Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет157/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
151 
Учинчидан, липидлардан ташқари, юқорида таъкидлаб ўтилган ортиқча 
миқдорлардаги парчаланиш маҩсулотлари қон ва ўт капиллярларига спазматик таъсир 
кўрсатиб дистрофик жароѐнларни кучайтиришдан ташқари, холестаз ―қурбонлари‖ 
ҩисобланган ўт кислоталари билан биргаликда гепатоцитларда некроз чақиради. 
Гепатоцитларда дистрофик ҩамда некротик жароѐнларнинг кучайишида Е-витамин 
ҩамда селен моддаси етишмовчиликларининг ҩам муҩим рол ўйнаши аниқланган (6). 
Тўтинчидан, инфильтрация, дистрофия, холестаз ва некроз оқибатида 
гепатоцитларнинг ўт ишлаб чиқариш, оқсил синтезлаш, гликоген синтезлаш, мочевина 
синтезлаш, зарарсизлантириш, билирубин конъюгациялаш, ѐғларни оксидлаш, 
холестерин синтезлаш, липопротеид синтезлаш, витамин синтезлаш, депо, клиренс ва 
бошқа қатор функциялари издан чиқади. Жароѐннинг давом этиши холестаз оқибатида 
жигар тўқимасининг ҩажмига катталашиши ѐки дистрофия оқибатида циррозга учрашига 
олиб келади.
Бешинчидан, жигар функциясининг бузилишлари оқибатида организмдаги 
мавжуд метаболизм бузилишлари янада чуқурлашади (тескари гепатоген таъсир) ва 
умумий интоксикация ривожланади. Овқат ҩазм қилиш, юрак ва қон томирлар, нафас, 
сийдик айириш ва қон тизимларининг фаолияти бузилади. Қондаги ортиқча миқдорларда 
тўпланган аммиак (аминлар ва феноллар билан биргаликда) марказий асаб тизимини 
қаттиқ зарарлайди ва депрессия (бефарқлик), конвульсия, карахтлик ва жигар комаси 
каби оғир ҩолатларга олиб келади.
Кечиши. Касаллик сурункали кечади. 
Клиник белгилари. Касаллик маҩсулдор қорамолларда асосан оқсил-углевод-липид 
алмашинувининг бузилишлари негизида ривожланади ва узоқ муддатлар давомида 
яширин тарзда кечади. Бу пайтда сигирларда ориқлаш, сут маҩсулдорлиги ҩамда 
сифатининг пасайиши, қисир қолиш ѐки сервис даврининг узайиши, шунингдек, фермада 
йўлдошнинг тутилиши, эндометрит ва туғруқ ярим фалажи каби касалликларнинг тез-
тез учраб туриши, нимжон ва ҩаѐтчанлиги паст бузоқларнинг туғилиши ва туғилган 
бузоқларнинг диспепсия, бронхопневмония ва рахит каби оғир касалликлар билан тез-тез 
касалланиши, касал сигир ҩамда бузоқларнинг мажбуран сўйилиш ҩолларининг 
кўпайишини ўз ичига олувчи умумий метаболик синдромкузатилади.
Кейинчалик (кўп ҩолларда, лактациянинг кучайиши билан) яширин патология 
ўзининг жигар бузилишлари босқичига ўтади ва бу босқичда юқорида таъкидлаб ўтилган 
умумий метаболик синдром белгиларининг кучайиши негизида касал сигирларда лизуха,
ошқозон олди бўлимларининг гипо ва атонияси, пульс ва нафаснинг тезлашиши, шиллиқ 
пардаларнинг сарғайиши, жигар соҩасининг оғриқ сезиши ва унинг чегарасининг 
катталашишидан иборат махсус гепатоклиник белгилар пайдо бўлади. 
Касаллик оғир кечганда иштаҩанинг пасайиши ѐки батамом йўқолиши, кам 
ҩаракатланиш, депрессия, конвульсия, карахтлик ва жигар комаси кузатилади. 
Қонда гемоглобин (72,8–84,0 г/л гача), умумий оқсил (52,5-68,8 г/л гача), 
альбуминлар (24,5-26,0 % гача), мочевина (1,8-2,0 Ммоль/л гача), глюкоза (1,59-1,68 
ммоль/л гача), холестерин эфирлари (1,14-1,28 мг% гача), триглицеридлар (66,6-69,0 мг% 
гача), фосфолипидлар (142,5-171,5 мг% гача), бета-липопротеидлар (312,6-328,5 мг% 
гача ) миқдорлари ва ХЭ ферменти фаоллиги (28,0-51,4 мкмоль.с.мл) нинг пасайиши, 
гамма-глобулинлар (30,6-34,5% гача), умумий билирубин (4,7-10,8 мкмоль/л гача), 
этерификацияланмаган ѐғ кислоталари (15,2-20,5 мг% гача), эркин холестерин (3,32-3,36 
мг% гача) миқдорлари, шунингдек, АлАТ (0,36-0,45 ммоль.с.л гача), АсАТ (0,70-0,92 
ммоль.с.л гача) ва ГГТ (54,5-128,4 мкмоль.дақ.л гача) ферментлари фаоллигининг 
ошишини кўрсатувчи махсус гепатобиокимѐвий тестларқайд этилади. 
Касаллик оғир кечганда қондаги пироузум кислотасининг миқдори 193 ммоль/л 
дан, сут кислотасининг миқдори -1,44 ммоль/л дан, умумий билирубин миқдори -10,3 
мкмоль/л дан, умумий холестерин миқдори 39 ммоль/л дан баланд бўлади. 
Кучли ориқлаш ѐки камдармонлик сабабли касал ҩайвон мажбуран сўйилади ѐки 
юрак-қон томир етишмовчиликлари, асфиксия ва жигар комаси оқибатида харом ўлади. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет