Қисқартирилган кўп омилли шахс сўровномаси (смол)



бет1/10
Дата15.11.2023
өлшемі268 Kb.
#123337
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Қисқартирилган кўп омилли шахс сўровномаси (СМОЛ)

Психодиагностик тадқиқот тажрибаларида кенг қўлланилаётган ва салмоқли ўринга эга бўлган методикалар сарасига ММРI (Миннесотскийнинг кўп ўлчамли шахсни ўрганиш саволномаси) саволномасини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Ушбу методика жаҳон психологиясида кенг ҳажмли бўлиб, оригинал вариантини 566 та савонома ташкил этади. Ушбу шахсни ўрганиш савономасини бизнинг муҳитимизда мослаштириш ва уни татбиқ этишда анчагина меҳнат ва енг кўламдаги тадқиқотлар ўтказиш зарурати турибди. Аммо ушбу методикадан фойдаланишнинг қўлай томонларидан бири унинг қсқартирилган вариантидан фойдаланишдир. Бу методиканинг рус муҳитида қўллашга мўлжалланган 556 саволдан иборат варианти мавжуд (Березин Ф.Б., Мирошников М.П., Рожанец Р.В. Методика многопрофильного исследования личности.-М.1976). Бу методика учта баҳоловчи ва 9 та асосий клиник шкалага эга: ишончлилик, аггравация, коррекция, ипохондрия, депрессия, истерия, психопатия, назокатлилик, параной, психоастеник, шизофрения, гипомания, социал интроверсия.

Уйлаймизки ушбу методика таълим тизимида педагоглар шахсни

ММРI саволномаси


Кўрсатма: ҳурматли синалувчи қуйида келтирилган тасдиқларни кундалик турмуш тарзингизда учрашини мос келганлиги ёки учрамаслигига кўра, «тўғри» ёки «нотўғри» тарздаги тасдиқлар билан ифодалашга ҳаракат қилинг. Жавобларингизни сўровноманинг махсус жавоблар варақасига қайд этинг.

  1. Сизнинг иштаҳангиз яхши.

  2. Эрталаблари ўзингизни тетик ҳис қилиб уйғонасиз.

  3. Сизнинг кундалик ҳаётингиз қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой.

  4. Сиз кучли зўриқиш билан ишлайсиз.

  5. Баъзан миянгизга гапириб бўлмайдиган бўлмағур фикрлар келади.

  6. Сизда камдан-кам ҳолларда қабзият бўлади.

  7. Баъзида уйдан бутунлай бош олиб кетгингиз келиб қолади.

  8. Вақти-вақти билан ўзингизни кулгу ёки йиғидан тўхтатолмай қоласиз.

  9. Баъзида сизни кўнглингиз айнаб, қусгингиз келади.

  10. Сизни хеч ким тушунмаётгандек туюлади.

  11. Баъзида сўкингингиз келиб қолади.

  12. Ҳар ҳафта ваҳимали тушлар кўриб турасиз.

  13. Бошқа одамларга нисбатан диққатингизни бир жойга жамлашингиз қийин.

  14. Сиз билан ғаройиб ҳодисалар юз берган ёки юз бериб туради.

  15. Агар Сизга қарши одамлар бўлмаганида эди ҳаётда бундан ҳам кўпроқ муваффақиятларга эришардингиз?

  16. Болалигингизда майда ўғирликлар билан шуғулланган пайтларингиз бўлган.

  17. Ўзингизни ишга киришиб кетишга мажбурлай олмаганингиздан бир неча кунлаб, хафталаб ёки ойлаб хеч бир иш билан шуғулланмаган пайтларингиз ҳам бўлган.

  18. Уйқунгиз безовтали ва узуқ-юлуқ.

  19. Одамлар орасида бўлганингизда ғалати гапларни эшитиб турасиз..

  20. Кўпчилик танишларингиз сизни ёқитирадилар.

  21. Баъзида ўзингиздан кам биладиган одамларга бўйсунишингизга тўғри келган.

  22. Кўпчилик одамлар сизга қараганда ҳаётдан мамнунлар.

  23. Кўпчилик бошқалардан ҳамдардлик ва ёрдам олиш учун ўзларини бахтирқаро қилиб кўрсатадилар.

  24. Баъзан жаҳлингиз чиқиб туради.

  25. Сизда ўзингизга нисбатан ишонч етишмайди.

  26. Сиз баъзан ўзингизни қандайдир нотўғри иш қилиб қўйгандек ҳис қиласиз.

  27. Баъзида ортиқча асабийлашганлигингиз сабабли ухлай олмайсиз.

  28. Сиз ўз тақдирингиздан қониқасиз.

  29. Баъзилар буйруқ беришни шундай ёқтирадиларки, сиз уларни ҳақлигини билиб турсангиз ҳам уларга қарши иш туггингиз келади.

  30. Сизга қарши қандайдир фитна тайёрланяпти деб ҳисоблайсиз.

  31. Кўпчилик қинғир йўллар билан бойлик орттиришга қодир деб ҳисоблайсиз.

  32. Кўпинча ошқозонингиз безовта қилади.

  33. Кўпинча кайфиятингиз бўзилганлиги ва асабийлашганингиз сабабини ўзингиз ҳам тушунолмай қоласиз.

  34. Баъзан фикрларингиз оқими шундай тез бўладики, уларни баён қилишга улгурмай қоласиз.

  35. Сизнинг оилавий хаётингиз танишларингизникидан ёмон эмас деб ҳисоблайсиз.

  36. Вақти-вақти билан ўзингизни бефойда шахс эканлигингизни ҳис қоласиз.

  37. Сўнгги пайтларда ўзингизни яхши ҳис қилиб юрибсиз.

  38. Сизда, қандайдир ишларни бажариб, сўнгра айнан нима қилганингизни эслолмай юрган пайтларингиз бўлган.

  39. Кўпинча Сизни ноҳақ жазолаганлар, деб ҳисоблайсиз.

  40. Сиз ўзингизни ҳозиргидек яхши хис этмагансиз?

  41. Сиз ҳақингизда бошқалар қандай фикрлаши сиз учун аҳамиятсиз?

  42. Сизнинг хотирангиз яхши.

  43. Яқиндагина танишган кишингиз билан гаплашиб кетишингиз қийин.

  44. Кўпинча ўзингизни беҳол хис қиласиз.

  45. Сизни бош оғриғи камдан-кам безовта қилади.

  46. Баъзан юрганингизда гавдангиз мувозанатини ушлаб туролмайсиз.

  47. Ҳамма танишларингиз ҳам сизга бирдек ёқавермайди.

  48. Сизнинг фикр ва ғояларингизни ўғирламоқчи бўлганлар бор.

  49. Сиз кечириб бўлмас гуноҳ ишлар қилганман, деб ҳисоблайсиз.

  50. Сиз ўзингизни жуда ҳам тортинчоқ деб ҳисоблайсиз.

  51. Сиз доим нимадандир ҳавотирда бўлиб турасиз.

  52. Сизнинг оила аъзоларингиз таниш-билишларингизни ҳар доим ҳам маъқуллайвермаганлар.

  53. Баъзида ғийбат ҳам қилиб турасиз.

  54. Баъзида бирор қарорга келиш сиз учун ниҳоятда осон эканлигини ҳис қиласиз.

  55. Баъзида юрагингиз тез-тез уриб, ҳаво етишмай қолади.

  56. Сиз жиззакисиз, аммо кўнгилда кир сақламайсиз.

  57. Шундай пайтлар бўладики, асабийлашганингиздан бир жойда ўтира олмайсиз.

  58. Ота-онангиз ва оилангизнинг бошқа аъзолари тез-тез сиз билан ўчакишиб туришади.

  59. Сизни тақдирингиз бошқа ҳеч кимни қизиқтирмайди.

  60. Сиз бошқаларнинг хатосидан ўз манфати йўлида фойдаланишдан тоймайдиган одамларни қораламайсиз.

  61. Баъзида куч ғайратга тўлиб кетасиз.

  62. Охирги вақтларда сизнинг кўзингиз хиралашиб қолди.

  63. Тез-тез қулоғингиз шанғиллаб, жаранглаб туради.

  64. Сизнинг ҳаётингизда шундай вазиятлар ҳам бўлганки(ақалли бир марта бўлса ҳам) сизни кимдир гипноз қилаётгандек туюлган.

  65. Баъзан хеч қандай сабабсиз ҳам қувноқ бўлиб кетасиз.

  66. Кўпинча одамлар орасида бўлсангиз ҳам ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз.

  67. Ноқулайликдан қутилиш мақсадида ҳамма ҳам ёлғон гапириши мумкин деб ҳисоблайсиз.

  68. Бошқа одамларга нисбатан сизнинг хис туйғунгиз кучли.

  69. Вақти-вақти билан сизнинг миянгиз одатдагидан секинроқ ишлаётгандек туюлади.

  70. Кўпинча одамлардан хафсалангиз пир бўлиб туради.

  71. Сиз спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгансиз.



ММРI саволномаси




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет