Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет319/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   328
сўрайман!”,- деб айт”. (Муъминун сураси, 97 – оят)
َنو ُر ِصْبُّم مُه اَذِإَف او ُرَّكَذَت ِناَطْيَّشلا َنِ م ٌفِئاَط ْمُهَّسَم اَذِإ ا ْوَقَّتا َنيِذَّلا َّنِإ 
яъни, “Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар 
албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар”. 
(Аъроф сураси, 201 – оят)
Булардан 
маълум 
бўладики, 
биз 
иблиснинг 
васвасаларидан 
ҳимояланишимиз учун Аллоҳ таоло бизларга ҳужжат ва сабабларни васила 
қилди. 
Хулоса қилиб айтсак, Имом Мотуридий Қуръонни Қуръон билан тафсир 
қилишликда ўзидан аввалги-ю, кейингилардан фарқли ўлароқ, хос йўл танлади. 
Чунки Имом тафсир қилувчи оятни келтиришдан аввал тафсир қилинаётган 
оятни таҳлил қилиб оларди, таҳлил қилгандан сўнг, таҳлил натижасига далил 
бўлган оятни келтирарди. Баъзан муфассир (тафсир қилувчи) оят муфассар 
(тафсир қилинаётган) оятга сароҳатан (очиқ-ойдин) далил бўлмасди, балки унинг 
таҳлилидан қасд қилинган манога далолат қиларди. 
2. Қуръонни суннат билан тафсир қилиш. 
Имом Мотуридий Қуръони карим оятларини тафсир қилишда суннатга 
суянишни ҳам тарк қилмади, лекин у зотнинг суннатга суяниши маълум бир 
чегарада оз бўлди. Оятларни тафсир қилишликда баъзан Набавий ҳадисларнинг 


962 
маъносини зикр қилди, яъни оятларни таъвил қилиш асносида ҳадисларга чуқур 
киришмади, балки ўз ҳифзидагига суянди. 
Масалан: 
َنيِدَتْعُمْلا ُّب ِحُي َلَ ُهَّنِإ 
У (Аллоҳ) ҳаддан ошувчиларни севмас. (Аъроф сураси 55-оят) 
Бу оятдаги “Ҳаддан ошувчилар” деган калимага қуйидагича маънолар 
берилди: 
1. Аллоҳ таолога ширк келтиришда ҳаддан ошувчиларни Аллоҳ яхши 
кўрмайди. 
2. Дуода ҳаддан ошувчиларни Аллоҳ яхши кўрмайди. Дуода ҳаддан 
ошишни мисоли: “Аллоҳим мени Набий қил, фаришта қил, мени жаннатнинг 
фалон ўрни, фалон жойига тушир”. 
Абдуллоҳ ибн Мағфалдан ривоят қилинадики, бир кун у зот ўғлини: 
“Аллоҳим мен сендан Фирдавс(жаннати)ни сўрайман, мен сендан фалон нарсани 
сўрайман”, деганларини эшитиб қолди ва ўғлига: “Аллоҳдан жаннатни сўра, 
жаҳаннамдан паноҳ тила, мен Росулуллоҳ алайҳиссаломни “Яқин келажакда бу 
умматда дуо ва покликда ҳаддан ошувчилари бўлади”, деганларини эшитганман. 
Дуода ҳаддан ошишлик бу эҳтимол, роббисидан ўзи лойиқ бўлмаган нарсаларни 
сўрашликдир”, дедилар. 
Юқорида таъкидланганидек, Имом Мотуридий ўз услубига кўра, ўз 
раъй(фикр)ларини насс билан қайдлаганлар, лекин ҳадис санадини зикр 
қилмаганлар, балки зикр қилсалар ҳам, бу нодир бўлган. Шунинг учун 
келтирилган ҳадисларни саҳиҳ ёки заиф деб ҳукм қилиш мумкин бўлмайди. 
Баъзи ўринларда Имом ҳадисни келиб чиқиши ва иснодларисиз фақат 
маъносинигина зикр қилган. 
َكْيَلِإ ْرُظنَأ يِن ِرَأ ِ ب َر َلاَق 
яъни, “Роббим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга назар солай, – деди”
(Аъроф 143-оят)


963 
Имом ушбу оятдаги Мусо алайҳиссаломнинг Роббисидан ўзини 
кўрсатишликни сўраганидан қасд қилинган маънони тафсир қилар экан, оятдан 
бир неча эҳтимолликларни келтирди. Жумладан: 
Имом дедики: Агар Аллоҳни кўриш аниқ иш бўлмаганда оятда бу нарса 
келмасди. 
Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан 
бирида у зот дедилар: “Сизлар роббингизни мана бу ойни кўрганингиздек 
кўрасизлар”, шунда “Сиз Роббингизни кўрганмисиз”, деб сўралди. Росулуллоҳ 
алайҳиссалом:”Қалбим билан, қалбим”, - дедилар. 
Эътибор берадиган бўлсак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўровчининг 
саволини инкор қилмадилар, балки унга Аллоҳни қалбан кўришликни 
билдирдилар. 
Маълумки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларни баъзи 
нарсаларни сўрашликдан қайтарганлар ва улар бундан тийилган. У зот: “Баъзи 
нарсалар ҳақида сўраманглар”,-деганлар. Агар юқоридаги савол (Аллоҳни 
кўриш ҳақидаги) қайтарилган саволлар каби бўлганда бундан мўъминларни 
огоҳлантирмасмидилар?! 
Росулуллоҳ 
алайҳиссалом 
уларни 
бундан 
қайтармадилар ҳам, у ҳақда танбеҳ ҳам бермадилар, балки саволга муносиб 
жавоб бердилар. Бундан кўринадики, бу (Аллоҳни кўриш) ҳақда сўраш бидъат 
эмас. Валлоҳу аълам! 
Юқоридагилардан хулоса қилинса аён бўладики, Имом Мотуридий 
оятларни тафсир қилишда ҳадисни келтириш билангина кифояланмадилар, 
балки у ҳадисни таҳлил қилдилар, яхшилаб эътибор қилдилар ва унда ирода 
қилинган нарсани баён қилдилар. Бунда оятни маъноси ва унда баён қилиган 
нарсанинг баёнини бойитиш бор. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет