Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет303/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

Использованная Литература 
1.Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки языкознания. 
М., 1975.
2. Я.В.Лоя. История лингвистических исследований. М., 1968.
3. Хрестоматия по истории языкознания XIX-XX вв. М., 1956.
4. Н.А.Кондрашов. История ученых-лингвистов. М., 1979.
5. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974.
6. С.Усмонов. Общее языкознание. Т., 1972. 
 
 


915 
ФИО автора: Фарғона ИЧШУИ касб-ҳунар мактаби 
Мураева Нуридахон Рустамжоновна
махсус фанлар ўқитувчиси 
Название публикации: «ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИДА АХБОРОТ 
ХАВФСИЗЛИГИ ХОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
ТАҲЛИЛИ» 
Аннотация: ушбу мақолада оптик алоқа тизимларида ахборот 
хавфсизлиги холати ва ривожланиш истиқболлари таҳлили ҳақида маълумот 
берилган. 
Калит сўзлар: оптик алоқа тизимлари, оптоелектроника, ўтиш 
шовқинлари, тўлқин, мултиплексор 
Хозирги кунда алоқа тизими жамият ривожининг асоси бўлиб қолди. 
Алоқа хизматига, оддий телефондан кенг полосали интернетгача бўлган талаб 
доимий ўсиб бормоқда. Бу эса замонавий тизим ва тармоқларнинг пайдо 
бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда бу катта хажмли ахборотларни узатишни 
оптик алоқа тизимлари ва тармоқлари (ОАТ ва Т) орқали амалга ошириш 
мумкин. Оптик тола жуда катта ўтказиш қобилиятига эга.
Оптик алоқанинг ривожланиш тарихига назар ташласак, шуни айтиб ўтиш 
жоизки, цивилизациянинг бошланғич даврларида ҳам инсон ахборотларни узоқ 
масофаларга узатишда оптик сигналлардан фойдаланган. Бунинг учун кундуз 
куни у мисол учун тутунли сигналлардан ёки акс этган қуёш нуридан, тунда эса 
олов сигналларидан фойдаланган. Вақт ўтиши билан у қуруқликда машина 
телеграфи, денгизларда байроқли сигнализация ва сигнал лампалари билан 
алмашган. Ўз навбатида охири телефон ва телеграф радиоалоқаси билан 
алмашди. 
Фан - техника, квант физикаси, оптоэлектроника бўйича эришилган 
ютуқлар, оптик квант генераторларининг (лазерларнинг) яратилиши билан оптик 
алоқа тизимлари (ОАТ)ни ривожланишининг замонавий даври бошланди. 
Сўниш қийматлари кичик бўлган оптик толалар ишлаб чиқарилди, 
ишончлилиги юқори бўлган ярим ўтказгичли оптик нурланиш манбалари, 
фотодетекторлар яратилди ва оптик алоқа тизимларида ҳар томонлама 
изланишлар олиб борилди.
Шу тарзда оптик алоқа тизимлари ва тармоқлари, телекоммуникация
оптоэлектроника ва компьютер технологиялари даври бошланди. 


916 
Оптик алоқа тизимлари ва тармоқларининг холатига келсак, дунёнинг 
кўплаб мамлакатларини толали оптик алоқа линиялари боғлаб туради. Шарқ ва 
Ғарб давлатларини, Европа, Осиё ва Америка давлатларини бир бири билан 
боғловчи, узунлиги тахминан 17 000 км ли Транссибир оптик линияси (ТСОЛ) 
қуриб битказилди. ТСОЛ дунёвий трансмиллий алоқа тармоғига кириб, рақамли 
алоқанинг глобал толали-оптик халқасини боғлайди, бу халқа тўрт контингент - 
Европа, Осиё, Америка, Австралия ва уч океан Атлантика, Тинч ва Хинд 
океанларини қамраб олган. Атлантика океани орқали АҚШ ва Европа ўртасида 
ва умумий узунлиги 16 000 км ли Австралия – Янги Зеландия – Гавайя – 
Шимолий Америка сув ости оптик магистраллари фаолият кўрсатаяпти.
ХХ асрнинг охирида Америка ва Европа ўртасида ретрансляторсиз, 
умумий узунлиги тахминан 6 000 км ли Трансатлантика толали оптик алоқа 
линияси қуриб битказилди. Бу линия 2,5 мкм тўлқин узунлигида 0,01 дБ/км 
сўнишга эга цирконий тетра фторидан тайёрланган тола ёки 2,1 мкм тўлқин 
узунлигида 0,005 дБ/км сўнишга эга бериллий фторидан тайёрланган тола билан 
жиҳозланган [2]. 
Вақт шуни кўрсатадики, инсониятнинг телекоммуникация хизматларига 
талаби имконият даражасидан хам жуда тез суратда ўсиб бормоқда. 20 йил олдин 
толали оптик алоқа линиялари (ТОАЛ) фақат магистрал линиялар сифатида, 
шахар, давлат ёки қитъаларни бирлаштириш учун қўлланилган. Бугунги кунга 
келиб эса оптик толали “ўргимчак тўри” нафақат шахар ичидаги бинолар орасида 
балки, бир бино ичида хам қўлланилмоқда [3].
Оптик алоқа тизимлари ва тармоқларидан кенг кўламда фойдаланишга 
сабаб оптик толанинг бир қанча афзалликларга эгалигидир. Улар қуйидагилар: 
ўтказиш оралиғи кенг (1014 ÷ 1015 Гц), оптик толада ёруғлик сигналлари кам 
сўнади, электромагнит майдонларга таъсирчан эмас, толали оптик кабеллар 
енгил, хажми ва ўлчамлари кичик, ёнғиндан ҳимояланган ва бошқалар. Толали 
оптик кабеллар телевидение тармоқларида тобора кенг қўлланилмоқда, 
шунингдек уй/офисгача пассив оптик тармоқларни киритиш билан тармоққа 
уланиш ва абонент линияларида мис кабелларни сиқиб чиқармоқда. 
Толали оптик алоқа тизимининг тузилиш схемаси (1.1–расм) ҳам ОАТга 
хос стандарт қурилмалардан иборат. Фақатгина оптик сигналларнинг 
тарқалишини таъминлаш учун узатиш муҳити сифатида оптик толали кабел 
ишлатилади.
ТОАТнинг тузилиш схемаси таркибига қуйидагилар киради [2]: 
КҲҚУ – канал ҳосил қилувчи ускуна; 
МвҚ – мувофиқлаштирувчи қурилма; 
ОУз – оптик узатгич; 
ОНМ - оптик нурланиш манбаи; 


917 
МҚ – мослаштирувчи қурилма; 
УзОМ – узатувчи оптик модул; 
ОТ – оптик тола; 
ОР – оптик ретранслятор; 
ОҚқ – оптик қабул қилгич; 
ҚқОМ – қабул қилувчи оптик модул; 
ОНҚқ – оптик нурланиш қабул қилгичи.
a) ТОАТ узатиш трактининг тузилиш схемаси 
б) ТОАТ қабул қилиш трактининг тузилиш схемаси 
1.1 – расм. ТОАТнинг тузилиш схемаси
ТОАТда сигналлар оптик тола орқали йўналтирилганлиги учун уларда 
ООАТ хос камчиликлар мавжуд эмас. Шунинг учун телекоммуникация 
тармоқларида асосан ТОАТдан фойдаланилади. Кейинги бўлимларда ТОАТ 
хақида баён этилади. 
Икки томонлама толали оптик алоқа тизимини ташкил этишнинг қуйидаги 
усуллари мавжуд: 
- икки толали бир полосали бир кабелли (тўрт ўтказгичли бир полосали 
бир кабелли);
- биp толали бир полосали бир кабелли (икки ўтказгичли бир полосали бир 
кабелли);
- бир толали кўп полосали бир кабелли ёки тўлқин узунлиги бўйича 
зичлаштирилган тизимлар.
1.1–расмда келтирилган ТОАТ нинг тузилиш схемасида фақат узатишнинг 
бир йўналиши кўрсатилган.
Бундай тузилишда оптик сигналларни узатиш ва қабул қилиш икки тола 
бўйлаб (1.2 – расм), биттa 

тўлқин узунлигида амалга оширилади.
КҲҚУ 
МвҚ 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет