Хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишда таҳлилнинг муҳимлиги ва асосий вазифалари.
Корхонанинг пул маблағлари билан таъминланганлиги ва улар оқимини таҳлил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши ва асосий элементлари.
Пул оқимларининг кирими ва чиқимини самарали бошқаришда молиявий таҳлилнинг ўрни.
Асосий фаолиятдаги пул оқимлари таҳлили. Молиявий ва инвестицион фаолиятдан пул оқимлари таҳлили.
Пул оқимларини таҳлил қилишнинг тўғри ва эгри услуби.
Пул эквивалентлари – маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли бироз хатари бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар).
Пул оқимлари – пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.