Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет219/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

Янги даврда олимлар кўпроқ фикр юритдилар. Конфликтларнинг табиати 
ҳақида Ф.Бекон, Т.Гоббс, Ж-Ж.Руссо, И.Кант, Гегель ва К.Маркс каби 
мутафаккирлар қалам тебратганлар. 
Немис файласуфи Иммануил Кант (1724-1804) ёнма-ён яшаётган инсонлар 
ўртасидаги тинч-тотувлик ҳолати табиий ҳол эмас... Аксинча, уруш ҳолати, яъни 
узлуксиз ҳарбий ҳаракатлар ёки доимий таҳдид табиий ҳолдир деб қараган. 
Шунга кўра тинч-тотувлик ҳолатини қарор топдириш шарт деб ҳисоблаган[2]. 
Бошқа бир классик олимлар эса инсоннинг иррационал табиатини
зўравонлик ва агрессия унга табиатан берилганлигини таъкидлайдилар. Томас 
Гоббс (1588-1679) ғояларига амал қилган ҳолда Фредрех Ницше (1844-1900) ва 
Зегмунд Фрейд (1856-1939) асарларида ривожлантирилган концепция 
тарафдорлари инсон хулқ-атворидаги агрессивликни патология, меъёрнинг 
бузилиши деб эмас, балки табиий ҳолат сифатида қарайдилар. Уларнинг 
фикрича, шунинг учун ҳам инсоният мангу тинч-тотувликка интилиб, сўзсиз 
урушга қайтади. 
Классик фалсафада конфликтнинг моҳияти ҳақидаги фикрларнинг 
сероблигига қарамасдан, XIX аср охирига қадар унда қуйидаги камчиликлар 
учрайди: 
1. Конфликтлар қарама-қаршилик ва кураш, яхшилик ва ёмонлик 
фалсафий категориялари сингари нафақат ижтимоий, балки табиий борлиқнинг 
хусусияти сифатида умумий жиҳатдан ёритилган. 
2. Ижтимоий конфликтларнинг хусусиятлари, умуман олганда, тадқиқ 
этилмаган, фақатгина иқтисод, сиёсат, маданият ва психикадаги ижтимоий 
конфликтларнинг алоҳида турларига тавсиф берилган, холос. 
3. Макродаражадаги конфликтлар-синфлар, миллатлар, давлатлар 
ўртасидаги конфликтлар тадқиқ қилиниб, кичик гуруҳлардаги ва ички шахсий 
конфликтлар олимлар назаридан четда қолган.
4. Ижтимоий феномен сифатида конфликтнинг умумий томонлари 
ўрганилмаган. Шундан келиб чиқиб, конфликтнинг мустақил назарияси 
бўлмаган, конфликтология фан сифатида шаклланмаган. 
Социологияда ижтимоий конфликтнинг умумий концепцияси ХIХ аср 
охири ХХ аср бошларига келиб немис олимлари Макс Вебер (1864-1920) ва 
Георг Земмел (1858-1918) асрларида шакллана бошлади. Улар конфликтлар 
ижтимоий ҳаётнинг инкор қилиб бўлмайдиган қисми эканлигини асослаб 
бердилар. Георг Зиммел ўзининг «Замонавий маданият конфликти» (1918) 
китобида ва яна бошқа асарларида «Жамиятда ўз манфаатларини кўзлайдиган 
гуруҳлар мавжуд, уларни бир-бирларидан ажратиб бўлмайди, балки улар ўзаро 
минглаб ришталар билан боғлиқ» деган фикр билдиради. 


657 
«Ҳаёт ҳайвоний ҳолатдан юқори даражага кўтарилиши биланоқ унда ички 
конфликт юзага келди, конфликтнинг кучайиб бориши ва ҳал қилиниши эса 
бутун маданиятнинг янгиланиш усулидир»[3]-деб таъкидлайди. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, фан пайдо бўлганидан бошлаб кўпгина 
мутафаккирлар конфликтлар таҳлилига эътибор қаратганлар. Улар ижтимоий 
конфликтларнинг жамият ҳаётидаги ижобий ва салбий ролини эътироф этганлар. 
Фаннинг тараққий этиши билан конфликт оқибатларини салбий баҳолаш бир 
мунча устунлик қила бошлаган. Диний таълимотларда, амалий билимлар 
сингари конфликт ва зўравонликка нисбатан қарама-қарши муносабат 
шаклланган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет