Алматы «Сардар» баспа үйі



Pdf көрінісі
бет20/37
Дата21.03.2017
өлшемі1,87 Mb.
#10063
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37

ПИРТ  тақл.  с.  Игна,  мих  каби  нарсалар  санчилганда  ëки  тортиб 
олинганда, данак ва ш. к. нарсалар ситиб чиқарилганда эшитиладиган товуш 
ҳақида. Игна пирт этиб санчилди. Олча данаги пирт этиб учиб кетди. 
ПИРҚ  тақл.  с.  Бурун  тортганда  ëки  йиғлаганда  димоғдан  чиқадиган 
узуқ-узуқ овоз ҳақида. 
ПИШ-ПИШ  ІІ  тақл.  с.  Бурундан  нафаснинг  бỹғилиб,  сиқилиб 
ỹтаëтганида ҳосил бỹлган товуш ҳақида. Пиш-пиш ухломоқ. ▬ Áлихон жим 
қурди чордона, Қур-қур тортди чилимни бирпас. Сиғмай кетди гỹë кенг уйга. 
Пиш-пиш олди чуқур бир нафас. (Ҳ. Пỹлат.). 
ПИҚ тақл. с. Кулганда ëки йғлаганда томоқдан портлаб чиққан қисқа, 
бỹғиқ товуш ҳақида. Раъно онасининг сỹзи билан пиқ этиб кулди. (А.Қодирий 
Меҳробдан чаëн.). Анзират кампир пиқ этиб йғлаб юборди. (А.Мхтор, Опа-
сингиллар.).

158
ПИҚИР  тақл.  с.  Кулги  ëки  йиғидан  ỹзини  тута  олмай  қолганда 
чиқариладиган қисқа, паст товуш ҳақида. Пиқир этиб кулмоқ. 
ПОП  ІІ  тақл.  с.  Бирор  нарсага  юшмоқроқ  нарса  билан  урилганда 
чиқадиган товуш ҳақида. Қопқоқ поп этиб ëпилди. 
ПУФ тақл. с. Икки лаб орасидан кучли босим билан ҳаво чиқарганда 
эшитиладиган товуш ва шу ҳаракатнинг ỹзи ҳақида.( Мулла Саид Жалолхон) 
..  бурнига  қỹнган  пашшани  қỹлидаги  рỹмолча  билан  қỹриш  малол  келди 
шекилли,  остки  лабини  чỹзиб  “пуф”  деди.  (А.Қаҳҳор,  Башорат.).  [Гулнор
ëнидаги чироғни “пуф” деб ỹчирди. Ойбек, Кутлуғ қон. 
ПУК  ІІ  тақл.  с.  Ичи  бỹш  ëки  кавак  нарсани  урганда,  қиздирилмаган 
чилдирмани  чертганда,  юрак  тепиши  ва  ш.к.  холларда  чиқадиган  товуш 
ҳақида. Пишган қовоқ чертилса пỹк этади. 
ТАК 1 тақл. с. Чилдирма, ноғора каби нарсаларни чертганда, чỹп билан 
урганда  чиқадиган  товуш  ҳақида.  Фақат  ғижжакчигина  камон  тортар, 
чилдирмачи  ҳар  заманда  бир  “так”  этиб  чертиб  қỹяр.  (С.Аҳмад,  Чỹл 
бургути.). 
2 от Ноғоранинг жаранглироқ овоз берадигани; тақтум.
ундс. Отни тỹхтатиш учун ишлатиладиган ундалма. “Так”, деди-ю 
“чувҳа” деди, жỹнади. Қоражон ỹз йулидан қолмади. “Алпомиш”. 
ТАП  1  тақл.  с.  Икки  нарсанинг  бир-бирига  урилиши  ëки  бирор 
нарсанинг ерга зарб билан тушувидан ҳосил бỹладиган бỹғиқ товуш ҳақида. 
Олма тап этиб ерга ташлади. Ỹқ варанглади. (Ҳ. Ғулом, Машьал.). 
ТАПИР-ТУПУР тақл. с. Кỹп ва бетариб тушаëтган қадам товуши, “тап-
тап” овоз ҳақида. Бир оздан кейин жуда кỹп от тақаларининг тартибсиз 
тапир-тупури эштилди.(Ҳ.Ғулом, Машъал.) Жуда яқин келиб қолган тапир-
тупурдан,  бир-бирига  асло  ỹхшамаган  “ба-ба”,  “ма-ма”  лардан  бутун 
атроф  ларзага  келарди.  (С.Анорбаев,  Оқсой.).  Эрталаб  ҳовлида  эркаклор 
топир-тупури бошланди! (Ҳ. Ғулом, Мащъал.). 
ТАППА  тақл.  с.  “Тап”  эттан  товуш  чиқариб  урилишни,  тушишни 
ифодалайди. Ỹзини таппа ташламоқ. Таппа босмоқ. ▬ Пирнафас ака ỹзини 
ëстиққа  таппа  ташлади.  (Ж.Шарипов,  Хоразм.)  Шакархон  уйига  лоҳас 
тортиб  қайтди-да,  ариқ  бỹйидаги  сỹрига  тапла  ëнбошлаб,  чуқур  нафас 
олди.(Ҳ.Назар,  Ỹтлар  туташганда.).  Шу  пайт  мотор  таппа  ỹчиб  қолди. 
(Ш.Ғуломов, Азим дарëман дебон.). 
ТАР ІІ тақл. с. Тариллаган овоз ҳақида. Алижон исқирт, зил тỹшакни 
уйдан олиб чиқиб, ҳовлининг бир бурчагига улоқтирган эди, унинг бир томони 
тар этиб йиртилиб, ичидан пул сочилиб кетди, (Мирмуҳсин, Чиниқиш.). 
ТАРР тақл. с. Газмол йиртилган ва шунга ỹхшаш овоз ҳақида. Яктак 
тарр этиб йиртилди. ▬ Рỹпарадаги ỹйнинг томидан “тарр” этган товуш 
эштилди. Қизил аскар зинага йиқилди. (А.Қаҳҳор, Олтин юлдуз.). 

159
ТАСИР-ТУСУР  тақл.  с.  Кетма-кет  такрорланувчи  тасирлаган  товуш 
ҳақида.  Орқада  от  туëқларининг  тасир-тусури  эштилди.  (С.Анорбоев, 
Оқсой.).  Дайди шамол.. отилиб турган ỹқларнинг тасир-тусур овозини олиб 
келади. (М.Муҳамедов, Қаҳрамон изидан.) 
ТАҚ тақл. с. Икки қаттиқ нарсанинг бир-бирга зарб билан урилишидан 
ҳосил бỹладиган товуш ҳақида. Ëнғоқ тақ этиб тошга урилди. Эшик тақ этиб 
ëпилди. ▬ Бошлик трубкани яна тақ этиб қỹйди. Худди катта бир ишни қойил 
қилган одамдек, қандайдир димоғ билан хỹрсинди. (С.Зуннунова, Гулхан.) Зокир 
қỹлидаги қадаҳни тақ этказиб столга қỹйди. (П.Қодиров, Уч илдиз.) 
♦ Пешанаси тақ этиб деворга тегди ỹз билганидан қолмай охири иши вой 
бỹлди. Пешананг деворга тақ этиб теккандан сỹнггина кỹзинг очилди.Тақ этса 
эшикка  қарамоқ  кимсани  интизорлик  билан  кутмоқ.Муҳаррамнинг  тоқати 
тоқ. Элмуроднинг йỹлига кỹзи тỹрт эди. Тақ этса, эшикка қарарди. (Шуҳрат, 
Шинелли йиллар.). 
ТАҚА-ТАҚ  тақл.  с.  Бир  мъëрдаги  тез  ҳарақатдан,  урилишдан  ҳосил 
бỹдадиган овоз, шовқин ҳақида. Поезднинг “тақа-тақи” кишини мудратарди. 
ТИҚИР-ТИҚИР  тақл.  с.  Қаттиқ  нарсага  кучсизроқ  уриш  ëки  урилиш 
натижасида ҳосил бỹладиган қисқа-қисқа, кескин кучсиз овоз ҳақида. Сичқон 
тиқир-тиқир қилиб ниманидир кемирмоқда. ▬ Жимит хонада тарновлардан 
тушаëтган  сувнинг  шитирлаша,  том  тунукаларининг  тиқир-тиқири  ва 
борлиқни  қамроб  олган  мулойим,  аммо  салобатли  ëмғир  шовури  эштилиб 
турарди. (П.Қодиров, Уч илдиз.) 
ЧАРС  1  тақл.  с.  Муз,  ойна,  чинни  қаби  нарсаларнинг  синишидан 
чиқадиган товушлар ҳақида. Ойна чарс этиб синди. Муз чарс этиб ëрилди. 
ЧАТИР-ЧУТУР тақл. с. Қуруқ ỹтиннинг ëнишидан чиқадиган товушга 
тақлидни билдиради. Гулханнинг чатир-чутури.
ЧАҒИР-ЧУҒУР  тақл.  с.  1.Қушларнинг  баравар  сайрашидан, 
чуғурлашидан  чиқадиган  бетартиб  овози  ҳақида.  Аллақаердан  учиб  келган 
қушларнинг  чағир-чуғур  сайрашигина  эшитилади.  (З.Фатхуллин,  Сỹнмас 
юлдуз.). 
2  кучма  Бетартиб,  бақириб-чақириб  сỹзлашув,  олағовур  сухбат  ҳақида. 
Қизлар бир-бирларига гап бермай чағир-чуғур билан овқатлана бошладилар. 
(Ойбек, О. В. Шабадалар.)
ЧАҒ-ЧАҒ тақл. с. Зағча, қарға сингари қушларнинг овози ҳақида. 
ЧИРТ  1  тақл.  с.  Ип  узилишни,  чỹ  пнинг  синиши  ва  ш.  к.дан  ҳосил 
бỹладиган  кескин  товушлар  ҳақида.  Ип  чирт  узилди.  ▬  Шербек  тишлари 
орасидан чиқариб чирт этказиб тупурди. (С.Анорбоев, Оқсой.). [Ҳожибой ака
гуллардан бирини чирт этказиб узиб димоғига яқинлаштирди. (С. Шокаримов, 
Сергак кишилар.). [Аллон:] Эҳ .. бир замонлар шу даланинг мирзатнраги эдим, 
довул бошланди – чирт синдим. (А.Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси.). 

160
ЧИТИР 1 тақл с. Қуруқ хашак ëнганда чиқадиган товушга ỹхшаш кучсиз 
товушлар ҳақида. Хашак читир этиб аланга олди.
ЧИҚ  тақл.  с.  Томчининг  урилиши,  баъзи  қушларнинг  сайраши  ва  ш. 
к. га ỹхшаш товушлар ҳақида. Қулф чиқ этиб очилди. Чумчуқ чиқ этди. ▬ 
Аҳмад чỹчиб ỹрнидан турди, қулоғидаги қалам ерга чиқ этиб тушди.( Ҳ.Назир, 
Сỹнмас чақмоқлар.). Онам, томчининг ҳар “чиқ” этгани бир кунлик умрнинг 
чиққани, дейдилар. (П.Турсун, Ỹқитувчи.) 
ЧИҚИР тақл. с. Майда тош, чинниëки кичик металл буюмларнинг бир-
бирига урилиши ва ш.га ỹхшаш товулар ҳақида.
ЧИҒ тақл. с. Баъзи қушларнинг овози ҳақида. Қарқуноқ чиғ этиб оғзини 
очди. 
ЧУРР  тақл.  с.  Қоровул  хуштаги  оаозига  ỹхшаш  товушлар  ҳақида. 
Тỹполон бошланди. Шу пайт “чурр” этиб ҳуштак чалинди-ю, билагига қизил 
боғлаган учта дружиначи етиб келди. (М.Худойқулов, Оҳанграбо ахтариб.). 
ЧУЛП  тақл.  с.  Нарсаларнинг  сувга  урилиши,  бỹса  олиш  ва  ш.  к. 
харакатлардан  ҳосил  бỹладиган  товушлар  ҳақида.  Унинг  [Чиннихоннинг
оëғи  тагидан  кỹчган  бир  тош  тиниксувга  чỹлп  этиб  тушди.  (П.Қодиров, 
Юракдаги қуëш. У.). [Абдураҳмоновикки қỹлини белидан ỹтказиб, қучоқлаб 
чỹлп этиб юзидан ỹпди.( М.Муҳамедов, Қаҳрамон изидан.) 
ШАЛДИР-ШУЛДИР 1 тақл. с. Сув тез оққанда ҳосил бỹладиган овоз 
ҳақида. Шалдир-шулдир сув оқар, Қỹшиғи менга ëқар. (Ш.Саъдулла.)
2  кỹчма  Сир  сақламайдиган,  бор  гапни  тỹкиб  соладиган;  дали-ғули. 
Шалдир-шулдир йигит. ▬ Тожимат ака.. кỹнглида кири йỹқ, шалдир-шулдир 
одам эди. (С.Анорбоев, Оқсой,) Ҳақиқатан ҳам бу шалдир-шулдир кекса киши 
ҳормас-толмаслиги билон барчага ибраи кỹрсата бошлади. (Ж.Абдуллахонов, 
Тỹфон.) Гапинг тỹғри, қизим. Сен бир қоп ëнғоқдай шалдир-шулдир эдинг, 
опанг ҳам шỹх, қақилдоққина эди. (Ойбек, Қутлуғ қон.). 
ШАЛОП тақл. с. Бирор нарсанинг сув, лой каби суюқлиққа тỹсатдан 
тушиб  кетишидан  ҳосил  бỹладиган  товуш  ҳақида.  Шалоп  этиб  сувга 
йиқилмоқ.  –  Унчалик  эмас!  –  деди  Элмурод  ва  кỹлмак  сувга  оëғини  шалоп 
этиб босиб олди. (П.Турсун, Ỹқитувчи.). [Қỹзибойëн бағирдағи буталарга 
илина-илина,  умбалоқ  ошиб  бориб,  кỹлга  шалоп  этиб  тушди.  (Ҳ.Назир, 
Сỹнмас чақмоқлар.) 
ШАПИР-ШУПУР  1  тақл.  с.  Шапиллаган  товуш  ҳақида;  шап-шап, 
шап-шупШапир-шупур сув кечмоқ. 
рвш Тезлик билан, тезда, тез, жадал. Овқатни шапир-шупур емоқ. ▬ 
– Ойи, жуда гап кỹп,.. – дейман ариқ сувида шапир-шупур ювиниб. (Ойбек, 
Болалик.). 
ШАР ІІ тақл. с. 1 Газмолнинг куч билан йиртилишидан ҳосил бỹлган 
товуш ҳақида. Сурп шар этиб йиртилди. 

161
2  Суюқликнинг  шилдат  билан  оқишидан  ҳосил  бỹладиган  товуш 
ҳақида. У қозонга бир пақир сувни шар этказиб қуйб юборди. 
ШАРАҚ тақл. с. Тош, темир каби қаттиқ нарсаларнинг урилишидан 
ҳосил бỹлган овоз ҳақида. Шарақ этмоқ. Қоса шарақ этиб синди. Кỹча 
эшик шарақ этиб очилди.
ШАРТ ІІІ тақл. с. 1 Кескин ҳаракат ëки бирор нарсанинг ури лиши 
ëки узилишидан ҳосил бỹладиган овоз ҳақида. Икки-уч қамчидан сỹнг толга 
боғланган  тизгин  шарт  этиб  узилиб  кетган,  [Отабек]  боя  юриб  кетган 
отини ỹткинчилардан биттасининг боғлаб турганини эслади. (А.Қодирий, 
Ỹтган  кунлар.).  “Чоргоҳ”  тугагандан  кейин  Мансур  полвон  зегнидаги 
чопонини шарт ечиб, Эҳсонхонға кийдирди. (А.Эшонов, Чоргоҳ.).
ШАТИР тақл. с. 1 Қуруқ шох-шабба, қамиш кабиларнинг ҳаракатта 
келишидан ҳосил бỹлган товуш. 
2 Ỹйлаб ỹтирмай, дабдурустдан, тỹсатдан. Опаси кỹп кулар, ҳар ишни 
тез ва шатир, безҳтиëт қилар, шунинг учун ҳам уйда бирор идиш-товоқ 
синса, албатта ундан кỹришар эди, (А.Мухтор, Опа-сингиллар.). 
ШАҚ  тақл.  с.  Қаттиқ  урилишдан  ҳосил  бỹладиган  овоз  ҳақида. 
Қулф  шақ  этиб  бекилди.  ▬  Йỹлчи  бир  сакрашда  эỹравоннинг  олдига 
борди,  тỹппонча  тутган  қỹлни  маҳкам  сиқиб  орқага  қайирди.  Тỹпонча 
шақ  этиб  ерга  тушди.  (Ойбек,  Қутлуғ  қон.).  Қудрат  ҳам  унга  тақлид 
қилди-ю,  шошилиб,  панд  еб  қолди.  Қỹзибойнинг  бемỹлжал  отган  тошини 
сакраб иламан деган ерида шақ этиб тушириб юборди. (Ҳ.Назир, Сỹнмас 
чақмоқлар.) 
ШАҚИР-ШАҚИР тақл. с. Тошлар, темир парчалари ва ш. к.нинг бир-
бирга урилиши ëки суюқликнинг қаттиқ қайнашидан ҳосил бỹладиган товуш 
ҳақида. Ҳар ер, ҳар ерга гулхан қаланган, кийик ва қỹй гỹшти пишаëтган 
мис  қозонлар  гỹë  меҳ  монларни  сабрсизлик  билон  кутаë  тгандек  шақир-
шақир қайнамоқда. (М. Осим, Тỹмарис.). 
ШИВИР  тақл.  с.  Жуда  паст  овоз  билан  гаприш.  Бола  аллалашга 
арзир  бу  овоз,  Севги  шивирига  яратилган  лаб.  Нега  қичқиради  титратиб 
ҳаво. Сайëр. | Шивирлаганга ỹхшаш ҳосил бỹладиган ҳар қандай паст овоз 
ҳақида.  Эрка  шамолларинг  силар  юзимни.  Барглар  шивирида  –  Низомий 
шеъри. Ж.Жабборов. Эрталабки салқин шабада муздек тиллари билон ҳар 
нарсани ялаб, шивир сочиб эсади. (Ỹйғун, Турсуной.). 
ШИЛДИР І тақл. с. Шилдираган овоз ҳақида. Сув шилдири, булбул 
қỹшиғи, Феруза кỹк, зангори япроқ. (Ỹйғун.).
ШИЛТ  І  тақл.  с.  Юмшоқ  нарсага,  мас,  баданга  қамчи,  новда  ва  ш. 
к. билан урганда ҳосил бỹладиган товуш ҳақида. Қамчининг шилт этган 
овози. Шилт этказиб урмоқ. ▬ От сỹлиқ чайнаб, пақирдан бош кỹтариши 
билан, биқинига шилт тушган қамчи зарбидан ỹзини олдинга уриб, лỹкиллаб 

162
юриб кетди. (Мирмуҳсин, Чỹри. Сигир) .. сочоқли узун думини ҳавода ỹйнатган 
эди, учи шилп этиб Тошхоннинг юзига тегди. (А.Мираҳмедов, Ỹт юраклар.). 
ШИЛҚ  тақл.  с.  Юмшоқ  нарса  урилганда  ëки  ëпиқ  идишдаги  суюқлик 
чайқалганда ҳосил бỹладиган товуш ҳақида. Шилқ этиб 1) шилқ этган товуш 
чиқариб.  Боланинг  қỹлидаги  босволди  шилқ  этиб  ерга  тушиб  ëрилди.  Бир 
оëғи шилқ этиб балчиққа ботиб кетди; 2) жуда ҳолдан тойган, кучқувватини 
йỹқоттан,  бỹшашган  ҳолда.  Шилқ  этиб  йиқилди.▬  Қобил  ноилож  бурчакка 
қайтиб, скамейканинг бир чеккасига шилқ этиб ỹтирди. (Ҳ.Ғулом, Машъал;) 
3) осонгина ишонган ҳолда, лақиллаб. – Нақ сиз ỹргатгандай, Зуҳраой айтиб 
юборди, деб шундоғам ишонтирдимки, шилқ этиб лдимга тушиб келаверди 
қизгина, – деди хотин Эшонхонга. (Ойбек, Ỹлуғ йỹл;) 4) ногаҳон, кутилмаганда. 
Бригадирларга нима, оғиз кỹпиртириб ваъда бераверадилар. Қуруқ ваъдаларнинг 
юки шилқ этиб бỹйнимга тушади-ю, ëмон отлиқ бỹлавераман. (Ш.Рашидов, 
Бỹрондан  кучли.).  Шилқ  тушмоқс.  т.  осонгина  ишонмоқ.  Тỹла  Салиманинг 
дағдағасини  эслад-ю,  Самаднинг  гапига  шилқ  тушди-қолди.  (М.Исмоилий, 
Бизнинг роман.). 
ШИП ІІ тақл. с. Енгил қадам ташлаб юрганда ëки қоғоз ишқалганда ҳосил 
бỹладиган кучсиз узуқ товуш ҳақида. Бу одам уйқусида шип этган товушни ҳам 
сезади. ▬ Қỹққисдан “шип” этган бир шарпа уни [Назар акани] тỹхтатди. 
(Ғайратий, Довдираш. ).
ШИРИҚ тақл. с. Металл, шишапарчалари каби нарсаларнинг бир-бирига 
урилишидан ҳосил бỹлган товуш ҳақида. Шириқ этмоқ. Пиëла синиги шириқ 
этиб ерга тушди. 
ШИРТ  тақл.  с.  Ип,  барг  кабилар  узилганда  ëки  қирқилганда  ҳосил 
бỹладиган қисқа товуш ҳақида. Ип ширт этиб узилди. У гулни ширт этиб кесиб 
олди. 
ШИҚ  тақл.  с.  Мỹрт  нарса  синганда  ëки  икки  қаттиқ  нарса  бир-бирига 
урилганда ҳосил бỹладиган товуш ҳақида. Тỹпиғим шиқ этиб кетди. 
ШОВ тақл. с. Суюқликнинг шиддат билан тез тушишида ҳосил бỹладиган 
товуш ҳақида. Шов этмоқ. Цистернадаги керосин шов этиб тỹкилиб кетди. 
ШỸЛП  тақл.  с.  Оғир  нарса  суюқликка  тушганда,  ташланганда  ҳосил 
бỹладиган  товуш  ҳақида.  Боланинг  қỹлидаги  тош  шỹлп  этиб  сувга  тушиб 
кетди. ▬ Бу лаънати каламушлар бочкага шỹлп этиб тушади-да, ëққа беланиб 
олади. (С.Маҳкамов, Шогирд.). 
ҚАҚ-ҚАҚ  тақл.  с.  Товуқларнинг  ỹзига  хос  қичқириқ  овози  ҳақида. 
Товуқлар қақ-қақ қилиб қочишди. 
ҚИЙҚ тақл. с. Товуқ-хỹрозларнинг қийқириқ овози ҳақида. 
ҚИСИР ІІ тақл. с. Ëғочнинг синишидан, ëғоч қисмларининг қимирлаб 
бир-бирига ишқаланишидан ҳосил бỹладиган товушлар ҳақида. У ỹтирган 
стул қисир этди.

163
ҚИҚИР тақл. с. Паст товуш билан томоқдан кулганда чиқадиган кулги 
товуши ҳақида. Тỹртта бола кỹчада қиқир ... қиқир.. “Санларга нима жин 
урди?” – дедим. (Шодиқул, Яширин гаплар.). 
ҚУЛ-ҚУЛ тақл. с. Оғзи тор идишдан сюқлик тушаëтганда чиқадиган 
товуш ҳақида. Қул-қул қилмоқ (этмок). 
ҚУ-ҚУ 1 тақл. с. Товуқ, мусича ва ш. к. қушларнинг узуқ-узуқ товушлари 
ҳақида.  Қайлардадир  ғуррак  овози,  мусичанинг  “қу-қу”  эшитилади.  (Ҳ. 
Шамс, Оқпадар.) 
бол. Куш; товуқ. “Қу-қу” ушлаб бераман деб, болани юпатмоқ. 
ҒАРЧ  тақл.  с.  1  Мỹрт,  куврак  нарсани  чайнаганда,  босганда, 
синдирганда чиқадиган товуш ҳақида. Ғарч этиб ëки этказиб) ғарчиллатиб, 
ғарчча; тез ва шиддат билан. Бодрингни ғарч этиб тишламоқ. Пичоқни ғарч 
этказиб тиқиб олмоқ. Лабини ғарч этиб тишлаб олмоқ. 
ҒАТ тақл. с. Карнай, машина сигнали кабиларнинг товуш ҳақида. Ғат 
этмоқ.
ҒИД-ҒИДОК тақл. с. Какликнинг сайраши ҳақида. – Бу тонганда Ҳожи 
бобо наврỹздан буëн ихлос қỹйиб парвариш қалиб юрган, аммо сайрамаган, 
Ỹратепадан совғага келген туллак каклик бирдан “ғид-ғидок” чиқариб қолди, 
деди Шум бола. (Ғ.Ғулом, Шум бола.). 
ҒИЖИР тақл. с. Қаттиқ нарсаларнинг бир-бирига ишқаланишидан ҳосил 
буладиган  ëқимсиз  товуш  ҳақида.  Эшикнинг  уйғотиб  араванинг  асабларни 
пармалайдиган ғижири эштиларди. (Ойбек, Навоий.). 
ҒИЛТ тақл. с. Суюқликни ютаëганда томоқда ҳосил бỹладиган товуш 
ҳақида. Сувни ғилт этиб ютмоқ. 
♦ Кỹзига ғилт ëш олди (ëки келди) кỹзи ëшга тỹлди. Жамила гапини 
интизорлик билан кутаëтган мастерига жовдираб қаради-ю, гапириш ỹрнига 
кỹзларига ғилт ëш келди. (М.Жалолиддинова, Диллар дилларга пайванд.). 
ҒИР тақл. с. Нарсанинг тез айланиши ëки тез ҳаракат қилиши туфайли 
ҳосил  бỹладиган  товуш  ҳақида.  Мотор  парраги  бир  ғир  этди-ю,  тỹхтади. 
Ғир этиб тезлик билан, бир лаҳзада, дарров. Вақт ғир этиб ỹтиб кетади. 
▬  Поездга  билет  олинган  куни  Мастура  хола  яна  кỹз  ëши  қилди:  ..  –  Ғир 
этиб  келдингу,  ғир  этиб  кетяпсан-а,  онам?  Ж.Абдуллахонов,  Тỹфон.  Ғир 
этган шамол (ëки шабадаиỹқ озгина хам шамол иỹқ, шамол бутунлай иỹқ. 
Саратоннинг  жимжит,  зимзиë  кечаси.  Ҳаво  дим.  Ғир  этган  шабада  иỹқ. 
(М.Осим, Сеҳрли сỹз.) 
ҒИРТ  ІІ  тақл.  с.  Кесиш,  узиш  ëки  ишқаланишидан  ҳосил  бỹладиган 
кескин товуш ҳақида. Эшик ғирт этиб очилди. 
♦ Ғирт этмади на “ҳ” “йỹқ демади, индамади. ”
ҒИҚ тақл. с. 1 Томоққа бирор нарса тиқилганда, бỹғилганда, ҳаво олиш 
қийин бỹлганда ҳосил бỹладиган товуш ҳақида. Бемор ỹқтин- ỹқтин ғиқ этган 

164
товуш  чиқарди.  Ғиқ  этмай  (ëки  демай)  1)  бирор  овоз  чиқармасдан,  гапсиз-
сỹзсиз,  индамасдан,  жим.  Айвон  тỹла  хотин,  ҳаммаси  оқ  дока  рỹмолни  бир 
юзига тушириб, ғиқ этмай ỹтиришибди. А.Мухтор, Опа-сингиллар; 2) эътироз 
билдирмай,  қаршилик  қилмай,  ғиринг  этмай.  Фуод  афандининг  қỹлида  Ҳожи 
холани ғиқдегизмайдиган қудратли ҳужжатлар бор эди. (М.Исмоилий, Фарғона 
т. о.). 
айнғийтЭшик ғиқ этиб очилди. Машина ғиқ этиб тỹхтади. 
ҒỸНГ тақл. с. Қỹнғиз, қоворғари каби ҳашаротлар товуши ҳақида. Катта 
қора қỹнғиз ғỹнг этиб учиб кетди. 
ҒỸРҚ-  ҒỸРҚ  тақл.  с.  Ëпиқ  идишдаги  сувнинг  чайқалишидан  чиққан 
товуш ҳақида. 
ҲАРС-ҲАРС  тақл.  с.  Тез-тез  оғир  нафас  олишни,  ҳарсиллашни 
ифодалайди. Ҳарс-ҳарс қилмоқ. 
ҲИ-ҲИ тақл. с. Ғайритабиий кулгини ифодалайди. Радио қỹшинларимиз 
Киевни  ташлаб  чиққани  ҳақида  хабар  берди.  Бу  одам,  ҳаммадан  олдинда, 
ҳовучини қулоғиға қỹйиб тингламоқда эди, бирдан баланд овоз билан: – Оббо! 
Ҳи- ҳи... – деди. (А.Қаҳҳор, Ҳи- ҳи.).
ҲУХ  ІІ  тақл.  с.  Ỹпкадаги  ҳавони,  нафасни  зарб  билан  чиқаришни 
ифодалайди.  Қосимжон  ëнини  кавлаëтганида  милиционернинг  қошлари 
чимирилиб кетди.: – Шошманг, шошманг, битта ҳуҳ деб юборингчи. (С.Аҳмад, 
Қатайса.). 
ҲУ-ҲУтақл. с. Мусича, қумри каби қушларнинг сайрашини ифодалайди; 
ғув-ғув, ғур-ғур. Ҳу-ҳу тортмоқ ҳуҳу-лаб сайрамоқ. Мусичалар ҳу-ҳу тортиб, 
булбуллар қỹниб, зоғлар учиб, кỹрганларнинг баҳрини очибди. “Равшан”. 
2.4  Туркменско-русский  словарь./  Под  редакцией  Н.А.Баскакова/, 
В.А.Каррыева, М.Я.Хамзаева Издательство Советская энциклопедия Москва – 
1968, 832 с.
АТАН-САТАН подр. размашистой неуклюжей походке; болуп йөрәп бармак 
идти неуклюже, широко ступая /56/.
БАЗЗЫ-БУЗЗЫ подр. речи беззубого человека;  этмек шамкат /66/.
БЫГЫР-БЫГЫР подр. шуму, возникающему при кипении густой массы;  
этмек кипеть с шумом /123/.
ВАГ  1)  подр.  гвалту,  гаму,  разнообразному  шуму;  2)  подр.  жужжанию 
насекомых /125/.
ВАДЫР-ВАДЫРподр.:  этмек  а)  говорить  скороговоркой;  б)  говорить  без 
умолку, болтать, трещать, тараторить /126/.
ВАЗЗЫ-ВУЗЗЫ  1)  подр.  лепету;  чаганың  сы  детский  лепет;  2)  подр. 
невнятному бормотанию; этмек а) лепетать; б) невнятно бормотать /126/.

Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет