Университетда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларда стажировка ўтиши ва малака оширишга юбориш (масъул – соҳа проректорлари, факультет деканлари ва кафедра мудирлари, муддат - мунтазам).
Университетда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитишга имконият яратиш (масъул – соҳа проректорлари, халқаро бўлим, факультет деканлари ва кафедра мудирлари, муддат - мунтазам)
Талабаларни халқаро ва республика миқёсида турли танловларда иштирокини таьминлаш (StartUP, халқаро фан олимпиадалари ва б) ва ғолибларни рағбатлантириш (масъул - халқаро бўлим ва иқтидорли талабалар бўлими, муддат - мунтазам);
Таьлим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таьминлаш, тадбиркорлик субъектларидан инновацион маҳсулотлар ва хизматларга буюртмалар олиш ҳамда университет ходимлари илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш мақсадида АРМ қошида савдо шахобчаларини ташкил этиш (масъул-соҳа проректорлари, тижоратлаштириш бўлими ва АРМ раҳбари ҳамкорликда, муддат мунтазам).
Марказий Осиё мамлакатларида ҳам “Скопус” журналларида илмий мақолалар чоп этиш йўлга қўйилган. “SCOPUS” илмий мақолаларини чоп этиш тижоратлаштиришга йўналтирилган, шунинг учун уларни рўйхатидаги сохта илмий журналлар аниқлаш, мониторинггини олиб бориш мақсадга мувофиқ (Масъул илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор - мунтазам).
Университетда ёши улуғ бўлган катта ўқитувчи ва ўқитувчиларни доцент ёки профессор илмий унвонларини олишларига рухсат бериш (масъул - илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор - мунтазам).