халқаро ҳамкорлик юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Университет рахбарияти томонидан 2022 йилда 103 та хорижий хамкор ОТМ ва илмий тадқиқот муассасалари асосан Ж.Корея, Россия, Хитой, Германия, Буюк Британия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг университетлари билан хамкорлик шартномалари имзоланган. Университетда машғулот олиб бориш учун яьни, 2021-2022 ўқув йилида 38 нафар (мазкур кўрсаткич 2019-2020 ўқув йилига нисбатан 3 баробарга кўп) хорижий профессор-ўқитувчилар (бир ой ва ундан ортиқ бўлган муддатдаги) таьлим жараёнига жалб қилинган. Профессор-ўқитувчилар ва соҳанинг етук мутахассислар асосан Ж.Корея, Россия, Қозоғистон ва АҚШ давлатларидан таклиф қилинган (9-жадвал).
11. Университетда илмий фаолият юритувчи кафедра профессор-ўқитувчиларининг хорижда тажриба ва малака орттиришларини таъминлаш мақсадида “Эл юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий ОТМ ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий стажировкадан ўтиш режалаштирилган бўлиб, 2021 йилда 6 нафар, 2022 йил 34 нафар, 2023 йил бугунги кунга қадар 19 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда стажировка ўтадилар. Бунда ҳам 2021 йилга нисбатан ўсишни кўришимиз мумкин (9-жадвал).
12. Қонуннинг 17-моддасида Олий таълим муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш билан шуғулланишини ташкил этиш ҳуқуқи берилган. Университетда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва уларни эгаларини рағбатлантириш, шунингдек ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг самарали илмий фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда университетда илмий-инновацион ишларни тижоратлаштириш бўлими мавжуд бўлиб, унинг қошида Илмий-инновацион жамғарма ташкил қилинган.
Инновацион ишланмаларни патентлаштириш, сертификатлаш ишларини такомиллаштириш бўйича 2022 йилда ўқитувчилар томонидан дастурий махсулотга олинган патентлар сони 11 Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинган муаллифлик гувоҳномалар сони 123 тани ташкил қилган. Университет бўйича илмий ишланмаларни