электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.
1.5.Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида Қонун
Ушбу қонуннинг асосий вазифаси ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини таъминлашдан иборат.
ахборот - манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар;
ахборот мулкдори - ўз маблағига ёки бошқа қонуний йўл билан олинган ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ахборот ресурслари – алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги ҳужжатларнинг тўпламлари;
ахборот соҳаси - субъектларнинг ахборотни яратиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолияти соҳаси;
ахборот эгаси - қонунда ёки ахборот мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
махфий ахборот – фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
оммавий ахборот - чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;
ҳужжатлаштирилган ахборот – идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот.
1.6.ЎзР Президентининг “Компьютерлаштиришни янада ивожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон фармони
Иқтисодиётнинг турли тармоқлари, бошқарув, бизнес, фан ва таълим соҳаларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда аҳолининг турли қатламларига замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратиб беришда ЎзР Президентининг юқоридаги Фармонининг қабул қилиниши асосий қадам бўлди. Ушбу қарор билан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
АКТни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари белгиланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Компьютерлаштириш ва АКТни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этилди;
Соҳада ташкилий ўзгартиришлар амалга оширилди (ЎзААА, АКТни ривожлантириш Жамғармаси, ТАТУ ташкил этилди;
тадбиркорликни қўллаб-қуввватлаш бўйича божхона ва солиқ имтиёзлари белгиланди;
Компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш Маркази UZINFOCOM ташкил этилди.
Достарыңызбен бөлісу: |