Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида



бет3/7
Дата05.06.2023
өлшемі116,5 Kb.
#98974
1   2   3   4   5   6   7
меҳнат ҳуқуқлари (15-модда) таъминланиши (илмий фаолият юритувчи шахсларга қирқ саккиз иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши, илмий ходимларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказларида, шу жумладан чет элда амалиёт ўташлари ёки малака оширишлари учун бир йилгача бўлган муддатга таътил берилиши, илмий сафар, стажировка, ижодий таътил бериш ва б.) бўйича уларга берилган имкониятлардан фойдаланиш юзасидан амалга оширилган ишлар тахлил қилинди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, кафедралар хорижий стажировкаларга бориш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаган.

  1. Факультет кафедраларида илм-фан ва таълимнинг узвий боғлиқлиги: таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим олувчиларда илмий тафаккурни ривожлантириш, педагог кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш бўйича университетда муайян ишлар амалга оширилган. Университет кафедралари ишлаб чиқариш (таьлим муассасалари) билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланган, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Режа асосида кафедранинг етук профессор-ўқитувчилари томонидан илм-фанни устувор йўналишлари белгилаш бўйича ишчи гурухлар (ишчи гурух рахбари сифатида кафедранинг илмий даражали етук мутахассислари тайинланган) ташкил этилган. Ишчи гурух томонидан ишлаб чиқаришдаги (таьлим муассасасида) бир қатор муаммо ва камчиликларни аниқланган. Аниқланган муаммолар ечимига қаратилган 321 та фалсафа доктори (PhD) диссертацияси, 66 та докторлик (DsC) диссертациялари мавзулари шакллантирилган.

7. Университетнинг кафедраларида таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим олувчиларда илмий тафаккурни ривожлантириш; педагог кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, “Устоз-шогирд” мактаб ва анъаналарини мустаҳкамлаш, илмий изланувчиларнинг иқтидорли келажак авлодини шакллантириш,бакалавр, магистрлари ва уларнинг илмий фаолиятга жалб қилиш орқали юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб бориш бўйича хам бир қатор ишлар амалга оширилган. Илмий тўгаракларнинг Низоми ва иш режаси тасдиқланган. Ҳозирги кунда университетда жами 61 та илмий тўгарак фаолият юритади ва бу тўгаракларда университет талабаларининг 1231 нафардан кўпроғи қатнашиб келмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йилдаги “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси-2022” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан университетнинг иқтидорли талабалари шу йилнинг "Йил талабаси-2022" танловининг университет босқичида қатнашганлар. Мазкур танловда университетнинг 6 нафар иқтидорли талабалар танловнинг республика босқичи совринли ўринларни эгаллаган.
Талабаларнинг республика фан олимпиадаларини юқори савияда ташкил этилган. 2022 йилдаги “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2022 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида жами фан олимпиадалар ташкил этилган. Университет талабаларидан 7 нафар талаба совринли ўринларни қўлга киритган. 2022 йилда университетнинг 1 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 11 нафар талаба Номли давлат стипендиялари танлови ғолиби бўлган бўлса, университетнинг 5 нафар талабаси Халқаро танловлар ғолиблари бўлишган.
2022 йилда магистратурани тамомлаган 57 нафар магистрант университет кафедраларида ўқитувчи лавозимида фаолият олиб бормоқдалар. Университет магистрлари бугунги кунда Фанлар Академиясининг 11та тармоқ институтларида, 21та олий таълим, 11та мактабгача ва 37та умумтаълим мактабларида тажриба-синов ишларини ўтказмоқдалар.
8. Факультет кафедраларининг илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет