Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


Олинган натижалар таҩлили



Pdf көрінісі
бет29/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   418
Олинган натижалар таҩлили. Хўжаликдаги сигирлар йилнинг барча фаслларида 
асосан бир жойда боғлаб парваришланади. Шунинг учун сигирларда пода 
синдроматикаси сурункали кетоз, иккиламчи остеодистрофия, микроэлементозлар, 
туғруқдан кейинги фалаж, йўлдошни ушланиб қолиши, алиментар анемия, каби юқумсиз 
характердаги касалликлар кўп қайд этилиши билан тавсифланди. Шунингдек, 30% 
сигирларда сурункали кетоз ва иккиламчи остеодистрофия, 12% ҩайвонларда 


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
26 
йўлдошнинг ушланиб қолиши, мастит, эндометрит, 20% ҩайвонда туғруқдан кейинги 
фалаж ва туѐқларнинг турли патологиялари учрайди. 
Текширишлар давомида хўжаликдаги сигирларнинг тана ҩарорати физиологик 
меъѐрлар чегарасида бўлсада, бир дақиқадаги юрак уриши текширишларнинг бошида 
ўртача 66,4±3,8 марта, текширишларнинг охирига келиб 84,5±6,2 мартани (меъѐр бир 
дақиқада 50-80 марта), нафас сони шунга мос равишда 14,6±1,20 - 26,8±1,45 мартани 
(меъѐр бир дақиқада 12-25 марта) ташкил этди. 
Ошқозон олди бўлимларининг 2 дақиқадаги қисқаришлари сони текширишларнинг 
бошида ўртача 4,8±1,36 мартани ташкил этган бўлса, (меъѐр 2 дақиқада 3-5 марта) 
текширишларнинг охирига келиб 2,8±2,4 мартани ташкил этди. 
Соғин сигирларда ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси кузатилишини 
уларни йил давомида бир жойда сақланиши, бир томонлама силос-концентрат типда 
озиқлантириш, озиқалар сифати ва тўйимлигининг пастлиги билан изоҩлаш мумкин.
Текширишлар бошида соғин сигирларда охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, 
кесувчи тишларнинг қимирлаши кучсиз даражада кузатилган бўлса, лактация давомида 
бу белгиларнинг кучайиб бориши характерли бўлди, яъни лактациянинг бешинчи ойига 
келиб, деярли барча ҩайвонларда охирги дум умуртқаларининг кучли даражада 
сўрилиши ва кесувчи тишларнинг қимирлаши қайд этилди. Текширишлар бошида 40-50 
фоиз сигирларда иштаҩанинг ўзгариши (лизуха), 60,0 фоизида шиллиқ пардаларнинг 
оқариши қайд этилди. Лактациянинг бешинчи ойига келиб, бу кўрсаткичлар шунга мос 
равишда 60,0 ва 80,0 фоизни ташкил этди. Шунингдек, деярли барча сигирларда 
иштаҩанинг ўзгариши, жунларнинг тушиши, бўғинларнинг катталашиши, тери 
қопламаси ва туѐқлар ялтироқлигининг пасайиши каби гипокобальтозга хос белгилар 
қайд этилди.
Соғин сигирлар қонидаги эритроцитлар сони текширишлар бошида, ўртача 
5,18±0,08 млн/мкл ни (меъѐр 5,0-7,5 млн/мкл) ташкил этган бўлса, текширишларнинг 
охирига келиб, бу кўрсаткичнинг ўртача 4,68±0,06 млн/мкл гача камайиши қайд этилди. 
Текширишларнинг охирига келиб гемоглобин миқдорининг 110,6±4,6 г/л дан 86,4±5,7 г/л 
гача камайиши (меъѐр 99-129 г/л) кузатилди (Р<0,05). 
Диспансер текширишлар бошида соғин сигирлар қонидаги глюкозанинг 
концентрацияси меъѐрий кўрсаткичлардан анча кам эканлиги қайд этилиб, ўртача (меъѐр 
2,22-2,33 ммоль/л) 2,19±0,24 ммоль/л ни ташкил этди. Лактация давомида бу кўрсаткич 
камайиб бориб, текширишлар охирида ўртача 2,12±0,06 ммоль/л ни ташкил этди. 
Қондаги глюкоза миқдорининг текширишлар давомида камайиб боришини сут бериш 
даврида сигирларнинг энергияга нисбатан эҩтиѐжларини қондирилиш даражасининг 
пастлиги билан изоҩлаш мумкин.
Соғин сигирларда қон зардобидаги умумий оқсил миқдори текширишларнинг 
бошида ўртача 83,6±6,3 г/лни ташкил этиб, текширишларнинг охирига келиб ўртача 
64,8±5,2 г/л ни ташкил этди. Сигирлар қон зардобидаги ишқорий заҩира миқдори 
меъѐрдаги (меъѐр 46-66 ҩажм%СО
2
) кўрсаткичлардан анча кам бўлиб, текширишларнинг 
бошида ўртача 48,5±2,02 ҩажм%СО
2
ни ташкил этган бўлса, текширишларнинг охирига 
келиб, ўртача 38,4±2,26 ҩажм%СО

гача камайиши қайд этилди. Қондаги ишқорий 
моддалар заҩирасининг камайиши соғин сигирлар организмида муҩитнинг кислоталик 
томонга ўзгариши яъни ацидоз ҩолатининг кучайишидан далолат беради (Р<0,05).
Соғин сигирларда макроэлементлар алмашинуви лактация давомида қондаги 
умумий кальций ва анорганик фосфор миқдорларининг камайиб бориши билан 
характерланди. Текширишлар бошида қон зардобидаги умумий кальций ўртача 2,26±0,34 
ммоль/л (меъѐр 2,5-3,13 ммоль/л) ни ташкил этган бўлса, текширишларнинг охирига 
келиб, 2,16±0,26 ммоль/л гача камайиши кузатилди. Анорганик фосфор шунга мос 
равишда ўртача 1,56±0,52 ва 1,18±0,34 ммоль/л ни (Р<0,05) ташкил этди. Бундай ҩолатни 
хўжаликдаги сигирлар рационида кальцийнинг ортиқча бўлишига қарамасдан 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет