Маъруза информатика ва ахборот технологиялари фaнигa кириш. Акт нинг aсосий вaзифaлaри. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидаги асосий босқичлар. Режа
Маъруза -1. Информатика ва ахборот технологиялари фaнигa кириш. АКТ нинг aсосий вaзифaлaри. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидаги асосий босқичлар.
Режа: 1.Информатика ва ахборот технологиялари фaнигa кириш.
2.АКТ нинг aсосий вaзифaлaри вa унинг йўнaлишлaри.
3.Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидаги асосий босқичлар.
Таянч иборалар: информатика, қонун, фармон, қарор, ахборотлаштириш, ахборот ресурси, ахборот технологияси, ахборот тизими, электрон ҳужжат. 1.1.Информатика ва ахборот технологиялари фaнигa кириш Маълумки, информатика - бу инсоният фаолиятининг бир соҳаси бўлиб, у ахборотни ҳосил қилиш, сақлаш ва компьютер ёрдамида уларни қайта ишлаш, ва узатишлар билан ўзаро боғлиқ бўлган жараёнларни ўрганадиган фан бўлиб ҳисобланади.
Информатика атамаси 60 -йиллар охирида Францияда вужудга келди. У ахборот (information) ва автоматика (automatique) сўзларини бирлаштиришдан ҳосил бўлиб, «маълумотларни автоматик қайта ишлаш» деган маънони билдиради. Мустақил фан сифатида информатика 40 - йиллар охирида техника, биология, ижтимоий ва бошқа соҳаларда бошқаришнинг умумий принциплари ҳақидаги - кибернетика фани базасида вужудга келди.
Информатиканинг асосий вазифаси - ахборотнинг қайта ишлашнинг янги усуллари ва воситаларини яратиш, ҳамда уларни амалиётда қўллашдан иборатдир. Информатика 3 қисмдан иборат: техник воситалар, дастурлар ва алгоритм. Техник воситалардан энг биринчиси компьютер бўлиб, инглизчасида ҳисобловчи деган маънони билдиради. Аммо у ҳозирда фақат ҳисобловчи бўлмасдан, балки матнлар, товуш, видео ва бошқа маълумотлар устида ҳам амаллар бажаради. Ҳозирги замон шахсий компьютерлари илгари универсал деб ҳисобланган компьютерлардан тезлиги ва хотира ҳажми жиҳатидан анча ошиб кетганлиги, кўп масалаларни ечиш учун бу компьютерлар фойдаланувчиларни қаноатлантирганлиги сабабли улар кенг ёйилмоқда. Компьютерларнинг амалда рақамли, аналогли (узлуксиз), рақамли-аналогли ва махсуслаштирилган каби хиллари мавжуд. Бажарадиган амалларининг универсаллиги, ҳисоблаш амалларининг аниқлиги ва бошқа кўрсаткичлари юқори бўлгани учун, рақамли компьютерлар кўпроқ фойдаланилмоқда.
Компьютерларни хотирасининг ҳажми, бир секундда бажарадиган амаллар тезлиги, маълумотларнинг разряд тўрида (ячейкаларда) тасвирланишига қараб, беш гуруҳга бўлиш мумкин:
- супер компьютерлар (Super Computer);
- катта компьютерлар (Manframe Computer);
- мини компьютерлар (Mini computer);
- шахсий компьютерлар (PC-Personal Computer);
- блокнот(notebook) компьютерлар.