Тарихийлик: Фан тарихи, ривожланишининг хусусиятларини акс эттириш. Фанга улкан ҳисса қўшган олимлар ва тарихий шахслар ҳаѐти ва фаолияти билан таништириш.
Замонавийлик: Фаннинг ҳозирги даражасига мувофиқ билим бериш.
Гуманитарлик: Инсонпарварлик, элпарварлик ва эзгулик ғояларига амал қилиш.
Халқаро стандарт: Таълим тизими турлича бўлган камида иккита ривожланган хорижий давлатда амалда бўлган мутаносиб ўқув дастурлари билан муқояса қилинганлик.
Рақобатбардошлик: Ривожланаѐтган давлатларда амалда бўлган ѐки ишлаб чиқилаѐтган мутаносиб ўқув дастурларига нисбатан илғорлик.
Миллийлик: Марказий Осиѐда яшаган ѐки фаолият кўрсатган, ўзбек тилида ижод қилган олимлар ва тарихий шахсларнинг фан ривожланишига қўшган ҳиссасини чуқур ва илмий асосланган тарзда баѐн қилиш.
Изчинлик: Фан ҳақида систематик, мантиқий муқобил ҳамда умумий ўрта таълим ва олий таълимга тааллуқли мутаносиб фан дастурлари билан мувофиқлаштирилганлик.
Новаторлик: Ўзбекистоннинг ўз тараққиѐт йўлидан ривожланиш стратегияси ва «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури» талаблариджан келиб чиқиб, новаторлик, янги педагогик технологиялар, таълим соҳаси инновацияларига очиқлик.