Г.  Гусеванинг  тадқиқотида  балиқчиликка  оид  экологик 



терминларнинг  когнитив-дискурсив  йўналишда  таҳлил  этилган;  И.В. 

Верегитина рус тилидаги экотерминларнинг деривацион-семантик аспектига 

эътибор  қаратган;  Э.А.  Галиева  татар  тили  эколексикасининг  грамматик 

хусусиятларини  ҳар  томонлама  ўрганиб  чиққан;  Н.Н.  Крючкованинг  илмий 

ишида  француз  тилидаги  публицистик  экоматнларнинг  лексик  таркиби 

тадқиқ  этилган;  М.А.  Ковязинанинг  илмий  иши  икки  тиллик  экологик 

тезаурус  луғатнинг  функционал  моделига  бағишланган  ва  таҳлил  қилинган; 

Е.А. Латышевскаянинг тадқиқот иши инглиз тилидаги экология тизимининг 

                                                           

3

Бобурнома.  Китоб-з-закот  –  Тошкент,  1989;  Машрабов  З.,  Шоакрамов  С.  Асрларни  бўйлаган  Бобур.  – 



Тошкент, 1997.   

4

 E. Haugen. The ecology of language. Standford. CA, Standford University Press. 1972.- p. 27-51 



5

Қаранг:  Колошьян  В.В.  Лексикостилистическая  характеристика  французских  публицистических 

текстов экологической тематики. Автореф. дисс. ...канд. филол. наук. – Москва, 2007; Гусева И.Г. 

Когнитивно-дискурсивный  анализ  межотраслевой  экологической  терминологии  в  области 

рыбного  промысла.  Автореф.  дисс.  ...канд.  филол.  наук.  –  Калининград,  2004;  Верегитина  И.В. 

Терминология  системного  комплекса  научных  экологических  знаний:  деривационно-

семантический  аспект.    Автореф. дисс. ...канд. филол. наук.   – Москва, 2006; Крючковой Н.Н. 

Лексико-семантические,  словообразовательные  и  структурные  особенности  экотерминов  в 

русском и немецком языках. Автореф.дисс. ... канд.филол.наук. – Москва, 2006; Верегитина И.В. 

Терминология  системного  комплекса  научных  экологических  знаний:  деривационно-

семантический  аспект.  Автореф.дисс.  ...  канд.  филол.  наук.  –  Москва,  2006;  Ковязина  М.А. 

Функциональная  модель  двуязычного  экологического  словаря-тезауруса.  Автореф.дисс.  ...  канд. 

филол.  наук.  –  Тюмень,  2006;  Латышевская  Е.А.  Становление  и  развитие  системы  экологии  в 

английском языке. Автореф.дисс. ... канд. филол. наук. – Омск, 2012; Горохова Е.М. Особенности 

становления терминосистемы «экология почвы» в английском и русском языках. Автореф.дисс. ... 

канд.  филол.  наук.  –  Москва,  2007;  Жабо  Н.Н.  Экотерминосистема  французского  и  русского 

языков:  структура,  семантика,  особенности  и  способы  перевода.  Автореф.  дисс.  ...  канд.  филол. 

наук. – Москва, 2015. 



шаклланиш  ва  ривожланишини  тарихий  жиҳатдан  босқичларга  бўлиб 

ўрганган  бўлса,  Е.М.  Горохова  инглиз  ва  рус  тилларидаги  «ер  экологияси» 

терминлар  тизимининг  шаклланиш  хусусиятларининг  ўзига  хос  ва  фарқли 

жиҳатларини  ажратиб  кўрсатиб  ўтган;  Н.Н.  Жабо  француз  ва  рус 

тилларидаги  экотерминларнинг  структураси,  семантика  ва  уларни  таржима 

қилиш  хусусиятларини  тадқиқ  қилган;  Х.  Жамалхановнинг  тадқиқот  иши 

биологияга  оид  терминларни  тадқиқ  этган  бўлиб,  бунда  муаллиф  мазкур 

терминларнинг  энг  қадимий,  умумтуркий  қатламларни  аниқлаган

6



Қорақалпоқ  терминшунос  олими  М.  Бурановнинг  диссертациясида 

чорвачилик терминлари ва уларнинг ясалиш хусусиятлари тадқиқ қилинган

7



М.Д.  Қурбонова  қорақалпоқ  тилидаги  ва  Қорақалпоғистон  топонимлари 



таркибида  қўлланиладиган  географик  терминларни  тўплаш,  уларнинг 

тарихий илдизларини аниқлаш, мавзуга оид гуруҳларга ажратиш ва семиотик 

хусусиятларини  аниқлаган.  Қайд  этилган  манбалар  экологик  терминлар 

назарияси ҳамда ясалиш хусусиятларини ўрганишда муҳим илмий ва амалий 

аҳамиятга эга.  

Лекин экологик терминларнинг турли тизимли тилларда қиѐсий планда 

тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.  

Диссертация  мавзусининг  диссертация  бажарилаётган  илмий- 

тадқиқот  муассасасининг  илмий-тадқиқот  ишлари  билан  боғлиқлиги. 

Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 

илмий-тадқиқот  ишлари  режасининг  ИОТ-2016-1-15  «Экология  ва  табиатни 

муҳофаза қилиш фанидан рус ва ўзбек тилларида электрон дарслик яратиш» 

(2016) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида бажарилган.  

Тадқиқотнинг  мақсади  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларидаги 

экологик  терминларнинг  синтактик-,  лексик-,  семантик-  ва  номинатив- 

деривацион хусусиятларини очиб беришдан иборат. 

Тадқиқотнинг  вазифалари  турли  тизимли  тилларда  экологик 

терминларнинг: 

 тилшуносликда ўрганилишини ѐритиб бериш; 

деривацион тамойилларни аниқлаш; 

синтактик-деривацияларни ишлаб чиқиш; 

лексик-деривацияларни аниқлаш; 

семантик-деривацион хусусиятларини очиб бериш; 

номинатив-деривацион белгиларини  ѐритиб бериш; 

ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  турли  тизимли  тилларидаги  экологик 

терминларга таъсир этувчи объектив сабаб ҳамда омилларни илмий асослаш; 

ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларига  ўзлашган  экологик 

терминларнинг ясалиш ресурсларини  аниқлаш; 

кўп тилли махсус таржима луғатини яратиш.  

                                                           

6  Джамалханов Х.  Из истории  формирования и  развития узбекской ботанической    терминологии.  Автореф. 

дис. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1968. 

7  Қаранг:  Буранов    М.  Қорақалпоқ  тилидаги      географик  терминларни  лексик-грамматик  хусусиятлари. 

Филол.фанлари  номзоди…дис.  автореф.  –  Т.,1972;  Қурбонова    М.Д.    Қорақалпоқ  тилидаги      географик 

терминларни лексик-грамматик хусусиятлари. Филол.фанлари номзоди…дис. автореф. – Н. 2011;  




Тадқиқотнинг  объекти  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларида 

экологик терминлар. 



Тадқиқотнинг  предмети  турли  тизимли  тилларда  экологик 

терминларнинг  синтактик-,  лексик-,  семантик-  ва  номинатив-деривацион 

хусусиятлари. 

Тадқиқот  усуллари.  Диссертацияда  тавсифий,  қиѐсий-типологик, 

тарихий-этимологик,  компонент  таҳлил,  семантик  майдон  таҳлили, 

лингвостатистик методлар каби тадқиқот ва таҳлил усуллари қўлланилган.  

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 

илк  бор  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларидаги  экологик 

терминларнинг деривацион тамойиллари аниқланган;  

ўзбек  ва  қорақалпоқ  тилларидаги  экологик  терминларнинг  белгилари, 

дискурсда  прагмалингвистик  воқеаланиши  ва  тарихий  шаклланиши  илмий 

асосланган;  

мустақил  терминологик  тизим  сифатида  турли  тизимли  тиллардаги 

экологик  терминларнинг  лексик-,  синтактик-,  семантик-  ва  номинатив-

деривацион  хусусиятлари очиб берилган;     

экологик  терминларнинг  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва  рус  тилларига 

ўзлашган қатламининг миқдорий кўрсаткичи аниқланган; 

Тадқиқотнинг амалий натижаси: 

чет  тилини  ўрганишда  экологик  терминларнинг  деривацион  тизимини 

ривожлантириш 

ва 


қиѐсий 

атамашунослик 

тамойилларини 

такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган; 

 экологик  терминлар  бўйича  таҳлил  қилинган  материаллар  асосида 

мутахассис  ва  талабалар  учун  «инглизча-русча-ўзбекча-қорақалпоқча 

экологик терминлар» таржима луғати яратилган. 

Тадқиқот  натижаларининг  ишончлилиги  чиқарилган  хулосаларнинг 

қатъийлиги,  муаммонинг  аниқ  қўйилиши,  ишда  қўлланилган  ѐндашув  ва 

усуллар, фактик тил материали ва мутасадди ташкилотлар тавсиясига кўра чоп 

этилган  луғатлар,  полиграфик  ҳамда  электрон  нашр  маҳсулотларидан 

олинганлиги 

ва 


натижаларнинг 

ваколатли 

тузилмалар 

томонидан 

тасдиқланганлиги билан изоҳланади.  

Тадқиқотнинг  натижаларининг  илмий  ва  амалий  аҳамияти

Тадқиқотнинг  илмий  аҳамияти  шундан  иборатки,  унинг  натижалари 

экологик  терминларнинг  тилдаги  мавқеини  кўрсатиб  беради  ва  қиѐсий 

терминология  соҳасининг  тадқиқот  тамойилларини  янада  бойитади. 

Диссертацияда  келтирилган  фикр-мулоҳазалар  ўзбек,  қорақалпоқ,  инглиз  ва 

рус  тилларининг  терминологик  тизимини  ѐритишда  илмий  манба  сифатида 

хизмат қилади.  

Тадқиқот  натижаларининг  амалий  аҳамияти  экологлар  ва  экологик 

фаолият  билан  боғлиқ  бўлган  мутахассислар  амалий  ва  илмий 

изланишларида  материал  сифатида,  таржимонлар  эса  қўлланма  сифатида 

фойдаланишлари  мумкин.  Шунингдек,  термин  назарияси,  қиѐсий 

терминология,  ѐзма  ва  оғзаки  таржимага  оид  махсус  курсларда 

«Лексикология»,  «Таржима  назарияси»  каби  фанларни  ўқитиш  жараѐнида 


10 

ҳам  кенг  фойдаланиш  мумкин.  Ишда  таҳлил  қилинган  эколексемалар 

келгусида  экологик  соҳада  яратиладиган  луғатлар  учун  манба  сифатида 

хизмат қилади. 



Каталог: 2016
2016 -> Сайын мұратбеков
2016 -> Мектептің педагогикалық тақырыбы: Оқу және тәрбие қызметіндегі білікті
2016 -> ӘБ жұмысының 2015-2016 оқу жылының талдау нәтижелері
2016 -> Арнаулы бiлiм министрлiгi
2016 -> Филология кафедрасы
2016 -> І. Жансүгіров атындағы жму хабаршысы №2-3 /2013
2016 -> Семинар топтама алматы, 2016
2016 -> «Европа және Америка елдерінің қазіргі заман тарихы» пәнінен
2016 -> Бірінші межелік бақлауға арналған тапсырма
2016 -> Пәннің мақсаты мен міндеттері


Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9


©emirsaba.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет